Митохондрийларнинг асосий вазифаси аминокислота-
ларни, карбонсувларни, ёғларни оксидлашдан ва шу жа
раён давомида фосфорланиш натижасида энергиянинг асо
сий манбаи бўлмиш АТФни синтез қилишдан иборат.
Синтезланган АТФ цитоплазмага
эркин кириб ундаги ор-
ганоидларнинг фаолиятини (озиқланиш, чиқариш, ҳара-
кат қилиш, ўсиш ва ҳ.к.) оширишда муҳим энергия ман
баи бўлиб хизмат қилади.
Пластидалар.
Пластидалар (юнон. п л а с т о с — яратил
ган, тўлдирилган) фақатгина тирик ўсимлик ҳужайрасида
учрайдиган органеллалардир. Уларни биринчи марта 1880—
1882 йилларда немис ботаниги Шимпер изохдаган. Плас
тидалар ҳужайрада ранг-тусни белгилаш хусусиятига ва
бажарадиган вазифасига қараб уч хил:
хлоропласт
(яшил
ранг берадиган пластид),
хромопласт
(сариқ, қизил) ва
лейкопласт
(рангсиз пластид) бўлади. Хлоропластларда
асосан яшил (хлорофилл), сариқ (каротин) ва қизғиш
(ксантофилл) пигментлар синтезланади.
Хлорофилл
— ўсимлик хужайрасида учрайдиган энг
муҳим пигмент (лот. п и г м е н т у м — ранг) — бўёвчи ёки
яшил ранг берувчи (юнон.
х
л о р о с — яшил, филан — барг)
мсдца ҳисобланади. Яшил ўсимликларда хлорофилл оз
миқдорда бўлишига қарамасдан (баргнинг қуруқ оғирли-
гига нисбатан олганда у атиги бир фоизни ташкил этади)
бу пигмент ўсимликнинг ўзи учунгина эмас балки ҳай-
вонлар билан одамлар ҳаёти учун катга аҳамиятга эга.
Ер юзидаги ёруғликда ўсувчи ҳамма юксак ўсимликлар
яшил рангда бўлади. Фақатгина
паразигликка мослашган
(шумғия, зарпечак ва бошқа) ўсимликларда яшил ранг
берувчи хлорофилл бўлмайди. Қоронғу жойда ўсган ўсим-
лик ҳужайрасида хлорофилл бўлмайди ва бундай ўсим-
ликларга
этиоляцияланган
(фр. э т и о л е р — заифлашти-
рилган, сўлғинлашган) деб аталади. Хлоропластда хлоро-
филлдан ташқари
каротиноид
(лот. к а р о т а — сабзи:
э й д о с —туе, қ и ё ф а - - сувда эрийдиган сарғиш тарғил
гшгмент)лар гуруҳига кирувчи сариқ ранг берувчи — ка-
р о т и н о и д л а р бўлади. Улар хлорофилл таркибида яши-
ринганлиги сабабли яхши кўринмайди.
Хлоропласт барг ва ёш новд;шарда (саксовул, жузғун),
пишмаган меваларнинг х,\^кайраларида кўпро!; бўлади.
Фақат ер остки органларда (илдиз, илдиз тукчалари, ён
илдизларда) хлорофилл бўлмайди.
Хлоропластнинг доначалари шаклан линзага ўхшаш-
дир (20-расм). Уларнинг сони ҳужайра хилига қараб ўзга-
ради. Масалан, шумтол дарахти баргининг бигга устунси-
мон ҳужайрасида 14, терақда — 40, лавлагида — 65, тама-
кида — 100, картошкада — 325, ғовак тўқималарда уларнинг
сони анча кам: теракда — 16, картошкада — 95, теракнинг
эпидерма ҳужайрасида ҳаммаси бўлиб 5—7
та жуда майда
хлоропластлар бўлади.
Сувўтларда учрайдиган хлоропластнинг шакли анча
хилма-хил: пластинкасимон (мужоция), юлдузсимон (зиг-
нема), ипсимон (спирогира) ва бошқалар. Сувўтларида
хлорофилл сони жуда ҳам кам (бир нечтагача). Улардаги
хлоропластларни кўпинча хроматофор (юнон. х р о м е о —
бўёқ, ранг, форос — олиб юрувчи) деб аталади. Вошерия
сувўтининг ҳужайрасида линзага ўхшаш хроматофора жуда
кўп миқдорда учрайди.
Хлоропласт мураккаб тузилишга эга (20-расм, 1, 2, 3).
Унинг цитоплазмаси иккита агронуляр (рибосомага эга
бўлмаган) — ташқи ва ички мембрана пўст билан чегара-
ланган бўлиб, гиалоплазмадан
стромани
(юнон. с т р о м а —
ўрин, жой) ажратади. Строма
таркибида пластидаларни
асосий моддаси (ферментлар, Д Н К иплари ва рибосома
лар) тўпланади. Хлоропластнинг ички мембранаси кучли
тараққий этган бўлиб, унда бир-бирининг устига қат-қат
жойлашган
гранулалар
(юнон. г р а н у м — донача), ясси
халтачалардан ташкил топган
тилакоидлар
(юнон. т и л а -
к о и д е с — халтача), ёки
ламеллалар
жойлашади.
Хлоропластнинг ҳамма тилакоидлари мембраналар би
лан ўзаро бирлашган. Тилакоид мембраналарида яшил
ўсимликларнинг
энг асосий пигмента
хлорофилл
(х л о -
р о с — яшил; ф и л о н — барг) ва
каротиноидлар
деб ата
ладиган моддалар тўпланади.
1960 йили олимлар хлорофиллни синтезлашга муваф-
фақ бўлишди. Хлорофилл моддаси ҳалқа бўлиб бириккан
бир талай карбон ва азот атомларидан ташкил топган, унда
ҳалқанинг марказида магний атоми туради. Мана шунинг
учун ҳам тупроқца магний тузлари етишмай қолса, ўсим-
лик сарғайиб сўлади ва қуриб қолади.
20
-раем.
Х лоропласт: /-там ак и барги ҳуж анрасидаги хлоропласт ва
митохондрий (х20.000) таспири; 2,3 электрон
микроскопда хлоропласт
тузилиш ининг тасвири;
Do'stlaringiz bilan baham: