Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


  АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ИННОВАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet391/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   387   388   389   390   391   392   393   394   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 


860 
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ИННОВАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИ
САМАРАЛИ БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ 
Холмирзаев Б.Б. – ОБМ тингловчиси 
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва ривожланаётган рақобат 
шароитида 
акциядорлик 
жамиятларининг 
анъанавий 
ривожланиш 
стратегияларига нисбаттан, узоқ муддатли рақобатдош устунликларни 
таъминлайдиган инновацион стратегияларга зарурият туғилмоқда.
Республикамизда фаолият кўрсатаётган акциядорлик жамиятларида 
корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш соҳасидаги энг устувор 
йўналишлар Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017–2021 
йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар 
стратегиясининг иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга 
қаратилган устувор йўналишида: “ корпоратив бошқарувнинг замонавий 
стандарт ва усулларини жорий этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда 
акциядорларнинг ролини кучайтириш” каби вазифаларни ҳал қилиш зарурдир. 
Шундай экан бу вазифаларни самарали бажаришшда иннавацион ёндашув 
яъни бошқариш жараёнларига инновацияларни жорий қилиш зарур бўлади. Хар 
қандай иннавацион ишланмаларни жорий қилишда иннавацион лойиҳалар 
амалга оширилади.
Шунинг учун инновацион лойиҳанинг моҳияти ва унинг асосий 
хусусиятларини ўрганиш ва бу борадиги турли хил фикрлар мавжудлигни тан 
олиш керак бўлади.
Инновацион лойиҳаларнинг муҳим жиҳатлари риск, юқори даражадаги
ноаниқлик, лойиҳанинг алоҳида босқичлари натижалари ўртасидаги аниқ 
ифодаланган муносабатлардир. Иннавацион лойиҳанинг ҳаётий циклнинг 
фазаларига мос равишда тузилишга асосланиб, қўшимча равишда инновацион 
ғояни асослаш босқичи, шунингдек инновацияни амалга ошириш ва 
тижоратлаштириш босқичини киритиш таклиф этилади. Иннавацион 
лойиҳаларни бошқариш назариясида асосий ва интеграциялашган функциялар 
аниқланб, уларнинг мазмуни инновацион лойиҳанинг ўзига хос хусусиятларини 
акс эттирадиган изоҳлашни талаб қилади.
Инновацион лойиҳа бизнеснинг ядросини ташкил этувчи барча бошқарув 
тизимларига таъсир кўрсатганлиги сабабли, лойиҳани амалга ошириш 
жараёнида таркибий ўзгаришлар ва зиддиятларни камайтириш чораларини 
режалаштириш зарур.
“Инновацион фаолият” ва “инновацион лойиҳалар” тушунчалари ўзаро 
боғлиқдир. 
Иннавацион лойиҳаларни бошқаришнинг концептуал асослари ҳар қандай 
лойиҳа инвестиция талаб этишига асосланган ҳолда инвестиция лойиҳаларига 
нисбатан шакллантирилади. Шу билан бирга, лойиҳаларнинг ўзига хослигини ва 
ушбу соҳани бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттириш заруратини 
муҳим деб ҳисоблаймиз. 


861 
Инновацион стратегия акциядорлик жамиятларининг инновацион 
имкониятлари манбаларини ўрганишга асосланган бўлиши лозим. 
Иқтисодчи олимлардан П. Друккер бунга қуйидагича талқин қилади юзага 
келган имкониятлар, ташкилотнинг 
ҳақиқий ҳолати ва 
қарашлари
ўртасидаги номувофиқлик, шошилинч инновацияларга эҳтиёж пайдо 
бўлиши, бозор таркибидаги ўзгаришлар, демографик ўзгаришлар, қадриятлар ва 
эҳтиёжларнинг ўзгариши, янги билимлар ва бошқалар. 
Акциядорлик жамиятларининг инновацион ривожланишининг икки йўли 
мавжуд ишлаб чиқариш ва сотиш кўламини кўпайтириш орқали барқарор 
ривожланиш; агар силлиқ ривожланиш механизми ўз кучини йўқотган бўлса ва 
ўз самарасини бермаса, янги даражага ўтиш билан сакраб ривожланиш. 
Сакраб ривожланишни таъминлайдиган воситаларга лойиҳалар ва 
лойиҳаларни бошқариш воситаларидан фойдаланиш ҳисобланади.
Ҳам хорижий, ҳам маҳаллий олимларнинг кўп йиллик изланишлари 
давомида турли хил лойиҳалар учун тенг равишда қўлланиладиган лойиҳаларни 
бошқаришнинг асосий принциплари шакллантирилган. Шу билан бирга, турли 
тоифаларга тегишли лойиҳаларга асосий принциплар ва воситаларни самарали 
қўллаш муаммолари мавжуд.
Лойиҳаларни таснифлаш енг муҳим илмий ва амалий вазифадир, унинг 
ечими алоҳида компанияларнинг ривожланиши учун ҳам, иқтисодиётнинг барча 
тармоқлари учун ҳам муҳим бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун лойиҳани 
бошқариш методологиясини янада самарали қўллашни белгилайди. 
Инновацион лойиҳа - бу якуний инновацион фаолиятнинг техник- 
иқтисодий асослари, ҳуқуқий ва ташкилий асосларини ўз ичига олган лойиҳадир.
Инновацион лойиҳанинг мақсади янги тизимларни яратиш ёки мавжуд 
тизимларни ўзгартириш - техник, технологик, ахборот, ижтимоий, иқтисодий, 
ташкилий ва натижада ресурслар нархини пасайтириш, маҳсулот ва хизматлар 
сифатини тубдан яхшилаш ва юқори тижорат самарасини олишдир . Бу ерда 
инновациялар турлари бўйича лойиҳалар ажралиб туради: янги маҳсулот, янги 
ишлаб чиқариш усули, бошқарувнинг янги усули ва янги бозорга кириш. 
Инновацион лойиҳа - бу фан ва технологияларни ривожлантиришнинг 
устувор йўналиши бўйича аниқ мақсадга эришишга қаратилган бир-бирига 
боғлиқ бўлган ва ўзаро боғлиқ манбалар, фаолият муддатлари ва амалга 
оширувчиларнинг мураккаб тизимидир.
Инновацион лойиҳалар турли даражадаги илмий ва технологик аҳамиятга 
эга бўлиши мумкин, бу уларнинг миллий иқтисодиётда устуворлигини белгилаш 
учун асос бўлади. 
Акциядорлик жамиятларида и нновациялар қуйидаги даражаларга 
ажратилиши мумкин асосий технологияларда ўзгаришларни таъминламайдиган 
модернизация даражаси (сохта инновациялар), маҳсулотларга янги сифат 
қўшилиши, бошқа соҳалар ютуқларини узатиш билан тавсифланадиган 
инновацион даража (инновацияларни такомиллаштириш), янги технологиялар ва 
техник ечимлар пайдо бўлишини ўз ичига олган етакчи даража (асосий 
инновациялар). 


862 
Ўзгариш кўлами муаммонинг мураккаблигини ва режалаштирилган 
ўзгаришларни бошқаришни олдиндан белгилаб беради. Шундай экан
Инновацион лойиҳаларни қуйидагича таснифлаш мумкин: амалга ошириш 
даврлари учун - қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли, миқёс бўйича 
- халқаро, мамлакат, минтақавий, секториал, корпоратив. 
Инновациялар ҳар қандай турдаги лойиҳа деб қаралиши мумкин, бунда 
асосий 
мақсад нновацияларни ривожлантириш ва қўллаш -янги 
технологиялар, ноу-хау турли хил техник, иқтисодий, ижтимоий ривожланишни 
таъминлаши мумкин. Ушбу хусусиятлар фақат инновацион лойиҳаларга
хосдир. Иннавацион лойиҳа - бу лойиҳа тушунчасига мос келадиган 
танланган йўл бўйлаб тизимни янги ҳолатга ўтказишнинг динамик жараёнидир. 
Иннавацион лойиҳани самарали бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари 
туфайли ушбу мақсадга мувофиқ равишда амалга оширилади. Иннавацион 
лойиҳанинг асосий хусусияти сифатида унинг ўзига хослигини таъкидлаш зарур 
бўлади. 
Бу эса иннавацион лойиҳани бошқариш тизимининг ўзи вазиятларнинг 
такрорланишига асосланиб бўлмаслигини ва бошқарув тизимининг ўзи 
инновацион бўлиши кераклигини кўрсатади. 
Инновацияларга йўналтирилган инвестиция лойиҳаси уни амалга ошириш 
жараёнида эътиборга олиниши керак бўлган хусусиятлар қўйидагича бўлтшлтшт 
мақсадга мувофиқ бўлади: 
• 
инновацион лойиҳаларга молиявий инвестицияларга эҳтиёж, айниқса 
дастлабки босқичларда; 
• 
лойиҳанинг барча босқичларида юқори даражадаги ноаниқлик; 
• 
лойиҳанинг дастлабки босқичларида юқори натижалар кейинги 
босқичларда муваффақият дегани эмас; 
• 
лойиҳани муваффақиятли якунлаш унинг бозор қиймати юқори бўлишини 
англатмайди; 
• 
инновациялар амалга оширишнинг барча босқичларида муқобиллиги 
билан тавсифланади; 
• 
мониторингнинг бирлиги сифатида алоҳида инновацияларни ажратиб 
кўрсатиш қийинлиги; 
• 
ташкилий жараён нуқтаи назаридан ва ўзгаришлар динамикаси нуқтаи 
назаридан; 
• 
тижорат ва техник рисклар ўзаро боғлиқ эмас, шунинг учун рискларни 
бошқариш учун эмпирик ёндашув талаб этилади; 
• 
инновацияларнинг кўрсатилган техник даражаси бозор эҳтиёжларидан 
ошмаслиги керак, акс ҳолда инновациялар ортиқча ва самарасиз бўлади; 
• 
инновацион 
лойиҳанинг 
муваффақияти 
мезонлари 
молиявий 
кўрсаткичлардан ташқарида бўлиб, фундаментал янгилик, патент тозалиги ва 
лицензиялар ҳимоясини акс эттириши керак. 
Инновация жараён сифатида ҳам, натижада ҳам кўрилади. Инновация тури 
ўзгариш миқёси ва инновацион лойиҳанинг мураккаблигини белгилайди. 


863 
Хулоса қиладиган бўлсак, иннавацин лойиҳаларни амалга ошириш 
акциядорлик жамиятларининг стратегик бошқаруви ва унинг замон талаблари 
даражасида ва мос ривожланишини

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   387   388   389   390   391   392   393   394   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish