жараённинг боришида асосий ўринни хлорофилл эгал
лайди.
Хлоропластларда фотосинтездан ташқари АТФ ва АДФ
(фосфорлаш) ҳам синтез қилинади. Бу моддаларни синтез
қилишда асосан қуёш нури энергиясидан фойдаланилади.
Д Н К ва рибосомаларни, хлоропластларда мавжудлиги са
бабли тилакоид мембраналарида оқсил, ферментлар син
тез қилинади. Синтез қилинган моддаларнинг бир қисми
ҳужайра фаолияти учун сарфланса, қолганлари
крахмал
доначалари, оқсил ва липидлар шаклида ғамловчи ҳужай-
раларда тўпланади.
Лейкопластлар (юнон. л е й к о с — оқ, п л а с т о с —
ҳосил қилинган) кўпчилик юксак ўсимликлар ва баъзи
сувўтларнинг ҳужайраларида оқ рангли юмалоқ тирик та-
началар шаклида учрайди. Уларни ёруғлик микроскопида
кўриш анча қийин, чунки ранги оқ бўлиб, гиалоплазма
рангига ўхшаш. Лейкопластлар кўпинча қуёш
нури тег-
майдиган (илдиз, ғамловчи илдиз, тугунак, пиёзбошлилар
ва бошқа) органларда, муртак тўқима ҳужайраларида, га-
металарнинг цитоплазмасида, уруғда ва барг эпидермиси-
нинг (традесканция) ажратувчи ҳужайраларида учрайди.
Уларнинг шакли юмалоқ эллипссимон, косачасимон ва
ҳ.к. бўлиши мумкин. Лейкопластлар хлоропластлардан,
ички мембрана тизимининг анча суст тараққий
этганлиги
билан, айрим ҳолларда битта тилакоиднинг учраши билан
фарқ қилади. Бошқа компонентлар (пўст, строма, рибо
сомалар, ДН К фибриллалари) хлоропластникига ўхшаш-
дир.
Лейкопластларнинг асосий вазифаси крахмал, оқсил ва
ёғ моддаларни тўплашдан иборат. Лейкопластлар фото
синтез жараёнида ҳосил бўлган глюкозани иккиламчи крах-
малга амилопластларга айлантириб, ғамлаб қўйилган крах-
малга ўтказиш хусусиятига эга.
Сумалак тайёрлаш учун ўстирилган буғдой майсасида
ҳам иккиламчи крахмалга айланмаган лейкопласт тарки
бида амилаза ферменти мавжуд. Шу фермент майса суви
таркибида бўлиб, уни буғдой уни билан (яъни
таркибида
иккиламчи ғамланган крахмал бўлган) қайнатилганда ами
лаза ферменти таъсирида иккиламчи крахмал (қандга) тот-
ли сумалакка айланади. Баъзан лейкопласт стромасида
крахмал умуман тўпланмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳол-
ларда уларнинг стромасида ёғ кислоталари, суюқлик (сек
реция) ажратадиган ҳужайраларда эса эфир мойлари син
тез этилади.
Хромопластлар (юнон. х р о м о — ранг, бўёқ, пластос —
тўлдирилган) ҳужайра цитоплазмасида сариқ, тўқ малла,
қизил рангларга бўялган махсус пластидлар ҳисобланади.
Хромопластлар гулларнинг тожбаргларида (айиқтовон,
нарцисс, лола, қоқигул атиргул), пишган меваларда (по
мидор, қовун, ошқовоқ, апельсин, мандарин,
хурмо ва
бошқаларда), илдиз меваларда (сабзи, лавлаги) ва кузда
тўкилишдан олдин сарғайган баргларда учрайди.
Хромопластлар — каротиноидлар (липоидлар) жумла-
сига кирувчи пигмент (каротин, ксантофилл)лардан ибо
рат. Бу пигментлар кимёвий тузилиши жиҳатидан углево-
дородларнинг изопереноиди бўлиб, 40 та углерод атоми-
дан иборат. Каротинлар айниқса сабзида, наъматакнинг
мевасида ва бошқа ўсимликларда кўп бўлади.
Буларнинг
таркибида хлорофилл бўлмайди, шунинг учун ҳам улар
фотосинтез жараёнида иштирок этмайди. Хромопластлар-
нинг шакли хилма-хил: эллипссимон, кўп бурчакли, пи-
лакчасимон ва ҳоказо. Катгалиги 10—12 мкм. Улар шак-
лан кристаллсимон каротиноидлардан иборат бўлиб,
стро-
ма ипларида эркин ҳолда жойлашган.
Хромопластларнинг каротиноидлари плостоглобул де
ган ёғ томчиларида эриган ҳолда учрайди. Бу модда хро
мопласт ҳужайрасида анча зич жойлашган (
2 1
- раем).
Do'stlaringiz bilan baham: