Патологик


Реактивлик ва резистентликнинг шакллари



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Реактивлик ва резистентликнинг шакллари 
Реактивликни ташқи (қисман ички) намоён бўлиш даражасига 
“ўлчамига” қараб шартли равишда қуйидаги шакллари фарқ қилинади: 
1.Нормергик – жавобнинг физиологик меъёр чегарасида, яъни таъсирга 
нисбатан мувофиқ бўлиш; 
2.Гиперергик – таъсирга нисбатан ниҳоятда ортиқча, бўртган ҳолда 
жавоб беришлик; 
3.Гипергик – жавобнинг аломатлари (ўзгаришлари) пасайган бўлган 
ҳолда. 
Бутун организм даражасида реактивликнинг у ёки бу шакли алоҳида 
ҳолда хеч қачон учрамайди ва шу сабабли яхлит организмда реактивликнинг 
у ёки бу шаклини устун бўлиши ҳақида гапириш мумкин холос. 
Организмнинг айрим системалари ва органларига нисбатан реактивлик у ёки 
бу – гипергия ёки гиперергия даражасида намоён бўлиши мумкин. 
Резистентликнинг шакллари айниқса, иммунитетниг кўринишлари ва 
организм адаптациясини ўрганиш асосида аниқланган. Табиий резистентлик 
организмни қандайдир касаллик тарқатувчи омилнинг таъсирига 
берилмаслиги, яъни касаллик юқтирмаслиги билан ифодаланади. Масалан, 
инсон организми шохли йирик ҳайвонларнинг тоун касаллигига мутлоқ 
резистент, туя организми эса, нисбий резистентлик билан фарқ қилади. Туяга 
оддий шароитда тоун касаллиги юқмайди. Аммо унинг организмининг 
умумий реактивлиги пасайса, (масалан, чарчаш, совуқда қолиш, очлик, ва х.к 
туфайли) бунга ўхшаш омиллар таъсирида, яъни шу касалликларга 
берилувчан бўлиб қолади. 
Резистентликни фаол ва нофаол шакллари фарқ қилинади. 
Фаол резистентлик организмнинг шикастловчи омиллар таъсирига 
жавоби шаклида адаптацион механизмларини ривожланиши ва бундай 
ривожланишга жавобгар бўлган ҳужайралар, органлар, тўқималар ва 
системалар фаолиятининг зўрайиши билан характерланади. Масалан, 
гипоксияга нисбатан резистентлик ўпка вентиляциясива қон вйланиши 
кучайиши билан юқумли касалликларда эса, лейкоцитларнинг фагоцитлар 
фаоллиги ошиши ва антителоларнинг ишлаб чиқарилишининг кучайиши 
билан таъминланади. 
Нофаол резистентлик организмнинг ҳимоя-тўсиқ,тузилмалари ва 
функциялари билан таъминланади. Масалан, бош мия калла суяги билан орқа 
мия эса умуртқа поғонаси билан яхши ҳимояланган, жигар, буйраклар, меъда 
ости бези, талоқ ва бошқа органлар ҳар хил механик таъсирлардан қорин 
пардаси босими билан тўсилган, бачадон ва тухумдонлар чаноқ суяги билан 
ўралган, қон яратувчи орган – суяк қўмиги – суякларниг ичига жойлашиши, 
тананинг тери ва шиллиқ пардалар билан қопланганлиги турли 


153 
таъсиротлардан организмни сақлайди. Масалан, тери ва шиллиқ пардалар 
турли патоген қўзғатувчилар учун мураккаб тўсиқ ҳисобланади. Тўқималар 
билан қон ўртасида эса, гистогематик баръерлар (тўсиқлар) мавжуд. 
Резистентлик бирламчи, яъни умумлаштириб айтганда, ирсият ва 
иккиламчи, шахсий ҳаётда орттирилган бўлади. Иккиламчи резистентлик ўз 
навбатида фаол ва нофаол бўлиши мумкин. Иккиламчи, фаол резистентликка 
юқори тоғлик шароитига мослашиш натижасида организмнинг гипоксияга 
нисбатан, чидамлилигини ортишини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. 
Иккиламчи нофаол резистентликка эса, фаол иммунизациялашган 
донор организмидан олинган қон бошқа одамга реципиентга қуйилиши 
унинг донорнинг антителолар эвазига у ёки бу юқумли таъсиротга 
чидамлироқ бўлади. Ҳомила ва чақалоқнинг организми онадан ўтган 
антителолар ҳисобига барқарорликка эга бўлади. 
Резистентлик специфик – махсус патоген омилларга ва носпецифик 
турли қўзғатувчиларга қарама – қарши йўналган бўлиши мумкин. 
Резистентлик умумий шаклда бутун организмининг айрим тузилмаларнинг 
чидамлилиги ҳолда тана айрим қисмларни чидамлилигининг турли шаклида 
намоён бўлади. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish