«воспитание нового поколения в эпоху глобального преобразования: вызовы и перспективы»



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/330
Sana01.07.2022
Hajmi2,6 Mb.
#722881
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   330
Bog'liq
Сборник Воспитание

Д. Нуркелдиева
П.ф.н., доцент
Низомий номидаги ТДПУ
Аннотация.
В статье освещены вопросы оказания комплексной коррекционно-психолого-
педагогической, медико-физической помощи детям синдромом Дауна. Выделен опыт Республиканского 
центра социальной адаптации детей и его филиалов в поддержке и сопровождении детей данной 
категории, которые на основе физических и психических особенностей детей с синдромом Дауна 
оказывают коррекционно-педагогико-психологическую, медико-социальную помощь. 
Калит сўзлар:
Даун синдромли болалар, хусусиятлар, илмий, амалий, мажмуавий ёрдам, ривожланиш, 
аниқлаш, кўмак кўрсатиш, тажрибалар, тавсиялар, инклюзив, коррекцион таълим.
Бутун дунёда 21 март куни Халқаро Даун синдроми мавжуд бўлган инсонлар куни сифатида 
нишонланади. 2011 йилнинг декабрь ойида БМТнинг Бош Ассамблеяси мазкур кунни ўзининг барча 
қатнашчи-давлатларига нишонлаш ва мазкур муаммога эътиборларини қаратишни таклиф этди.
Халқаро кун эса 2012 йилдан бошлаб кенг нишонлана бошланди. Март ойи эса бежиз танланмаган. 
У шартли равишда Даун синдроми 21та хромосомадаги (шунинг учун ҳам 21 март) учлигини (март 
йилнинг учинчи ойи) ўзида акс этади.
Ирқи, миллатидан қатъий назар Даун синдромли болаларнинг юз тузилиши, кўзлари, ташқи 
кўринишлари бир-бирига эгизаклардек ўхшаш бўлиши билан ажралиб туради.
“Қуёш болалари” дея таърифланувчи Даун синдромли беморлар доим ҳаётдан хурсанддек, одамларга 
кулиб боқса-да, улар бошқаларга нисбатан кўпроқ меҳр-муҳаббатга, эътибор ва кўмакка муҳтож.
Даун синдромига эга бўлган болаларнинг психик ривожланиши ва таълимига тўсқинлик қилувчи 
бир неча омиллар ҳам мавжуд бўлиб, ривожланишнинг бир текисда кечмаслиги ва когнитив 
ривожланишнинг бошқа соҳалари (мотор, нутқ, ижтимоий-ҳиссий ривожланиш) ҳар хил даражада 
бўлиши ва ўзига хослиги шулар сирасидандир.
Эшитиш, кўриш, тактил, кинетик хотира гипомнезия билан (ҳажмининг камлиги) билан характерланади, 
янги материални, ҳаракатлар кетма-кетлигини ўзлаштириш ва эслаб қолиш, янги малакаларни ўрганиш 
ва эгаллаш учун кўп марта такрорлаш ва кўп ўқув вақтини талаб этади.
Ушбу тоифадаги болаларга нисбатан мавжуд бўлган стереотиплар ва уларнинг таълимдаги 
имкониятлари нуқтаи назаридан қаралганда, уларда
 
кузатиладиган ақли заифлик туфайли бир неча 
ўн йиллар олдин Тиббий-психологик-педагогик комиссиялар томонидан “ўқитиб бўлмайдиган”, “ўқишга 
нолойиқ” деган хулоса берилган. 
Бундай болаларнинг ота-оналарига берилган ягона имконият бу ёпиқ интернат типидаги таълим-
тарбия муассасалари эди. Ҳаттоки ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари ва мактабларга 
ҳам бундай болалар қабул қилинмаган.
Сўнгги йилларда, бу тоифадаги болалар ва бошқа интеллектуал бузилишлари бўлган ногиронликка 
эга бўлган болалар учун мамлакатимизда ўқиш ва таълим олиш учун имкониятлар яратилмоқда.
Ўзбекистонда бугунги кунга келиб, Даун синдромли баъзи болаларни психологик ва педагогик 
реабилитация қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Республика ижтимоий мослашув 
маркази ва унинг Фарғона, Самарқанд, Қарши минтақавий филиалларининг (кейинги ўринларда Марказ 
ва унинг минтақавий филиаллари) саъй-ҳаракатлари натижасида Даун синдромли болалар жамиятнинг 
тўлақонли аъзосига айланиб келмоқдалар. 
Марказ ва унинг филиалларида бу борада олиб борилган илмий изланишлар, амалий жиҳатдан 
эса ахборот-консалтинг хизматида кўрсатиб келинаётган мажмуавий (тиббий, психологик, педагогик, 
ижтимоий, тиббий-жисмоний) ёрдам асосида Даун синдромига эга бўлган болаларни ривожланишнинг 
эрта босқичларида аниқлаш, уларга эрта коррекцион-педагогик-психологик, тиббий-жисмоний кўмак 
кўрсатиш, ихтисослаштирилган махсус мактаб, мактаб-интернатларда, шунингдек, рухий ривожланиши 
сустлашган ва ақли заиф ҳамда болаларга мўлжалланган дастурлар асосида умумтаълим мактабларининг 
коррекцион синфларида ўқитилиши мумкинлиги ва бу уларнинг самарали ижтимоийлашувини 
таъминлаши тасдиқланди. 
Марказ ва унинг филиаллари фаолияти доирасида 1505 нафар 0 ёшдан 18 ёшгача бўлган Даун 
синдромига эга бўлган болалар қабул қилинган. Марказда Даун синдромига эга бўлган болаларнинг 
самарали ижтимоийлашувини таъминлашга қаратилган, ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларидан 
келиб чиққан ҳолда тузилган мутахассислар томонидан ўтказиладиган сенсор-терапия, АРТ-терапия, 
эртак терапияси, мусиқа терапияси, қум терапияси, даволовчи жисмоний тарбия машғулотлари, массаж, 
гидрокинезотерапия муолажаларидан иборат интенсив курслар мобайнида коррекцион-педагогик, 
тиббий-жисмоний ишлар олиб борилади. 



Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   330




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish