Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


ТАДБИРКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШИ КАМБАҒАЛЛИКНИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

ТАДБИРКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШИ КАМБАҒАЛЛИКНИ 
ҚИСҚАРТИШ ВОСИТАСИ СИФАТИДА 
 
Бобаназарова Ж.Х. – ЎзМУ Жиззах филиали 
 доценти, и.ф.д., 
Саитов С.А. – ЎзМУ Жиззах филиали ассистенти 
Тадбиркорлик фаолиятида аёлларнинг иштироки аҳамиятли тарзда ошиб 
бормоқда, америкалик тадқиқотчилар Р.Петерсон ва К.Вермейерлар бу 
феноменни “Жаҳон миқиёсидаги тинч инқилоб” деб аташган эди
1
. Дархақиқат, 
охирги йиллар давомида бутун дунёда аёллар тадбиркорлиги кенг тус олиб, 
жаҳон иқтисодиётига катта ҳисса қўшаётганини инкор этиб бўлмайди. 
Масалан, АҚШ ва Канадада кичик бизнеснинг учдан бир қисми аёллар қўлида, 
Францияда тадбиркор аёллар эркак тадбиркорлардан 3 маротаба кўп, умуман 
олганда, ривожланган давлатларда тадбиркор аёллар тадбиркорларнинг 50,2 - 
70,5% фоизини ташкил этмоқда. Шу ўринда республикамизда ҳам аёллар 
орасида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик соҳасининг ривожига алоҳида 
эътибор қаратилиб, кенг имкониятлар очиб берилмоқда. Лекин, кичик бизнес 
ва оилавий тадбиркорлик барча ҳудудларда яхши йўлга қўйилган деб 
бўлмайди. 
Ўзбекистон Республикасида 2019-2020 йилларда ўз иш фаолиятини 
тўхтатган тадбиркор аёллар сони тадбиркорлик фаолиятини бошлаган аёллар 
сонидан кўп. Бунинг сабаби ҳудуд, мамлакат эҳтиёжидан келиб чиқиб, бизнес 
режалар тузиш, истиқболда эса экспорт маҳсулот чиқариш мақсадида хотин-
1
Нурбекова Ж. Теоретические предпосылки социологического анализа женского предпринимательства. М.: 
Экономика и бизнес. 2013 №3, 45 с.


367 
қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш масаласида тизимли ишлар олиб 
борилмаган. Мавжуд муаммолар чуқур ўрганилмаган ва уларни бартараф 
этиш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган. Оқибатда 
республика бўйича 2019-2020 йилларда хотин-қизлар томонидан жами 108 
минг 782 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилган
1
. Шу даврда эса 115 минг 
920 нафар тадбиркор аёл ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган. 
Шунингдек, 2063 нафар ночор аёл, ижтимоий ҳимояга муҳтож 75 минг 920 та 
оила оғир турмуш шароитида яшаётган 6 минг 213 нафар хотин-қизга 
мақсадли ёрдам бериш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш режалари ишлари етарли 
даражада олиб борилмаган. 
Дунё бўйича камбағал аҳолининг 76,5% қишлоқларда яшашини инобатга 
олиб, аёллар учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва улардан 
фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали дунёда камбағаллик 
даражасини камайтириш мумкин. Шунинг учун ҳам республикамизда қишлоқ 
аёлларининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш ва улардан унумли 
фойдаланиш катта стратегик ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга эканлиги 
учун мазкур масалаларини ўрганиш мақсадга мувофиқ. Юқорида қайд этилган 
долзарб муаммоларни ҳудудларда ҳал этиш бўйича илмий-амалий асосланган 
хулосалар ва тавсияномалар ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан бири 
ҳисобланади. 
Бугунги 
кунда 
иқтисодиётнинг 
барча 
соҳаларида 
оилавий 
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича амалий чора-
тадбирлар ишлаб чиқилди. 2012 йилнинг 26 апрелида қабул қилинган 
Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни 
оилавий тадбиркорликни самарали амалга ошириш учун хуқуқий асос 
вазифасини бажармоқда. Ушбу Қонунда белгилаб қўйилганидек, оилавий 
корхона унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш (ишлар 
бажариш, хизматлар кўрсатиш) ва реализация қилишни амалга ошириш учун 
ихтиёрий асосда, оилавий корхона иштирокчиларининг улушли ёки 
биргаликдаги мулкида бўлган умумий мол-мулк, шунингдек оилавий корхона 
иштирокчиларидан ҳар бирининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган 
кичик тадбиркорлик субъектидир. Оилавий корхона фаолияти унинг 
иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланади. Шунингдек, оилавий 
корхона турар жойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда 
товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун 
фойдаланган тақдирда, коммунал инфратузилма хизматлари (электр 
энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик 
таъминоти) ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва 
шартлар асосида амалга оширилади. 
Ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича қарийб 25 мингта 
инвестицион лойиҳани рўёбга чиқариш ҳисобига 256,4 мингдан ортиқ иш 
ўринлари ташкил этилишига эришиш белгиланганлиги мазкур масаланинг 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” Дастурини амалга ошириш тўғрисида 
қарори. 2018 йил. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 07/18/3777/1325 – сон. 
Lex.uz. 


368 
аҳамияти юқорилигини англатади. Ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан 
шуғулланиши ва барқарор даромад манбаигага бўлиши учун шарт-шароитлар 
яратиш мақсадида мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало, 
олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий 
шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати сезиларли ижобий 
ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга қаратилган “Ҳар бир оила-
тадбиркор” Дастури амалга оширилмоқда.
Шу ўринда олиб борилган тадқиқотлар натижасида мамлакатимизда 
кейинги йилларда ташкил этилган тадбиркорлик корхоналарида иш билан 
банд аёллар сонининг ўзгаришига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ (1 -
жадвал).
1- жадвалдан кўриниб турибдики, оилавий тадбиркорлик корхоналарида 
иш билан банд аёллар сонининг ўзгариши 2019 йилда 2016 йилга нисбатан уч 
мартага ўсиб борган. Бу кўрсаткич айниқса, Андижон вилоятида (167,0), 
Бухоро вилоятида (4 марта), Фарғона вилоятида уч мартагача ошган бўлса, 
Хоразм вилоятида эса беш мартачага ўсиб борган. 
Лекин, бугунги замоннинг талаби ўзгача, шароитлар бошқача. Йилига 
ярим миллион нафардан кўпайиб бораётган республикамиз аҳолиси 
оилаларини рўзғорининг бутлигига эришиш, одамларни, айниқса, аёлларни 
иш билан таъминлаш масаласини ҳал этишни ҳар бир оиланинг тадбиркорлик 
ресурсларидан фойдаланмай туриб бажариш мушкул. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish