Ўсимликлар морфологияси ва


-§. ПОЯ, УНИНГ ФУНКЦИЯСИ, МОРФОЛОГИК ВА



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#728135
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

3-§. ПОЯ, УНИНГ ФУНКЦИЯСИ, МОРФОЛОГИК ВА
АНАТОМИК ТУЗИЛИШИ
П оя — новда ўқи бўлиб, бўғим ва бўғим оралиғидан 
иборат. Унда ўсим ликнинг барг ва шохчалари ҳамда гул- 
лари жойлашади. Поя бир йиллик ва кўп йиллик ўтларда, 
тана эса дарахт ва буталарда бўлади. Поя орқали барг, илдиз 
билан боғланади.
П оянинг асосий вазиф аси танани ти к ёки ёти қ ҳолда 
ушлаб туриш ва илдиз орқали шимиб олинган сув ҳамда 
унда эриган минерал моддаларни бундан таш қари, баргда 
ассим иляция жараёнида ҳосил бўлган органик моддалар­
ни ўтказиш дан иборат.
П оя о зи қ моддалар тўпланадиган жой ва вегетатив 
кўпайиш органи бўлиб хизмат қилади. Пояда барглар маъ­
лум бир тартибда жойлаш иб, қуёш нуридан унумли ф ой- 
даланиш ига имкон яратилади. Суккулент (лот. с у к к у с — 
ш ира, ш ирали) ўсимликлар (кам сув буғлатади, чунки 
қуруқ шароитда ўсади)нинг этли пояси хлорофиллга бой 
бўлиб, ассим иляция этувчи органдир (масалан, кактус, 
Мексика агавалари). П ояда гул ва мевалар ҳосил бўлади 
(масалан, шоколад дарахти — Theobrom a cacao, қовун да- 
рахти — Carica papaya).
П ояларнинг ш акли ўсимликларнинг турига ва ўсиш 
ш ароитига қараб ҳар хил бўлади. Кўпинча улар цилинд­
р ик, баъзан у ч қ и р р а л и (қи ёқ ўгларда), тўрт қиррали 
(лабгулдош ларда), кўп қиррали (кактусларда), троп и к 
ўрмонларда ўсувчи брахихитон, бом баксалари деган д а­
рахтларда бочкага ўхшашдир.
П оялар ўсиш йўналиш ига қараб 
ор тот р оп
(тик) ва 
п л а -
ги отр оп
(кўндаланг) бўлади. Ортотроп пояларга кунгабо- 
қар, ғўза, маккажўхори мисол бўлади. У ларнинг орасида 
чирмаш увчи ёки таянчга ўралиб, юқорига ўсадиган ўтчил


ўсимликлар (печакгул), лианалар деб аталадиган дарахт­
симон ротанг пальмасини кўрсатиш мумкин.
Плагиотроп пояларнинг баъзилари ерда ёйилиб қўшим- 
ча илдизлари билан ерга ўрнашиб ўсади, бу хилда ўсувчи 
ўсимликларга судралиб ёки ёйилиб ўсувчи поялар дейи­
лади (ғозпанжа, темиртикан, тошёрар, маймунжон ва бош- 
қалар). Ер бағирлаб ўсувчи пояларга маданий ўсимлик- 
ларнинг палакларини кўрсатиш мумкин (қовун, тарвуз, 
бодринг, қовоқ). Айрим ўсимликларнинг поясида бўғим 
оралиғи жуда ҳам қисқа бўлиб, барглари ер бағирлаб ўса- 
ди, ўша баргларининг ўртасидаги поя ўсиб гул ҳосил қила- 
ди. Бундай пояларга 

Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish