Патологик


Организмнинг реактивлиги ва резистентлигида ташқи ва ички



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Организмнинг реактивлиги ва резистентлигида ташқи ва ички 
шароитларнинг аҳамияти. 
 
Атроф муҳит организмни реактивлигига ва резистентлигига жиддий 
таъсир кўрсатади. Масалан, организмнинг реактивлигини гипертермия 
кучайтиради, гипотермия эса заифлаштиради. Нурли радиация организм 
реактивлигини пасайтирадива бузади, резистентлигини эса камайтиради. 
Гипоксия ретикулоэндотелиал системанинг функциясиниўзгартиради, 
шунингдек иммунологик ва аллергик реактивликка ҳам таъсир қилади. Об-
ҳавонинг кескин ўзгариши, ҳамда йилнинг фасллари ва иқлим ҳам 
организмни реактивлигига ва резистентлигига маълум даражада таъсир 
кўрсатадилар. 
Кучи ва таъсир қилиш муддати айнан бир хил қўзғатувчиларга 
организмни ёзги ва қишки фаслларидаги реактивлиги ҳар хил. Реактивлик 
организмнинг ҳолатига боғлиқ. Хушёрлик ва уйқу, чарчаш ва турли 
заҳарланишларда реактивлик ҳам ўзгаради. 
Филогенезда реактивлик ва резистентликнинг аҳамияти. 
 
Атроф мухутнинг кучли таъсирлари (юқори харорат, ионлаштирувчи 
нурлар ва бошқалар) да пайдо бўлган энг содда ҳайвонларни жавоб қилиш 
вобилияти чегараланган бўлиб, у асосан малекулияр ўтади. Резистентлик 
ҳозирги вақтда вирусларда аниқланмоқда ва ўрганилмоқда. 
Содда ҳайвонларнинг реактивлиги ва резистентлиги ҳужайра 
даражасида ўтади. Улар механик таъсирларга жуда чидамли, бошқача қилиб 
айтганда, гравитация кучларини яхши ўтказади. Ўта юқори тезланишга 
бардош беради, нурли энергияни, юқори ҳайвонлар учун заҳарли бўлган 
баъзи заҳарларнинг юқори дозалари (гистамин ва б.)га чидай олади. Шу 
билан бирга уларни баъзи бир кимёвий моддаларга нисбатан махсус 
сезгирлиги мавжуддир. Реактивлик ва резистентлик содда ҳайвонларда ҳар 
хил даражада намоён бўлади. Уларда резистентлик ҳам фаол, ҳам пассив 
ҳолда намоён бўлади, фагоцитоз кучайиши мумкин ва бир ҳужайралиларни 
ҳимоя қилишда асосий аҳамиятга эга. 
Юқори тараққий этган ҳайвонларда ҳужайра даражасидаги реактивлик 
лейкоцитларда жуда яхши намоён бўлади. Кўп ҳужайрали умумтқасиз 
ҳайвонларда реактивлик бир ҳужайралиларга қараганда анча юқори 
ривожланган. Реактивликни ва резистентликни механизмларида нерв 
системаси муҳим роль ўйнай бошлайди, шунингдек, бу жараёнларда 
эндокрин безларни функциялари ва ретикуло-эндотелиал системада ҳам 
муҳим аҳамият касб этади. Аммо умуртқасиз ҳайвонларда, хатто юқори 
даражада тараққий этган ҳашаротларда ҳам иммунологик ва ноиммунологик 
реактивлик мавжуд эмас, антитана (антитело) тимсолидаги моддаларни 
ишлаб чиқаришга қобилиятлидир. Уларнинг реактивлиги ва резистентлиги 
кўпинча пассив характерга (хитинли қопламага эга)дир. Шу билан бирга 
уларда фагоцитоз яхши ривожланган. 


158 
Умуртқали ҳайвонларнинг реактивлиги ва резистентлиги анчагина 
ривожланган ва ҳар хил шаклдадир. Аммо совуқ қонлиларда иссиқ 
қонлиларга қараганда кучсизроқдир. Совуқ қонли ҳайвонлар (баъзи 
балиқлар, амфибиялар, рептилиялар)ни резистентлиги кўп ҳолларда пассив 
характерга эга, чунки уларнинг бақувват қопламалари механик 
шикастланишлардан асрайди. Улар иссиқ қонлиларга қараганда механик 
таъсирларга (гравитация ва ҳ.к.) чидамлироқ, шунингдек улар оксиген 
танқислигига, заҳарларга ва интоксикацияларга бардошлироқдир. Табиий 
иммунитет асосан фагоцитоз ҳисобига амалга ошади. Совуқ қонли 
ҳайвонларнинг реактивлиги танасининг ҳарорати кўтарилганда ортади. 
Иссиқ қонли ҳайвонларнинг реактивлиги ва резистентлиги совуқ 
қонлиларга қараганда анча юқори даражада ривожланган. Уларда гипоксия, 
атроф мухитнинг ҳарорати кўтарилиши ва пасайишига нисбатан адаптацион 
механизмлар анчагина яхши ривожланган. 
Иссиқ қонли ҳайвонлар гистаминга совуқ қонлиларга қараганда 
чидамсиз (резистентлиги кам) дир. Масалан, гистаминни ўлдирувчи дозаси 
мг/кг ҳисобида денгиз чўчқаси учун – 0.3; каптарлар учун – 1.5; қуён ва итлар 
учун – 3.0; мушуклар учун – 34; оқсичқон учун – 250; оқ каламуш учун – 300; 
бақалар учун – 2000; олтин балиқча учун – 30000; тенглиги аниқланган. 
Иссиқ қонли ҳайвонларда иммунологик ва аллергик реактивлик совуқ 
қонлиларга қараганда анча яхши намоён бўлади. 
Улар махсус антитаначалар ишлаб чиқаришга қобилиятлидир. Пассив 
резистентлик унча аҳамиятга эга эмас. 
Иссиқ қонлиларни механик таъсирларга (масалан, кинетозларга) 
бардош бериши анчагина кам. Инсоннинг реактивлиги ҳайвонларнинг 
ҳаммасиникидан фарқ қилади. Улар турли ижтимоий омиллар орқали намоён 
бўлади. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish