Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


  АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ИННОВАЦИОН СТРАТЕГИЯНИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet390/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   386   387   388   389   390   391   392   393   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 


857 
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ИННОВАЦИОН СТРАТЕГИЯНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
Суюнов Д.Х. – ОБМ Корпоратив бошқарув
назарияси ва амалиёти кафедраси мудири, и.ф.д., доц., 
Холмирзаев Б.Б. – ОБМ тингловчиси 
 
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий 
ислоҳотлар акциядорлик жамиятларининг ривожланишида стратегик ёндашувни 
талаб қилмоқда. Бунда ишлаб чиқариш корхоналарида янги маҳсулот турини 
яратиш сифатида эътироф этиш мумкин. 
Иқтисодий адабиётларда инновацион жараёнларга турли қарашлар мавжуд 
бўлиб айримларига тўхталиш мумкин бўлади. Инновация билан, шунингдек, 
потенциал харидорнинг илгари қондирилмаган эҳтиёжларини қондира оладиган 
ёки янги маҳсулот яратиш учун илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда 
сифат жиҳатидан янги маҳсулот яратилишини тушуниш мумкин деган фикр 
илгари сурилган. 
Инновацияга хос бўлган ажралмас хусусиятлар орасида янгилик, бозор 
талабини тижорат мақсадига мувофиқ равишда қондириш каби хусусиятларни 
ажратиб кўрсатиш мумкин. 
Акциядорлик 
жамиятларидаги 
«инновация» 
тушунчаси 
жамият 
фаолиятининг барча соҳаларида маълум бир ижобий иқтисодий ёки стратегик 
таъсирга эга бўлган барча янгиликларга тааллуқлидир, бунга мисол қилиб 
жамиятнинг мижозлар базасини, бозор улушини кўпайтириш ва баъзи 
харажатларнинг пасайиши тўғрисида хулоса қилиш мумкин. 
Бундан ташқари акциядорлик жамиятларининг инновацияси - бу бир 
томондан мижозларнинг мавжуд эҳтиёжларини яхшироқ қондириш ёки 
янгиларини шакллантириш, бошқа томондан еса тақдим этилаётган маҳсулотлар 
турини кенгайтиришга йўналтирилган маҳсулотларни, операцияларни, 
хизматларни, бизнес- жараёнларни такомиллаштириш ёки янгиларини 
яратишдан иборат бўлган фаолиятини модернизация қилиш жараёнидир деган 
фикр ҳам мавжуддир. 
Шундай экан инновация жараёни, яъни. Инновацион ишланмаларни 
яратиш, ривожлантириш ва тезкор истъемолчиларга тарқатиш билан боғлиқ 
жараён корхона фаолиятининг барча жабҳаларини қамраб олади: концепция ёки 
ғояни ишлаб чиқишдан уни амалиётга татбиқ етишгача.
Акциядорлик жамиятларида мавжуд бўлган барча инновацион жараёнларни 
учта мантиқий гуруҳга бўлиш мумкин: 
1. 
Оддий ички ташкилий инновацион жараён-бу инновацияларни яратиш ва 
улардан фойдаланишни ўз ичига олган жараён. Бундай ҳолда, янгилик янги 
маҳсулот шаклини олмайди, фақат мавжуд маҳсулотларни ишлаб чиқариш 
технологиясини ёки хизмат кўрсатиш технологиясини яхшилайди холос. 
2. 
Бозорда 
илгари 
сурилиши 
мўлжалланган 
янги 
маҳсулотини 
шакллантиришни ўз ичига олган оддий ташкилий жараёнлар. 


858 
3. 
Кенгайтирилган инновацион жараён, асосан, кенг қамровли маҳсулотни 
шакллантириш билан боғлиқ бўлиб, бунда акциядорлик жамияти ташкил 
этилаётганда ўз шериклари билан ҳамкорлик қилади ва шу билан инновацион 
жараённи бир неча иштирокчилар ўртасида қайта тақсимлайди. Бунга мисоллар 
интернет савдони ташқил қилиш, мижозлар билан электрон хужжат алмашиш, 
эквайринг хизматлари, ҳисобварақларни масофадан бошқариш тизимлари, 
суғурта хизматларини пакетли тақдим этиш ва ҳ.к. 
Умуман олганда ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай инновацион жараён 
даврийдир. Инновацион жараёнга асосланган фаолият мантиқан хронологик 
кетма- кетликда ва кўпинча ишлаб чиқариш корхиналарининг турли 
бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган алоҳида элементларга бўлинади 
ва инновацион цикл бир неча босқичларга бўлинган, уларнинг ҳар бири алоҳида 
муаммони ҳал қилишга мўлжалланган бўлади. 
Биринчи босқичда янги ғоя ёки ишланма пайдо бўлади ва яқинлашиб 
келаётган инновацион жараённинг вазифаси шакллантирилади. 
Иккинчи босқичда эса ушбу ишланма ёки ғояни амалга ошириш мақсадига 
эришиш учун ҳаракатлар режаси тузилади. 
Учинчиси босқичда инновацион жараённи амалга ошириш учун зарур 
бўлган ресурсларга (инсон, технологик, моддий, молиявий) эҳтиёжни аниқлаш, 
белгилаш ва ижрочилар олдига қўйиладиган вазифаларни аниқлаштиради. 
Тўртинчи босқичда инновацион фаолиятни амалга ошириш учун масъул 
бўлган ишлаб чиқариш ходимларининг аниқ вазифаларни бажариш билан боғлиқ 
ҳаракатларни амалга оширадилар. 
Ва ниҳоят, бешинчи босқичда эса амалга оширилган ҳаракатларни назорат 
қилиш, таҳлил қилиш ва созлаш амалга оширилади. Инновацион лойиҳанинг 
самарадорлиги, инновацион бошқарув қарорлари баҳоланади, инновацион 
жараён натижаларини амалга ошириш бўйича кейинги чора-тадбирлар режасини 
аниқлаш бўйича қўшимча таҳлилий ишлар олиб борилади. 
Ушбу босқичларида долзарб бўлиб турган инновацион менежмент 
масалалари стратегик менежмент масалалари билан чамбарчас боғлиқдир. Ушбу 
муносабатларнинг ўзаро боғлиқлиги ушбу йўналишда инновацион фаолиятни 
бешта бошқарув жараёни: атроф-муҳит таҳлили, мақсадларни белгилаш, 
стратегияни танлаш, стратегияни амалга ошириш, амалга оширишни баҳолаш ва 
мониторинг қилиш ўртасидаги динамик муносабатлар сифатида қарашга имкон 
беради. 
Кўрсатиб ўтилган жараёнлар мантиқий равишда бир-бирининг давоми 
ҳисобланади, чунки ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш даврида ҳам улар 
хронологик равишда кетма-кет келиб чиқади. Бироқ, келажакда, унинг фаолияти 
жараёнида улар бир вақтнинг ўзида доимий равишда давом этадилар ва уларнинг 
орасидаги тескари муносабат ушбу жараёнларнинг ҳар бирининг бошқаларга ва 
умуман тизимга таъсирини аниқлайди. 
Акциядорлик жамиятининг ички муҳити атроф-муҳитнинг бир қисми эмас, 
лекин бошқа таркибий қисмлар билан доимий алоқада бўлган элемент уларга 
таъсир қилади ва жамият потенциалини ўз ичига олади. Ушбу таркибий қисм уни 
ташкил этувчи бир нечта таркибий қисмларни ўз ичига олади: 


859 
-ташкилий компонент (жамиятнинг 
ички меъёрий 
базаси, 
ташкилий 
тузилма, бўйсуниш иерархияси, ҳуқуқ ва мажбуриятлари); 
-молиявий компонент (молиявий оқимларнинг таркиби, ресурс ва инвестиция 
базаси); 
-кадрлар таркибий қисми (меҳнатни ташкил қилиш, рағбатлантириш, жамоа 
ичидаги муносабатлар таркиби) 
-ишлаб чиқариш компоненти (жамиятнинг ишлаб чиқариш ва бизнес 
тузилмалари). 
Акциядорлик жамиятларининг инновацион стратегияси ҳам энг аввало 
кўпгина соҳалар учун универсал деб аташ мумкин бўлган инновацияларининг 
бир нечта асосий турларини амалга оширишга қаратилган бўлмоҳи лозим.
Инновациялар самараси кўп қиррали бўлиб, инновацияларни татбиқ этиш 
самараси уларнинг кутилаётган самарадорлиги билан бевосита белгиланади, У 
ўзини қўйидагиларда намоён қилади: а) маҳсулот маъносида (маҳсулот 
ассортиментининг сифати ва ўсишининг яхшиланишида); б) технологик маънода 
(меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва унинг ҳолатининг яхшиланишида; c) 
функционал жиҳатдан (бошқарув самарадорлигини оширишда); д) ижтимоий 
маънода (ҳаёт сифатини яхшилашда). 
Баён этилганлардан келиб чиқиб, акциядорлик жамиятлари учун учта турдаги 
қўйидаги инновациялар аниқланди: 
1.Илғор инновациялар - саноат ёки бозор учун янги маҳсулотлар, хизматлар, 
жараёнлар ёки технологияларни яратиш ва амалга ошириш. 
2. Стратегик инновациялар - мавжуд бизнес моделини сезиларли яхшиланишни, 
мавжуд жараёнлар, маҳсулотлар, хизматлар ёки технологияларни сезиларли 
даражада ўзгартиришни таъминлайдиган ўзгаришлар. 
3.Мавжуд инновациялар (каизен) - хизмат ҳажмини ошириш ёки харажатларни 
тежашга имкон берадиган мавжуд маҳсулотлар, хизматлар, жараёнлар ёки 
ёндашувларни ўзгартириш. 
Мавжуд инновациялар таркибига қуйидаги таклифларни алоҳида ажратиб 
кўрсатиш мақсадга мувоффиқ бўлади: 
1.Ишлаб чиқариш ташаббуси - ходимнинг иш жойида ёки бевосита бўлинмада 
мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган фаолиятни ўзгартириш ёки 
такомиллаштириш бўйича ҳар қандай таклиф, бу амалга ошириш учун катта 
ресурсларни талаб қилмайди. 
2.Рационализаторлик таклифи - амалга ошириш натижасида аниқ натижага эга 
бўлган, ушбу бўлинманинг ўзи ва шу жараёнга жалб қилинган бўлинмалар, 
шунингдек шу каби профил бўлимлари фаолиятидаги аниқ вазифаларни 
мунтазам равишда ҳал қилишга қаратилган таклиф. 
Шундай қилиб, акциядорлик жамиятларида инновацияларни аниқлаш ва 
амалга ошириш стратегиясини ҳар томонлама амалга ошириш - бу инновацион 
ёндашув – жамиятнинг хизматларкўрсатаётган бозорида мавқеини яхшилашга ва 
янгиларига ҳамда жаҳон бозорига чиқишга ёрдам бериши муқаррардир.

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   386   387   388   389   390   391   392   393   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish