64 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
65
ЎЗБЕКИСТОНДА ИНКЛЮЗИВ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР –
МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШДА ДОЛЗАРБ МАСАЛА
У. Элмуратова
Тарих фанлари бўйича PhD, катта ўқитувчи
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Аннотация.
В данной статье анализируется реформы дошкольного образование в период
независимости в Узбекистане. Расскрывается появление государственных и
частных инклюзивных
дошкольных образований.
Ключевые слова:
реформы, образование, дошкольное образование, здоровое поколение, частные
детские сады, специлизированные дошкольные учреждения, инновации.
Abstract
. This article analyzes the reforms of preschool education during the period of independence in
Uzbekistan. The emergence of public and private inclusive preschool education is revealed.
Keywords:
reforms, education,
preschool education, healthy generation, private kindergartens,
specialized
preschool institutions,innovations.
Глобаллашув шароитида сифатли таълим имкониятлари билан таъминлаш, инновацияларга
асосланувчи узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида
самарали фаолият юритувчи
механизмларни такомиллаштириб бориш бугунги кунда долзарб аҳамият касб этади. Бу ўз навбатида
ушбу тизимдаги муаммоларни ҳал қилишнинг инновацион тамойилларини ишлаб чиқиш, уларнинг
татбиқ қилинишини таъминлаш ҳамда таълим сифатини замонавий муҳитга мувофиқлаштириш
заруриятини келтириб чиқаради.
Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда узлуксиз таълим тизимини модернизация қилишда туб
ислоҳотларни амалга оширишга эътибор кучайтирилиб, унда давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан
инновацияларни татбиқ қилиш долзарблик касб этмоқда [1, – Б. 108].
Мактабгача таълим узлуксиз таълим тизимини бошлаб берувчи илк устуни бўлиб, ривожланган
фуқаролик жамиятларида инсон камолотига қаратилганлиги билан характерланади. Айниқса, ўтган
асрнинг сўнгги ўн йиллигида таълимга жалб қилинган иштирокчилар сонининг ўсиб бориши ҳамда
тузилмавий тенденциялари 3 та омил билан чамбарчас боғлиқликда тараққий этди. Хусусан, биринчи
омил – таълим салоҳияти таъсирида орттирилган хулқ-одоб стереотиплари; иккинчи омил – ана шу
хулқ-одоб таъсирида шаклланган характер таълим ислоҳотида олдинга ташланган қадамни белгилаб,
яъни жамиятдаги радикал ислоҳотларни амалга оширишда янада долзарб аҳамият касб этди; учинчи
омил эса таълим муассасаларига жалб қилинганлар контингентининг миқдор жиҳатидан кўрсаткичи кўп
ҳолларда демографик ўзгаришларга ҳам боғлиқлиги билан ажралиб турди.
Республикамиздаги таълим ислоҳотлари унинг фақатгина давлат
тасарруфидаги турларини эмас,
балки хусусий секторнинг соҳага кириб келишига имконият яратиб, нодавлат мулкчилик шаклидаги
МТТларини жамиятга олиб келди. Хусусий МТТлар фаолияти 1999 йилда Навоий шаҳри маорифчилари
ташаббуслари билан бошланган бўлиб [2, – Б.33.], инновация сифатида – хорижий тилларни 1 ёшдан
ўргатиш бўйича таълим-тарбия услуби ҳамда 3 ёшдан бошлаб компьютер ва АКТлар ёрдамида ҳисоб
амалига ўргатиш услубини қўллашда намуна кўрсатиб, бугунги кунда ҳам етакчилик қилиб келмоқда.
2000 йилда 5 та ясли-боғча тури тажрибадан ўтказилиб, 2001 йилда уларнинг қаторига яна 10 та
ясли-
боғча ва 3 та болалар боғчалари қўшилди.
2001 йилдан Тошкент шаҳрида дастлабки хусусий МТТларининг фаолияти бошланди: 1 та ясли-
боғча, 2 та болалар боғчаси ва 1 та мактаб-боғча фаолияти йўлга қўйилди. Тошкент шаҳридаги нодавлат
МТТлари фаолиятида машғулотлар юқори малакали маҳаллий ўқитувчилар томонидан «Болажон» ва
халқаро «Монтессори» ўқитиш дастурлари асосида инглиз ва рус тилларида олиб борилиши билан
характерланди. Масалан, Star Kids International болалар боғчасида – дунёнинг илғор American school
ва British school каби МТТларида кўп йиллик тажрибага эга малакали мутахассислар етакчилик қилади
(масалан, Гулшан Омонова – муассаса асосчиси ҳамда етакчи педагог персонал ҳисобланади). Ушбу
МТТнинг фаолияти инглиз тилини ўргатиш бўйича «Энг намунали боғча»лар рейтингидан жой олган
(бугунги кундаги «Болажон» телеканалида ҳафтасига 3 марта – сешанба, чоршанба ва жума кунлари соат
8:00 да инглиз тилини ўрганишни хоҳловчилар учун эфирга узатиладиган Story Time кўрсатуви мана шу
боғчада тайёрланиб, унда қуйидаги боғча ходимлари ва тарбияланувчилари иштирок этадилар). Навоий
ва Тошкент шаҳарларидаги хусусий МТТлар тажрибалари Республикадаги бошқа
МТТларига намуна
вазифасини ўтади.
Хусусий МТТлар фаолиятидаги фарқланиш ҳолатлари таҳлиллари шуни кўрсатдики, Самарқанд