60 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
• 61
Болаларни ақлий ва жисмоний ривожлантириш, турли хил қўл меҳнати ишлари орқали қўл
бармоқлари ва билакнинг ҳаракатларини, ақлий, нутқий ривожланишини яхшилаш, уларни ижтимоий
жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўз ўрнини топишида ёрдамлашишга қаратилган иш фаолияти
нафақат болалар билан, балки келгусида ушбу тоифадаги болаларнинг жамиятга интеграцияси учун
асосий масъул шахслар, яъни уларнинг ота-оналарига ҳам фарзандлари билан ишлаш усуллари ўргатиб
борилади. Бунда ота-оналар учун махсус семинарлар, семинар-тренинглар ташкил этилади, мавзуга
доир маълумотлар ёритилган босма ва электрон воситалардан кенг фойдаланилади.
Шунингдек, Марказ томонидан мактабгача ёшдаги ўқитиш ва ривожлантириш усулларидан эрта
фойдаланиш натижасида ривожланиши самарали бўлган ва ижтимоийлашув даражасига эришган
Даун синдромли болалар умумтаълим мактабларининг интеграциялашган, коррекцион ёки инклюзив
синфларида муваффақиятли ўқишлари мумкин деган тавсиялар берилади.
Кўплаб ўсмир ёшдаги ривожланишида нуқсони бўлган болалар, шу жумладан, Даун синдромига эга
бўлган болаларнинг ҳам ижтимоий-меҳнат ребилитацияси, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, шунингдек
ҳамроҳлик қилиш масаласи ечимини топмаган муаммолардан биридир.
Шу нақтаи назардан, мактаб ёшидаги Даун синдромига эга бўлган болалар ва уларнинг ота-
оналарига Марказда ташкил этилган “Ижодий устахона” ва Марказнинг минтақавий филиалларида
кашта, кулолчилик, тўқиш, турли хил қўл меҳнати маҳсулотларини ясаш, тикувчилик кўникмалари, қум
билан расм чизиш ўргатилиб борилмоқда.
Мазкур тоифадаги болаларни тарбиялаш, ўқитиш ва уларга ҳамроҳликни ташкил этишда эришилган
қатор ютуқларга қарамасдан мазкур масалаларда ҳали ҳам қатор муаммолар мавжуд. Уларни бартараф
этишда Марказ томонидан қуйидаги тавсиялар алоҳида аҳамиятга эга:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она
қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5215-сон қарори ижроси доирасида, шунингдек ҳимояга муҳтож бўлган
болалар, шу жумладан Даун синдромли болалар қамровини кенгайтириш мақсадида республиканинг
барча ҳудудларида Марказнинг минтақавий филиалларини ташкил этиш.
2. Марказнинг болаларга ёрдам кўрсатишдаги илмий ҳамда амалий тажрибасини инобатга олган
ҳолда ҳимояга муҳтож бўлган болаларга мажмуавий (тиббий, психологик, педагогик, ижтимоий, тиббий-
жисмоний) ёрдам кўрсатиш бўйича республика ресурс марказига айлантириш.
3. Республиканинг барча ҳудудий шаҳар/ туман кўп тармоқли марказий поликлиникалари қошида
туғилганидан то уч ёшгача бўлган жисмоний ва руҳий-ижтимоий ривожланишида яққол нуқсонлари
бўлган, ёки ривожланиши орқада қолиш хавфи бўлган болаларни эрта аниқлаш ва уларга индивидуал
дастур орқали мажмуавий тиббий-педагогик, психологик ёрдам бериш мақсадида “Илк ёрдам хизмати”
фаолиятини ташкил этиш.
4. Инклюзив таълим-тарбия жараёнини ривожлантиришга имкон берадиган, барча тоифадаги
ўқувчиларни, шу жумладан Даун синдромига эга, ақли заиф болалар ижтимоий мослашуви ва ўқитиш
имкониятини берадиган тегишли тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш. Бунда Даун синдромли
болаларни таълимий имкониятларига мос коррекцион-ривожлантирувчи таълим-тарбия бериш учун
махсус индивидуаллаштирилган ривожлантирувчи дастурлар, дидактик материаллар, дарсликлар ва
методик қўлланмалар яратиш зарур.
5. Даун синдромли болалар таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида имконияти чекланган
болалар учун ихтисослаштирилган мактабларга тўсиқсиз қабул қилиниши учун тегишли мактаб-интернат
Низомига амалдаги қонунчиликга асосан ўзгартиришлар киритиш.
6. Ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик, Даун синдромига эга бўлган шахсларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва амалдаги ижросини таъминлаш,
тенг шароитларни яратиш ҳамда уларга амал қилмаганлик учун жавобгарликни белгилаш.
7. Даун синдромига эга бўлган болалар учун санатор типдаги соғломлаштириш сиҳатгоҳларида
даволов-соғломлаштириш муолажаларини имтиёзли тарзда олинишини таъминлаш.
8. Ота-оналарнинг педагогик саводхонлигини ошириш ва психологик қўллаб-қувватлаш мақсадида
ОАВ, газета ва журналларда рукнлар ташкил этиш, илмий-оммабоп тавсиялар тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |