Патологик



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

7 БОБ 
 
БОЛАЛАРДА ИММУН ТИЗИМИНИНГ ПАТОФИЗИОЛОГИЯСИ 
 
Умумий тушунча 
Иммунология етишмовчилик ёки иммунодефицит ҳолат деганда туғма 
(ирсий) ёки иммун системани орттирилган дефицити тушунилади ва бу 
организмни гуморал ва (ёки) ҳужайра реакциялари амалга ошириш 
қобилиятининг йўқлиги билан намоён бўлади. 
Бирламчи ва иккиламчи иммун дефицит ҳолатлар фарқ қилинади. 
Бирламчи (туғма, ирсий) иммунологик етишмовчилик деб иммун 
системанинг у ёки бу звеносини генетик ҳолатига боғлиқ бўлган дефе кти 
тушунилади. 
Ю.П.Лопухин ва Р.В.Петров (1974 й) ларнинг патотенетик таснифи 
бўйича иммун системанинг генетик дефектларининт даражалари ҳар хил 
бўлиши мумкин. 
Дефектнинг қон яратувчи ўзак ҳужайрада бўлиши қон яратишнинг ва 
лимфопоэзнинг тўла аплазиясига олиб келади ёки ўзак ҳужайрасининг Т-ва 
В-лимфодитларга 
айлантириш 
қобилиятининг 
йўқолиши 
билан 
чегараланади. 
Айрим генетик блокларни бўлиши иммунитетнинг Т- ёки В-
системаларини бутунлай ёки қисман издан чиқишига олиб келади. 
Генетик блок (қамал)ларда иммунологик етишмовчиликнинг ҳар хил 
комбинациялари юз беради. Хозиргача таклиф қилинган классификацияларга 
мувофиқ бўлиши мумкин бўлган бундай генетик дефидит холларнинг 
умумий сони 12 га тенг. Шуни қайд қилиш керакки, иммунитетни Т- ва В-
системаларини аниқлайдиган усуллари кўпайгани ва такомиллашгани сари 
туғма иммунологик етишмовчиликнинг янги шакллари топила боради. 
Бирламчи иммунологик етишмовчилигига боғлиқ, касалликларга нафас 
органларининг қайталанувчи яллиғланишли жараёнлари,. хазм қилувчи 
органларнинг яллиғланиши, болаларнинг ўсиши, вазни, ривожланишнинг 
орқада қолиши кабилар киради. Бундай болалар даволанмаса одатда 6-12 ой 
ичида халок бўладилар. 
Касаллик диагнози клиник ва иммунологик тадқиқот усулларидан 
олинган натижаларга асосланади. Бундай беморларни даволаш мураккаб 
бўлиб, суяк қўмиги трансплантацияси, иммуноглобулинлар юбориш
антибактериал герапияларни ўз ичига олади. Касаллик прогнози нохушдир. 
Иккиламчи ёки орттирилган иммунологик етишмовчилик деганда, ташқи 
мухитнинг кўп сонли зарарловчи омилларининг нормал иммун системага 
таъсиридан юзага келган дефект тушунилади. Иккиламчи иммун дефицитли 
ҳолатлар иммуногенезнинг қандайдир босқичининг генетик ўзгаришлари 
билан боғлиқ эмас. 
Физиологик (табиий) ва патологик иммунологик етишмовчиликларни 
фарқ қилинади. 


163 
3 ойгача бўлган гўдакларда физиологик иммунологик етишмовчилик 
кўзатилади. Соғлом туғилган болаларни қонида онасидан ўтган IgG жуда кам 
миқдорда хусусий (ўзи ҳосил қилган) Ig G, Ig M, Ig A лари мавжуддир 
Онасидан ўтган иммуноглобулинлар таркибида, онаси контактда бўлган 
ҳамма микробларга қарши антителолар бўлади. шу туфайли гўдак хаётнинг 
биринчи ойлари давомида шу микроблардан ҳимояланган ҳисобланади. 
Кейинчалик онадан ўтган иммуноглобулинларнинг миқдори аста-секин 
камая боради ва ўзининг хусусий иммуноглобулинлари бола қонида орта 
боради. Гўдакда бундай иммунологик етишмовчилик ўзоқ, давом этмайди, 
кейинчалик тиклангани учун, бу ходисани транзитор иммунологик 
етишмовчилик дейилади. Қари организмда иммун системанинг сўниб 
бориши натижасида табиий иммунологик етишмовчилик кўзатилади. 
Патологик иммунологик етишмовчилик қуйидаги касалликларда 
учрайди: 
1)ҳархил касалликларда, айниқса қорин бўшлиғи органларининг оғир 
яллиғланишли жараёнларида, юқумли касалликларда (қизамиқ, қизилча, 
мохов), онкологик касалликларда; 
2)Оғир токсинли жараёнларда; 
Цитостатик (иммунодепрессив ёки иммунсупрессив) воситалар, 
алкилловчи 
моддалар, 
пурин 
ва 
пиримидин 
асосларининг 
антиметаболитлари, фолат кислотанинг антогонистлари, глюкокортикоид 
гормонларнинг препаратлари, метафазли заҳарлар, холиннинг ҳосилалари 
таъсирида; 
Иммундепрессив ҳолатларда - тимусни ёки периферин лимфоид 
система органлари - талоқ, лимфа тугунларини олиб ташланганда пайдо 
бўлади, яна бу ҳолат қон ва лимфа орқали рециркуляция қилучи 
лимфоцитларни чиқариб ташланганда, организмни рентген ва гамма нурлари 
ёки бошда ионлаштирувчи нурлар билан нурлантирилганда, антилимфоцитар 
ёки антиглобулинли иммун зардоблардан фойдаланганда келиб чиқади. 
Иккиламчи иммунологик етишмовчиликда организмни инфенцияларга 
сезгирлиги ортади, организмга кўчирлган бегона тўқималарнинг яшаш даври 
ўзаяди, ёмон хоссали ўсмаларнинг пайдо бўлиши тезлашади. Иккиламчи 
иммунологик етишмовчилигида иммунитетнинг Т- хамда В-системалари 
алохида, кўпинча иккала система биргаликда шкастланади. 
Орттирилган иммунологик етишмовчиликни диагностикаси туғма 
иммунологик етишмовчиликдаги мезонлари (критерийлар) бўйича амалга 
оширилади. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish