64 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
65
Носоғлом муҳитда, нохуш вазиятлар бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Болалар психологик
саломатлигининг бузилиш ҳолатлари турли сабабларга ва омилларга кўра содир бўлади. Булар, асосан,
қуйидагилар:
• стрессли педагогик таъсир;
• таълим мазмунининг бола ўқув-билув фаолиятининг меъёрдан ташқари бойитиб юборилиши;
• оиладаги мураккаб вазиятлар;
• боланинг физиологик ривожланишига доир масалаларда педагог ва ота-оналарнинг етарли
компетентлик эмаслиги;
• жисмоний ривожланишидаги патология ва касалликлар
.
Бундай вазиятларда психологик саломатликни асраш заруриятга айланиб, қуйидаги масалаларга
эътибор қаратиш лозим бўлади:
• ҳар доим болалар билан мулоқотга вақт ажратиш;
• болада туғилган муаммоларни унга бақирмасдан, ётиғи билан суҳбатлашиш йўли билан ҳал
этиш;
• унинг эришган ютуқларидан хурсанд бўлиш, омадсизликлари учун уришмаслик лозим;
• болани бошқа болалар билан ҳадеб таққослайвермаслик керак;
• болага ҳамма нарса қўлидан келишини таъкидлаб туриш зарур;
• болани яхши кўриш, у ҳақда қайғураётганлигини ҳис эттириб бориш лозим
.
Бола саломатлигини барқарорлаштириш учун психологик қулайликлар яратиш омилларига
мурожаат қилиш талаб этилади. Чунончи:
• болалар бадиий адабиёти;
• табиат билан мулоқот;
• жисмоний машқлар, нафас гимнастикаси, бармоқ машқи;
• ўйин ва топшириқлар;
• мусиқий асарлар;
• санъат асарлари;
• театр ҳамда саҳналаштириш фаолияти
.
Психологик саломатлик боланинг ички дунёсида намоён бўлади:
• боланинг фаол позицияси (онглилик, хулқ-атвор, мустақиллик);
• боланинг гени ва темпераменти;
Психологик носоғломлик асоратлари:
• фобия, қўрқув, хавотирлик, юқори агрессивликнинг пайдо бўлиши;
• психологик кечинмаларнинг соматик бузилиш ҳолатларига ўтиши, яъни психологик жароҳат
олган бола жисмонан касалланади (организмнинг ҳимояланиш инстинкти);
• болалик ёшида олинган психологик жароҳатлар улғайиш ёши даврида психологик ҳимоя
тарзида намоён бўлади. Масалан, четлаб ўтиш позициясида (наркотиклар истеъмол қилиш, ўз
жонига қасд қилиш, ўз қобиғидан чиқа олмаслик), хулқидаги агрессив ҳолатлар (уйдан қочиш,
жоҳиллик …).
Бола саломатлигини психологик қўллаб
-
қувватлаш:
• боланинг ўз-ўзини ижобий баҳолашини қўллаб-қувватлаш;
• ижобий ҳиссий-эмоционал ҳолатни яратиш;
• болага ўз ҳиссиётларини англашга ёрдамлашиш;
• боланинг ҳиссиётларини бошқариш ва назорат қилишга ўргатиш;
• болага ўз кайфиятини ва хулқини бошқаришга кўмаклашиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |