278 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
279
НЕМИС ТИЛИ ГРАММАТИКАСИНИ ЎРГАТИШДА ЎЙИН
СИФАТИДА ХАТОЛАРНИ ТЎҒРИЛАШ УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ
О. Хасанова
Фарғона политехника
институти ассистенти, PhD
Аннотация.
В статье рассматривается использование метода исправления ошибок в виде игры при
обучении грамматике немецкого языка.
Ключевые слова:
немецкий язык, грамматика, игра, ошибка, исправление, изучающий язык.
Тил ўрганиш жараёни хатолардан ҳоли бўлмайди. Тил ўрганувчилар томонидан йўл қўйиладиган
хатолар турли ёндашувлар ёрдамида бартараф этилиши мумкин. Уй
вазифаси сифатида берилган
топшириқларни баҳолашда ўқитувчи томонидан жуда кўп хатоларни тўғрилаш керак бўлади. Бу ҳолат
барча ўқитувчиларга бирдек маълум. Албатта, ўқитувчи хатолар хусусида барча тил ўрганувчилар
билан суҳбатлашишига тўғри келади. Аммо бундай суҳбат кўп тил ўрганувчиларга ёқмайди. Бизнинг
фикримизча, бундай муаммони ўйинга айлантириш ёрдамида бартараф этиш мумкин. Бу жараён
қуйидагича ташкил этилади.
Ўқитувчи топшириқ варағига тахминан 15 та гап ёзади. Булардан 5 таси тўғри, қолган 10 таси эса
хато бўлади. Хатоларни имкон қадар тил ўрганувчиларнинг ўзлари йўл қўядиган оригинал хатоларга
ўхшаш бўлиши мақсадга мувофиқ. Сўнгра ўқитувчи томонидан тил ўрганувчилардан бири ёрдамчи
сифатида танлаб олинади. Ўқитувчи ва танлаб олинган ёрдамчи билан биргаликда “Ким ошди” савдосини
ўтказишлари эълон қилинади. Ўқитувчи томонидан ўйиннинг қоидалари тушунтириб ўтилади, шу билан
бир қаторда ким ошди савдосида қўлланиладиган баъзи қийин тушунчаларга алоҳида изоҳ
бериб
ўтилади.
Икки ёки учтадан тил ўрганувчилардан иборат жуфтлик ёки кичик гуруҳлар тузилади ва
уларга
топшириқлар тарқатилади. Иштирокчилар гапларни қисқа муддат ичида ўқиб чиқадилар. Бу вақт узоқ
бўлмаслиги лозим (масалан, бир дақиқа етарли). Кейин эса “Ким ошди” савдоси бошланади. Ҳар бир
гуруҳ ёки жуфтликка гапларни сотиб олиш учун 500 евро пул ажратилади. Ҳар бир жуфтлик ёки
гуруҳ сотилаётган гап учун камида 20 евро таклиф этишлари мажбурийдир. Ғолиб қайси жуфтлик ёки
гуруҳ бўлишини тўғри гаплар учун энг кўп пул таклиф қилиш ва пулларни тўғри сарфлаш даражаси
ҳал қилади. Бу нарса пулларни ақл билан сарфлаш керак эканлигини, хато гаплар учун эса энг паст
миқдордаги пулни таклиф қилиш лозим эканлигини билдиради. Ўқитувчи томонидан биринчи гап ўқиб
эшиттирилади (агар гап хато бўлса, ўқитувчи иложи борича уни тўғридек ўқиб беришга ҳаракат қилиши
керак), агар тил ўрганувчилар гапни тўғри деб ҳисобласалар, улардан бу гап учун қанча
пул таклиф
қилишлари сўралади:
“Шундай қилиб хонимлар ва жаноблар. Бугунги ким ошди савдосини бошлаймиз. Сиз ҳамма шартлар
билан танишсиз. Биринчи гапни ўқиш билан савдомизни бошлаймиз. Диққат, биринчи гап:
Do'stlaringiz bilan baham: