Эшитишида нуқсони бўлган болалар тарбиясини уйда ташкил қилиш
М.У.Ҳамидова,
Низомий номли ТДПУ
катта ўқитувчиcи
Ўсиб келаѐтган ѐш авлод орасида эшитишида камчиликларга эга
фарзандларимиз ҳам бор. Улар ҳам жамиятимизнинг тўлақонли аъзоларидир.
Эшитишида нуқсони бўлган болалар ижтимоий ҳаѐтда соғлом кишилар
орасида уйғун ҳолда яшаши, меҳнат қилиши, давлат қонунларида
белгиланган ҳуқуқлардан фойдалана олишлари, соғлом тенгдошларидан кам
бўлмасликлари учун ўз она тилида мулоқот қила олишлари лозим.
Оила шароитида боланинг камол топиши учун зарур бўлган нутқи
ривожланиб боради. Мактабгача ѐшидаги боланинг асосий фаолияти ўйин
бўлаганлиги сабабли, уларга таълим бериш жараѐни мураккаб ҳисобланади.
Оилада таълим самарали ташкил этилиши учун бир қанча махсус шарт-
шароитлар яратилиши талаб этилади.
Эшитиш қобилиятини йўқотган болаларни махсус тарбиялаш билан ўз
вақтида шуғулланган кўплаб ота-оналар фарзандини соқов бўлиб қолишдан
асраб, улар учун ўқиш ва меҳнат сари йўл очиб бера олдилар. Айниқса
эшитиш қобилиятини йўқотмасдан олдин гапирган ѐ гапира бошлаган
болалар билан мунтазам шуғулланиш йўли билан кўп нарсага эришиш
мумкин.
Кар болани оилада тарбиялаш сиздан сабр-тоқат, доимий саъй-ҳаракатни
талаб қилади. Баъзида меҳнатларингиз беҳуда бўлиб кўриниши мумкин.
Омадсизлик лаҳзаларида кўнглингизни чўктирманг. Фарзандингиз учун кўп
нарсага қодир эканингизга, у ҳам маълумот олиши ва ҳаѐтда ўз ўрнини топа
билишига ишонинг.
Кар болаларни тарбиялаш учун мамлакатимизда қатор махсус
муассасалар фаолият юритади.
Эшитишида нуқсони бўлган болалар тарбиясини уйда ташкил қилиш
мумкин. Бунинг учун:
1) бола яхши жасмоний ривожланиши ва тетик бўлиши;
2) тафаккур ва нутқ, диққат ва хотирасини ривожлантириш;
3) болада атрофдагилар билан мулоқот эҳтиѐжини тарбиялаш;
4) ирода, ҳақиқатгўйлик, мардлик, ўртоқлик ҳиссини тарбиялаш;
5) болага элементар гигиеник-маданий кўникмаларни сингдириш ва ўз-
ўзига хизмат кўрсатишга ўргатиш зарур.
Энг аввало, эшитишида нуқсони бўлган болаларни маиший турмушини
ташкил қилиш лозим. Унинг ѐшига мос келадиган тартиб ўрнатиш керак.
Эшитишида нуқсони бўлган болалар ўз вақтида (болалар поликлиникаси
шифокори кўрсатмасига мувофиқ) ухлаши, овқатланиши, ўйнашига, тоза ода
имкон қадар кўп бўлишини назорат қилинг.
141
Эшитишида нуқсони бўлган болаларни орасталикка – овқатдан олдин,
ўйнагандан кейин қўлларини ювишга, ўз сочиғи, ўз рўмолчасини билишга,
улардан фойдаланишга, овқат пайтида озода бўлишга ва шу кабиларни
ўргатинг.
Эшитишида нуқсони бўлган болалар ҳаракатларини тарбиялашга
алоҳида эътибор қаратинг. Бу айниқса менингитдан кейин эшитиш
қобилиятини йўқотган болалар учун керак, чунки бошидан кечирган
касаллиги туфайли уларнинг юриши кескин ўзгаради: бола осонлик билан
мувозанатни йўқотади, оѐғида бақувват тура олмайди. Эшитишида нуқсони
бўлган болаларни тирмашишга, сакраш, югуриш, полда чизилган чизиқ,
доира, квадрат бўйлаб юришга, тўпни улоқтириш, марш юришга
ўргатинг.марш юришни кўлларнинг ѐнга, баландга, олдинга ва шу каби
ҳаракатлари билан бирлаштиринг. Энг содда ҳаракатлар билан одатий
жисмоний бадантарбияни ҳам бажариш керак. Ҳамма ҳаракатларни бола
сизнинг нутқий сигналингизга кўра бажариши лозим. Бу сигналларни бола
лабларингиз ҳаракатидан тушунишга аста-секин ўрганиб боради.
Бу каби машғулотлар болага тўғри юришни тиклаш, ҳаракатларни
мустаҳкамлаш ва ташкил қилишга ѐрдам беради.
Касалликлар, жумладан юқумли касалликларнинг олдини олиш
(профилактикалаш) учун махсус машқлар олиб бориш керак. Бу мақсадда
эшитишида нуқсони бўлган болани мунтазам равишда шифокорга кўрсатиш
ва унинг тавсияларини бажариш лозим. Унутманг, эшитишида нуқсони
бўлган боланинг тўлақонли жисмоний ҳолати унинг ақлий ривожланишига
кўмаклашади ва унинг хулқи, характерига ижобий таъсир кўрсатади. Махсус
адабиѐтларда келтирилган тавсияларни онгли тарзда бажариб, оилада бола
тарбиясини тўғри ташкил қилиб, эшитишида нуқсони бўлган болани
мактабга қабул қилингунига қадар унинг ақлий ва нутқий ривожланиши учун
кўп нарса қилиш мумкин.
Эшитишида нуқсони бўлган бола уйқудан уйғоқ вақтида исталган
пайтда унга мурожаат қилиб, имо-ишоралардан фойдаланмасликка ҳаракат
қилинг – бола билан гаплашинг, худди шу ѐшдаги нормал эшитадиган
болалар билан гаплашгандек гаплашинг, фақат баландроқ овозда гаплашинг,
аниқ, болангизнинг юзига қараб гапиринг, токи у ўзига қаратилган нутқни
кўрсин, токи аста-секин юз ифодангизга, лабларингиз ҳаракатига эътиборини
қаратсин. Сўзларни бўғинларга бўлманг, табиий ритмни сақлаган ҳолда
яхлит фразалар билан гапиринг, бола кейинчалик сизга тўғри тадқид қила
олсин.
Болада қолдиқли эшитиш бўлса, баланд натқ унинг эшитиш идроки
ривожланишига кўмаклашиши учун ҳам баланд овозда гапириш керак.
Кичик болалар осон ва жон-дили билан тақлид қилади. Эшитадиган
болалар атрофдагиларнинг нутқини эшитиб идрок қилгани ҳолда унга тақлид
қилади, кар болалар эса уни кўриб идрок қилади, ўзи билан
гаплашганларнинг лаб ват тил ҳаракатларига тақлид қилади. ҳар икала
тоифадаги болалар ҳам аввалига нутқни тушунишга, кейин эса ундан
фойдаланишга ўрганади. Агар болангиз билан доим юзма-юз туриб
142
гаплашсангиз, кундалик мулоқот сўзларини ҳар куни бир неча мартадан
қайтарсангиз, боланинг кечинмалари ва қизиқишларига боғлиқ саволлар
берсангиз, у нутқни лаб ҳаракатларидан тушунишга аста-секин ўрганади,
кейин бу ҳаракатларни қайта яратишни, яъни гапиришни бошлайди. Албатта,
кар боланинг» гапириши» аввалига тушунарсиз бўлади, у фақат боланинг
яқинлари учун тушунарли бўлиши мумкин. Бироқ вақт ўтиб, махсус
педагогик таъсир остида бу ғўлдираш тобора тушунарли сўзга айлана боради.
Эшитишида нуқсони бўлган болада гапираѐтган кишининг юзига қараш
одати имкон қадар эртароқ шаклланиши муҳим, токи болада атрофдагилар
нутқини қайта яратиш истаги пайдо бўлсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |