Fоydаlаnilgаn аdаbiyоtlаr rо‘yxаti:
1. Bаlаshovа E. D. Mаsofаviy o‘qitish bojxonа xodimlаrini kаsbiy tаyyorlаsh jаrаyonidа pedаgogik o‘zаro
hаmkorlik vositаsi sifаtidа. Muаllif. diss. ish uchun. uch. pedаgogikа fаnlаri nomzodi ilmiy dаrаjаsi. Yаroslаvl.
2009-yil.
2. Zаichenko T. P. Mаsofаviy o‘qitish аsoslаri: Nаzаriy vа аmаliy аsos: O‘quv qo‘llаnmа. SPb.: RGPU
nаshriyoti im. А. I. Hertsen, 2004-yil.
3. Kuznetsovа Z. M., Fisenko G. S. Mаsofаviy tа’lim sifаt menejmenti // Fundаmentаl tаdqiqotlаr. 2006-yil.
№ 1.
4. Polаt E. S., Moiseyevа M. V., Petrov А. E. Mаsofаviy o‘qitishning pedаgogik texnologiyаlаri / Ed. E. S.
Polаt. M.: “Аkаdemiyа”, 2006-y.
5. Polаt E. S. Mаsofаviy o‘qitish nаzаriyаsi vа аmаliyoti: O‘quv qo‘llаnmа/ E. S. Polаt, M. Y. Buxаrkin, M. V.
Moiseyev / Ed. E. S. Polаt. M.: “Аkаdemiyа” nаshriyot mаrkаzi, 2004-y.
6. Internetdа o‘qitish / Ed. V.I.Soldаtkinа. 2-nаshr. - M.: INFRА-M, 2007.-47.
62 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
• 63
БОЛАЛАР РУҲИЙ САЛОМАТЛИГИ БУГУНГИ КУН ЭЪТИБОРИДА
Л. Миржалолова
П.ф.н., доцент
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Аннотация.
В статье раскрываются проблемы психологического здоровья ребенка, условия
психологического комфорта, описывается портрет психологически здорового ребенка, уровни
психологического здоровья, основные показатели психологического здоровья и предлагаются
рекомендации для улучшения психологического здоровья ребенка.
Ключевые слова
: психологическое здоровье детей, условия комфорта, портрет здорового ребенка.
Таянч сўзлар
: руҳий саломатлик, психик жараёнлар, психологик қўллаб
-
қувватлаш, жисмоний ва
ижтимоий саломатлик, психологик саломатлик компонентлари.
Болалар руҳий саломатлиги боланинг жисмоний ривожланишидаги қулайлик ҳамда руҳий
барқарорликдир. Руҳий (психологик) саломатлик боланинг ақлий ва ижодий қобилиятлари сифат
даражалари йиғиндиси, психик жараёнларнинг тараққий этиш кўрсаткичи, қўзғалиш ва тормозланиш
жараёнларининг етуклик даражаси ҳамдир. Булар ўз-ўзидан боланинг ижтимоий жамоада мослашишига
ёрдам беради.
• Психологик саломатлик боланинг ҳаётий фаолияти жараёнида тўлақонли ривожланиши учун
муҳим шартлардан бири бўлиб ҳисобланади.
• Бугунги кунда барча болалар психологик қўллаб
-
қувватлашга муҳтож эканлиги хеч биримизга
сир эмас, чунки бола бир қатор салбий омиллар таъсирида бўлади.
• Бугунги кунда аксарият болалар тўлақонли ривожланиш ҳамда ижтимоийлашув учун оилада
маънавий озуқа ва ресурслар етарли бўлмаган бир шароитларда яшаяптилар
.
• Бу ҳолат эса уларда психологик, жисмоний ва ижтимоий саломатликнинг заифлашувига олиб
келиши мумкин.
• Психологик саломатликнинг ёмонлашуви кўп жиҳатдан боладаги соматик касалликлар,
жисмоний ривожланишидаги нуқсонлар, ташқи ва ички муҳитнинг таъсирга боғлиқ равишда
юзага келади.
Психологик саломатлик боланинг ёшликдаги жисмоний ривожланиши ва ижобий эмоционал
ҳолатларини англатибгина қолмай, балки мактабга тайёргарлик, ижтимоийлашув ҳамда келажакдаги
ҳаёт йўлларини муваффақиятли ҳал этиш пойдеворини ҳам билдиради
.
Бола камол топадиган ижтимоий муҳитга қуйидагилар киради: оила, МТТ, жамоа, экология.
Психологик соғлом боланинг портрети: қувноқ, фаол, мустақил, ёрдам берувчи, ташаббускор,
қизиқувчан, ўзига ишонувчан, яхши ниятли, мулоқотчан, очиқ.
Бу борада, энг асосийси, катталарнинг бола учун ибрат кўрсатиши: сезгир, қувноқ, меҳрибон,
ҳушмуомала, ҳар бир боласи билан мулоқотга тайёр туриши.
Психологик саломатлик компонентлари:
• боланинг руҳий ривожланиш ҳолати;
• ижтимоий муҳитга мос шаклланган хулқи;
• ўзини ва атрофидагиларни тушуниш;
• турлича фаолиятлар турида салоҳиятни тўлиқ амалга ошириш;
• танлашни билиш ва масъулиятни ҳис қилиш;
• шахснинг маънавий ва ахлоқий ривожланиши.
Психологик саломатлик даражалари:
• креатив (юқори даража) – ижтимоий муҳитга мослашувчан, ўзгаришларга ўта чидамли, стрессли
вазиятларни енгиб ўтишга қурби етадиган, ҳаётга фаол ижтимоий ёндашадиган болалар. Бундай
болалар психологик ёрдамга муҳтож бўлайди;
• мослашувчан (ўрта даража) – ижтимоий мослаша оладиган, лекин баъзан қўрқув ва хавфсирашга
мойил болалар;
• мослашмаган (паст даража) – бу каби болалар ўз истагига қарши бўлган ҳолда ташқи вазиятларга
мослашишга интилиши билан ажралиб туради ёки, бунинг акси, яъни атрофдагиларни ўзининг
хоҳиш-истагига бўйсундиришга фаол ҳаракат қилади.
Оила ва МТТдаги муҳит қанчалик яхши бўлса, психологик саломатлик юқори даражага
кўтарилаверади. Оила ва МТТдаги муҳитни қуйидагилар белгилаб беради:
• бола ва катталарнинг муносабати;
• болаларнинг ўзаро муносабати;
• болалар руҳий саломатлигини яхшилашнинг энг қулай йўли оиладаги тарбиянинг ҳамкорлик
тури, мактабгача таълим ташкилотларида тарбиянинг демократик туридан фойдаланишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |