1
www.iras.gov.sg сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди
0.77
0.78
0.79
0.80
0.81
0.82
0.83
0.84
0.85
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
Сингапурда 1 доллар солиқ йиғилишига
кетадиган харажат
(центда ифодаланган)
44.8
47.0
50.2
52.4
53.5
40.0
42.0
44.0
46.0
48.0
50.0
52.0
54.0
56.0
2015
2016
2017
2018
2019
Сингапурнинг солиқлари даромадлари
миқдори
(млрд. сингапур доллари - S$)
1-расм
2-расм
945
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИ БОШҚАРИШНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Нурмуҳаммадов Ҳ.Ҳ. – ТДИУ мустақил изланувчиси
Бугунги кунда жаҳон тажрибасидан маълумки, барқарор иқтисодий ўсишни
таъминлашда иқтисодиётни модернизациялаш учун инвестициялар жалб қилиш
муҳимдир. Бу борада маҳаллий ва хорижий инвесторларга жозибадор таклифлар
бериш муҳим ҳисобланади. Бунга мамлакатимиз ҳудудида имтиёзли режим
қўлланиладиган зоналарни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Яъни,
мамлакатимизда фаолият олиб бораётган эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) муҳим
ҳисобланади. ЭИЗлар эса, ўз навбатида, махсус солиқ ва божхона имтиёзларини
тақдим этиш орқали миллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан
биргаликда, ишлаб чиқаришга янги технологияларни олиб кириш, замонавий
хорижий менежмент ва маркетинг тажрибаларидан фойдаланиш, мамлакат
экспорт салоҳиятини янада ошириш, янги иш ўринларини яратиш, ҳамда миллий
иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини жадаллаштиришга
олиб келади.
Хорижий мамлакатлар тажрибаси мамлакатда ташкил этилган ЭИЗ
фаолиятини давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш зарурлигини
кўрсатади. Шу билан бирга инвестиция, бюджет, ижтимоий, иқтисодий, саноат
ва ташқи иқтисодий сиёсат ЭИЗ фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш
инструментлари ҳисобланади. ЭИЗ фаолиятини давлат томонидан тартибга
солиш ЭИЗ сиёсатининг мақсад ва вазифаларига эришишга қаратилган
мувофиқлаштирилган давлат ҳаракатлари тизимига асослан бўлиши лозим.
Бундан ташқари, ЭИЗ фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тегишли
ҳуқуқлар ва ваколатларни тақдим этган ҳолда ЭИЗ бошқарув органларини
ташкил этишни ўз ичига олади.
Айни дамда ЭИЗлар фаолияти ЭИЗлар Маъмурий кенгашлари томонидан
мувофиқлаштрилиб борилади, уларнинг асосий ваколатларига махсус ҳуқуқий
режимга риоя этилишини назорат қилиш, ЭИЗларни ривожлантириш дастурини
ишлаб чиқиш, ЭИЗлар ҳудудига лойиҳаларни жойлаштириш учун
инвесторларни танлаб олиш ва бошқалар киради.
ЭИЗлар фаолиятини оператив бошқариш юридик шахс бўлган ЭИЗ
дирексиялари томонидан амалга оширилади. Дирексиянинг вазифалари ҳуқуқий
режим ишлашини таъминлаш, инвесторларнинг мажбуриятларини тўғри
бажарилишини назорат қилиш, ЭИЗлар ривожлантириш дастурини амалга
ошириш, ЭИЗ ҳудудида хўжалик фаолияти иштирокчиларини рўйхатга олиш,
ЭИЗ ҳудудида хўжалик фаолияти иштирокчиларини (юридик ва жисмоний
шахсларни) рўйхатга олиш ва бошқалар.
Дунёнинг турли мамлакатларида ЭИЗ фаолиятини бошқариш ва тартибга
солишнинг турли усулларидан фойдаланадилар. Биринчи ҳолда ЭИЗлар бюджет
маблағлари бўйича давлат дастурига мувофиқ ташкил этилади, ЭИЗ фаолияти
946
идоравий тузилма томонидан бошқарилади ва давлат дастури ва инвестиция
лойиҳаларини амалга оширишни таъминлайди. (Хитой, қисман Жанубий Корея).
Иккинчи ҳолда (дунёда кенг тарқалган), ЭИЗлар фаолияти юридик ёки
жисмоний шахслар томонидан ривожлантириш корпорациялари шаклида
(хусусий ёки аралаш мулк) бошқарилади, ҳамда инвесторлар билан ўзаро
муносабатдар шартномалар орқали тартибга солинади. Шундай қилиб, баъзи
мамлакатларда ЭИЗлар фаолиятини бошқариш муайян мамлакатнинг ҳолати ва
қонунчилигига қараб миллий ривожлантириш корпорациялари ёки акционерлик
компаниялари, давлат унитар корхоналари сифатида яратилган ва фаолият
кўрсатаётган бошқармалари томонидан амалга оширилади.
ЭИЗларни бошқаришни такомиллаштириш имкониятларидан бири бу
ЭИЗларни тўлиқ оператив бошқарувини амалга оширадиган ривожлантириш
корпорациясини ташкил қилишдир. Компания эса ўз навбатида, ерлардан
фойдаланиш, электр энергияси билан таъминлаш, телекоммуникация
хизматларидан фойдаланиш, иссиқлик, газ ва сув таъминоти учун
жавобгарлигини олади. Ривожлантириш корпорация таркибига електр
энергияси, иссиқлик, сув таъминоти ва бошқа турдаги инфратузилмаларни
ишлаб чиқарувчи ихтисослашган компаниялар кириши мумкин. Чет эл
тажрибаси
ривожлантириш
корпорациялари
ЭИЗларни
бошқариш
самарадорлиги юқори эканлигидан далолат беради. Масалан, ЭИЗларни
ривожлантириш бўйича корпоратция “Шереметьево” ЭИЗ томонидан ташкил
этилган. Унинг таъсисчилари Москва ва вилоятнинг бошқарув органлари,
тегишли туманлар, йирик корхоналар, шу жумладан Шереметево аеропорти
ҳисобланади.
ЭИЗларни бошқаришни такомиллаштиришнинг яна бир имкониятларидан
бири бу холдинг компания ташкил этиш орқали ЭИЗларни бошқаришни ташкил
этишдир, яъни бошқа компанияларнинг назорат пакетига эгалик қилувчи
компанияни ташкил этиш. Ушбу холдинг таркибига биринчи навбатда ЭИЗ
маъмурияти томонидан ташкил этилган корхоналар киради. Бунда, биринчидан,
ЭИЗнинг инфратузилмасига хизмат кўрсатадиган корхоналар бўлиши мумкин;
иккинчидан, ЭИЗда бошқа фаолият турлари билан шуғулланадиган тижорат
корхонали бўлиши мумкин. Ушбу корхоналар фаолиятидан олинадиган
фойданинг бир қисми ўз-ўзини ривожлантириш учун сарфланиши мумкин, ва
бир қисми ЭИЗ Дирекцияси/Бошқарув компаниясига ажратилади ва келажакда
ЭИЗларни риаожлантиришга йўналтирилиши мумкин.
Халқаро тажрибага асосланган ҳолда ЭИЗ фаолиятини бошқариш ЭИЗ
фаолиятида юзага келадиган ҳар қандай масалаларни ҳал қилиш учун барча
ваколатларга эга бўлган мустақил юридик шахслар давлат-хусусий бошқарув
компаниялари томонидан амалга оширилиши мумкин. ЭИЗ фаолиятини
ривожлантириш бўйича бошқарув компанияси, унинг тузилиши ва вазифалари
ЭИЗ ўзига хос хусусиятлари, ихтисослашуви ва ЭИЗнинг самарадорлигига
таъсир этувчи бошқа шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда аниқланиши
лозим. ЭИЗ ҳудудидаги ер участкалари, зарур алоқа тизими ва инфратузилмаси
ва давлатнинг бошқа мол-мулки, вилоят ҳокимликларининг мол-мулки, уларни
тақсимлаш ва эксплуатация қилиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш
947
ваколатлари республика ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан кейинги
маъқуллаш заруриятисиз ЭИЗларни бошқариш компанияларига берилиши
мумкин.
Ҳозирги вақтга келиб мамлакатимиз ҳам ЭИЗларни бошқаришни
такомиллаштириш масалалари бўйича жаҳан тажрибасини жорий этишни ва
ЭИЗни бошқаришни дунёнинг етакчи бошқариш компанияларига топширишни
бошлаб юборди. 2019 йилнинг 19 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёев ва Корея
Республикаси президенти Мун Чже Ин Ўзбекистон-Жанубий Корея бизнес-
форумининг очилишида иштирок этишди. Ушбу форумда “Ангркн” ЭИЗси
Корея Республикасининг “Инчхон” ЭИЗ бошқарувига ўтказиш ва “Бустонлиқ-
фарм” саноат зонасида аммабоп дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил
этиш тўғрисида битимлар тузилди.
Мамлакатимизда ЭИЗларни бошқаришни такомиллаштиришнинг яна бир
мисоли “Навоий” ЭИЗ Дирекцияси” давлат унитар корхонасининг “Навоий”
эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” акциядорлик жамиятига айлатрилиши
таъкидлаш мумкин. Шунингдек, “Навоий” ЭИЗ дирекцияси” АЖ тузилмасида
Экспортни қўллаб-қувватлаш марказини ташкил қилинди ҳамда “Навоий” ЭИЗ
қатнашчиларига маслаҳат, воситачилик хизматларини кўрсатиш, уларнинг
Ўзбекистон Республикаси ва хориждаги кўргазма ва ишбилармонлик
тадбирларига иштирокини ташкил қилиш, иштирокчининг буюртмасига кўра
тижорат асосида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш орқали уларга маҳсулотлар
экспортида кўмаклашиш Марказнинг асосий вазифаси ва фаолият йўналиши
этиб белгиланди.
Хулоса ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки ЭИЗлар фаолиятини
такомиллаштириш мақсадида бўшлиқлар ва камчиликларни аниқлаш ва
инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш
мақсадида ЭИЗлар фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш муҳим
аҳамиятга эга. Мамлакатдаги инвестицион муҳит ЭИЗларга хорижий
инвестицияларни жалб қилишда муҳим рол ўйнайди. Ҳозирги кунда
ЭИЗларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш учун солиқ ва божхона
имтиёзларига эга. Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, ЭИЗлар томонидан
тақдим этилган юқорида қайд этилган имтиёзлар ҳар доим ҳам мамлакатда
хорижий инвестициялар учун асосий рағбат бўлавермайди. Шу муносабат билан
хорижий инвесторлар учун муҳим бўлган асосий омиллар мамлакатнинг сиёсий
барқарорлиги, ривожланган саноат ва ижтимоий инфратузилманинг
мавжудлиги, инвестицион кафолатлар ва бошқалар ҳисобланади.
ЭИЗларни ривожлантириш ва бошқаришни такомиллаштириш бўйича
хорижий тажрибани замонавий иқтисодиётнинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга
олинмасдан жалб қилиш мумкин эмас. Шунинг учун уни батафсил ўрганиш ва
изланишлардан сўнг ЭИЗларни ташкил этиш, ривожлантириш ва бошқариш
тамойилларини ишлаб чиқиш, мақсадларни белгилаш, мамлакатда яратилган
ЭИЗларнинг тармоқ ва функционал йўналиши бўйича миллий устуворликларни
белгилаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |