ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ВА УНИ РАҚАМЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ
Касимов М.С. – “Макроиқтисодий таҳлил
ва прогнозлаштириш” кафедраси доц., и.ф.н.,
халқаро лойиҳалар маслаҳатчиси
Ўзбекистон иқтисодиётини яқин ва узоқ келажакда барқарор ўсишининг
асосий талабларидан бири иқтисодиётни инновацион ва инвестицион асосда
ривожлантиришдир. Бунинг учун аввало фан ва таълимни босқичма - босқич,
узоқни кўзлаб, республика ўзининг моделини шакллантирган холда
1
https://www.techradar.com/news/how-digital-transformation-is-changing-project-management
748
ривожланиши лозим. 2020 йил 3 декабрда илм-фан ва инновацияни
ривожлантиришга бағишланган селектрда “бир нарсани билишимиз керак:
илмсиз, инновациясиз олдимизга қўйган мақсадларга ҳеч қачон эриша олмаймиз.
Ҳисобот учун эмас, натижа учун ишлаш керак, – дея таъкидлади Президент”.
1
Инновацияни ривожлантириш ва инновация жараёни учун инвестиция жалб
этиш аниқ ва пишиқ-пухта ишланган лойиҳаларни ишлаб чиқишни талаб
этмоқда. Лойиҳа ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш ва лойиҳа бошқаруви соҳасида эса
йиллар давомида ечимини кутаётган муаммолар мавжуд.
Шундай муаммолардан бири лойиҳани аниқ маркетинг тадқиқотларига
асосланган, юқори трендли иқтисодий векторларга йўналтирган ҳолда ишлаб
чиқа оладиган билим, тажриба ва кўникмага эга бўлган олимлар ва
тадбиркорларни етарли даражада эмаслиги билан узвий боғлиқлигидир. Лойиҳа
менежерлари (бошқарувчилари)ни мамлакатимизда 2020 йилдан АҚШнинг
Вебстер университети Тошкент филиалида ва ТДИУ да тайёрлана бошланди.
Авваллари лойиҳа бошқаруви таълим йўналиши мавжуд бўлмаган. Хозиргача
лойиҳа бошқаруви фанидан ўзбек тилида ўқув қўлланмалар, дарсликлар нашр
қилинмаган
.
Ўзбекистонда лойиҳа бошқаруви мутахассислари ва халқаро лойиҳа
бошқаруви уюшмалари ўртасидаги алоқалар эндиликда яратила бошлади. Бутун
дунё тан олган АҚШнинг лойиҳа бошқаруви институти (PMI) ва унинг
йўриқномаси (PMI PMBOK) асоси ва стандартлари асосида кадрлар тайёрлаш
долзаб масалалардан бири бўлиб хисобланади. PMI PMBOK йўриқномаси
асосида тайёрланган кадрлар дунёнинг бошқа мамлакатларидаги хамкасабалари
билан бир хил “тил”да гаплаша олади.Чунки лойиҳа бошқаруви институтининг
йўриқномаси (PMI PMBOK)да берилган фаннинг луғати, стандартлари,
методологияси ва тажрибасини бутун дунёда ўрганилади.
Хозирги кунда лойиҳа ишлаб чиқиш ва лойиҳа бошқаруви таълимини барча
олимлар ва тадбиркорлар турлича талқин қилмоқдалар, турли стандартларда
фикрлаш оқибатида барча лойиҳа иштирокчилари ва мутахассислари ўзларини
хақ деб билиши кузатилмоқда. “Олийгоҳ, илмий ташкилотлар, тармоқ ва
ҳудудлар ўртасидаги мулоқот қандай? Бугун кун тартибида мана шу савол
турибди. Афсуски, мулоқот талаб даражасида эмас”,
2
– деди Шавкат Мирзиёев.
Лойиҳа таёрлаш ва уни бошқариш энг аввало
ноёб лойиҳа маҳсулоти
ни
ишлаб чиқаришга қаратилиши керак
3
, дейилади PMI PMBOK йўриқномасида.
Бозорда мавжуд бўлган маҳсулот ёки мавжуд лойиҳанинг аналоги асосида
бизнесга инвестиция киритиш катта риск ва хатоликларга олиб келиши мумкин.
Хозирги амалиётда шундай ҳолатларни тез-тез кўришимиз мумкин. Натижада
конструктив мунозаралар ўрнига лойиха муаллифлари, тадбиркорлар ва
инвесторлар ўртасида тушунмовчиликлар ва хатто зиддиятлар юзага келмоқда.
Бундай ҳолатни илмий ва инновацион лойиҳалар мисолида ҳам кўришимиз
1
Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш масалалари танқидий кўриб чиқилди. www.Уза.уз.04.12. 2020 й
2
Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш масалалари танқидий кўриб чиқилди. www.Уза.уз.04.12. 2020 й
3
A Guide to the Project Management Body of Knowledge, Fifth Edition, Project Management Institute, 2013 ISBN:
9781935589679
749
мумкин. “Инновация вазирлиги илмдан ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни
ўзаро боғловчи яхлит тизим ва муҳитни йўлга қўя олмаяпти. Мисол учун,
инновацион ишланмалар учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилаётган
бўлса-да, танлов натижаси бўйича бор-йўғи 29 миллиард сўмлик 51 та лойиҳа
шакллантирилди, холос. Маблағ бор, лекин лойиҳалар йўқ”
1
- деб таъкидлади
президент.
Демак, мамлакатимиздаги мавжуд инвестиция фондларидан самарали
фойдаланиш учун аввало лойиҳа ишлаб чиқарувчи шахслар (олимлар ва
тадбиркорлар) ва лойиҳаларни молиялаштирувчи (инвесторлар: банклар,
фондлар, венчур капитали) шахслар ўртасида халқаро кўламда тан олинган
марказларнинг ўқув - услубий, методологик йўриқномалари асосида уларни
малакасини ошириш лозим. Ундан кейинги босқичда эса - лойихани ишлаб
чиқиш амалиёти билан мустахкамлаш ва лойиҳа бошқарувчиларининг тажриба
ва кўникмаларини шакллантириш лозим. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, имий ва
инвестицион лойиҳаларда камида 2-3 йил ишлаш тажрибаси асосида янги авлод
профессионал кадрлари шаклланади.
Лойиҳа бу - ноёб маҳсулот, хизмат ва кутилаётган натижага олиб борувчи
юқори чўққидир. Лойиҳа вақтинчалик корхона бўлиб, унда фақат юқори
малакали профессонал кадрлар меҳнат қилиши талаб этилади ва уларгина
кутилаётган лойиҳа натижаларини бера олади.
Лойиҳа бошқаруви 20% фан ва 80% санъат деб хисобланади.
2
Бунинг
маъноси лойиҳа илмий изланишлар ва уларнинг самарали ечимига асосан ишлаб
чиқилади.
Халқаро эътироф этилган лойиҳа бошқаруви институти таълим стандарлари
(PMBOK ® Guide)да лойиҳа бошқаруви жараёнлари (дастурлар, воситалар,
жадваллар) рақамлаштирилган. Лойиҳа бошқарувини рақамлаштириш бошқа
соҳалардан аввалроқ бошланган ва доимо ривожланиб келмоқда.
Лойиҳа бошқаруви институти (PMI) томонидан лойиҳа бошқаруви
тажрибалари умумлаштирилиб, рақамлаштириб борилмоқда. Рақамлаштириш
натижасида лойиҳа жамоасининг дунёнинг турли нуқталаридан туриб мулоқотда
бўлиши (коммуникацияси) ва фаолият олиб бориши санъат даражасига айланган.
Лойиҳани бошқариш учун лойиҳанинг асосий (3 та базавий плани) ва 11 та
ёрдамчи планлари ишлаб чиқилади.
3
Лойиҳа бошқаруви институти (PMI)
томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа бошқаруви йўриқномаси (PMBOK ®
Guide)да лойиҳа бошқаруви фанининг таълим стандартлари, луғатлари, илмий
тадқиқотлари, методологик ва методик қўлланмаси хамда дунёдаги ижобий
тажрибалари синтез қилинган ва у бошқарув фанининг илм хазинасидир.
1
Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш масалалари танқидий кўриб чиқилди. www.Уза.уз.04.12. 2020 й.
2
A Guide to the Project Management Body of Knowledge, Fifth Edition, Project Management Institute, 2013 ISBN:
9781935589679
3
В.М Грачева, С.Я Бабаскин Управление проектами. Учебное пособие. Экономический факультет. МГУ 2017 г.
148 с.
750
Жахонда ўндан ортиқ халқаро лойиҳа бошқаруви уюшмалари мавжуд
бўлса-да амалда етакчи сифатида АҚШдаги лойиҳа бошқаруви институти (PMI)
ва унинг PMBOK ® Guide)
1
йўриқномаси эътироф этилади.
Ўзбекистонда иқтисодиётнинг 2017 йилдан либераллашуви, иқтисодиётга
хорижий инвесторларнинг кириб келиши кўпайиб бораётганини кузатилмоқда.
Инвесторлар, айниқса йирик инвесторлар лойиҳа бошқаруви стандартлари
форматида фикрлайдиган шахслар эканлиги ва улар лойиҳани (PMI)
стандартлари асосида тайёрлаганлиги сабабли Ўзбекистоннинг инвесторлари,
ҳамкорларидан хам PMI стандартлари асосида фикрлайдиган ва шундай
тажрибага эга бўлиш талаб этилмоқда.
Жумладан, лойиҳа бошқарувчилари қуйидаги фанлар билими ва таълим
стандартларига эга бўлиши лозим. Улар:
1.
Лойиҳа интеграциясини бошқариш
2.
Лойиҳа мазмунини бошқариш
3.
Лойиҳа вақтини бошқариш
4.
Лойиҳа харажатларини бошқариш
5.
Лойиҳа ишлари ва маҳсулоти сифатини бошқариш
6.
Лойиҳа инсон капиталини бошқариш
7.
Лойиҳа коммуникациясини бошқариш
8.
Лойиҳа харидларини бошқариш
9.
Лойиҳ таъсисчилари ва манфатдор томонларининг талабларини
бошқариш.
Ўзбнеистон Республикаси Президенти таъкидлаб ўтганидек, 2020 йилда
инновацион ишланмалар учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилаётган
бўлса-да, танлов натижаси бўйича бор-йўғи 29 миллиард сўмлик 51 та лойиҳа
шакллантирилганининг туб илдизлари юқоридаги фан ва таълим интеграцияси
асосида лойиҳаларни ишлаб чиқилмаганлиги билан боғлиқдир.
Республика инновация вазирлиги лойиҳаларни баҳолаш жараёнида унинг
кутилаётган натижаларини аниқлиги, унинг бозори ва тижоратлаштиришни
реаллигини талаб этмоқда. Бу талабни хисобга олиш талабгорлардан чуқур
маркетинг тадқиқоти ва унинг хулосаларини билишни тақазо этади. Бу вазифа
иқтисодчи- маркетологларнинг вазифасидир. Инновацион лойиҳалар эса кимё,
биология, техника, тиббиёт каби фанларда кўпроқ яратилади.Лекин юқоридаги
фанлар кашфиётлари ва инновациялари иқтисодий жиҳатдан мақсадга
мувофиқлиги ва инклюзив ривожланишни таъминлай олиши бугуннинг талабига
тўла жавоб бермайди. Лойиҳаларда харажатлар ва харакатларнинг синергетик
самараси ишонарли бўлиши лозим. Шундай лойиҳаларга инвесторларнинг
қизиқиши катта.
Демак лойиҳа ишлаб чиқишда турли фан олимлари бир жамоа бўлиб
лойиҳани ишлаб чиқишлари зарурдир. Бу лойиҳа бошқаруви институти
йўриқномасида ўз аксини топган. Илғор тажрибалар эса буни исботлаб турибди.
1
A Guide to the Project Management Body of Knowledge, Fifth Edition, Project Management Institute, 2013 ISBN:
9781935589679
751
Эксперт хулосаларига кўра хозирги кунда лойиҳа коммуникацияси
стандартлари, лойиҳа коммуникацияси планининг сустлиги(йўқлиги) ва унинг
механизмларидан амалиётда малакали фойдаланилмаганлиги туфайди, лойиха
жамоаси ва лойиҳадан манфатдор томонлар ўртасида зиддиятлар тез-тез учраб
турибди. Бунинг учун лойиҳа жамоаси ва лойиҳадан манфатдор томонлар лойиҳа
коммуникациясини, унинг луғатларидан -механизмларигача мукаммал
билишлари ва тегишли лойиҳа бошқаруви сертификатига
1
эга бўлишлари лозим.
1. Ўзбекистон иқтисодиётининг либераллашуви, халқаро нуфузли
ташкилотларнинг рейтингларида республиканинг юқорилаб бориши натижасида
иқтисодиётга тўғридан - тўғри инвестициялар киритилиши кўпайиб бормоқда,
янги инвестиция фондлари шакллантирилиб унинг ресурслари кенгайиб
бормоқда. Бироқ инвестицияларни жалб этиш учун пишиқ- пухта инвестиция
лойиҳалари танқис бўлиб қолмоқда.
2. Ўзбекистонда инвестиция ресурслари (кредитлар)нинг мавжудлиги ва
кутилаётган самара бера оладиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун аввало ўзбек
тилида лойиҳа бошқаруви ўқув қўлланмаси, дарслик ва ўқув-услубий
материаллар комплексини халқаро тан олинган йўриқнома (PMBOK ® Guide)
асосида яратилиши лозим.
3. Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва лойиҳани бошқариш бўйича
Ўзбекистонда кадрлар 2020 йилдан тайёрлана бошланди. Бизнес амалиётда ва
фанда (инновацияда) лойиҳа таҳлили ва лойиҳа бошқариш бўйича кадрларни
халқаро лойиҳа бошқаруви стандартлари асосида ўқитиш, малакасини ошириш,
сертификатлаш ва рағбатлантирилиши лозим.
4. Инновацион ва инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун турли фан
соҳаси олимлари бир жамоа бўлиб, муаллифлик хуқуқлари чегараларини
келишган холда ишлаб чиқишлари зарур. Мана шу чнгараларни аниқ
белгиланмаганлиги натижасида муаллифлар ўртасида зиддиятлар келиб
чиқмоқда. Муаллифлик хуқуқлари, техник топшириқлар, ишлар хажми,
молиявий масалалар стандартлари ва ечимларини (PMI, PMBOK)
йўриқномасида фойдаланиш учун тайёр.
Do'stlaringiz bilan baham: |