Патологик


Карбонсувлар алмашувининг бузилиши



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Карбонсувлар алмашувининг бузилиши. 
Яллиғланишда карбон 
сувларни алмашув жараёнлари ўзгаради. Моддалар алмашувининг кучайиши 
биринчи навбатда, асосан карбон сувлар хисобига рўй беради, аммо бу 
жараён ҳеч қачон охирига етмайди. Яллиғланган тўқима глюкозани 
керагидан ортиқча кислородни нисбатан етишмовчилигида фойдаланади. 
Нафас кооффициенти сезиларли даражада пасаяди, анаэроб гликолиз 


210 
кучаяди. Карбонат кислотани ҳосил булиши нисбатан камаяди, эҳтимол - бу 
карбонсувларнинг чала оксидланиши билан борлиқдир. Гликолизнинг 
суръатини ошиши яллиғланган туқимада сут ва бошқа кислоталарни (сут 
кислотаси ва модда алмашувининг бошқа чала оксидланган маҳсулотлари) 
тупланишига олиб келади. Натижада маҳаллий метаболик ацидоз пайдо 
булади. 
Ёғлар алмашувининг бузилиши. 
Яллиғланишда ёғ алмашувида ҳам 
ўзгаришлар содир булади. Яллиғланган туқимадан оқиб кетаётган кон 
таркибида эркин ёғ кислоталарининг микдори ошади, чунки яллиғланган 
туқимада липолиз жараёнлари кучаяди. Бирок яллиғланиш учогида кетон 
таначаларининг микдори ортади, бу ёғлар алмашинувини тезлашганидангина 
эмас, балки унинг бузилишидан дарак беради. Аммо, яллиғланиш реакцияси 
пайдо бўлгандан кўп утмай, қондаги нейтрал ёғ миқдорига ва кетон 
таначаларига караб, бу тугрида ёғқин сезиладиган қонуниятни аниқлаб 
булмайди. Кондаги нейтрал ёғнинг миқдори унчалик ўзгармайди. Қонда ёғ 
кислоталарнинг микдори бироз кўпаяди. 
Оқсиллар алмашувининг бўзиииши. 
Яллиғланган туқимада, 
экссудатда ва яллиғланиш ўчоғидан оқиб кетаётган қонда оқсил алмашувига 
тааллуқли хар хил ўзгаришлар ошкор қилинади. Оқсил алмашуви 
бузилишидан ҳосил бўлган маҳсулотларни яллиғланишнинг патогенезида 
аҳамияти борлиги бир неча марта курсатиб утилган. 
Яллиғланган туқимада протеолитик жараёнларни анчагина кучайиши 
юзага келади ва шу туфайли у ерда кўп микдорда полипептидлар ва 
аминокислоталар тупланади. Электрон микроскопия маълумотларига 
караганда, яллиғланиш жараёнида протеолитик жараёнларнинг зурайишини, 
яллиғланган туқимада, қонда, тўқима суюқлигида ҳамда баъзи субҳужайра 
тўзилмаларда (лизосомаларда) протеолитик: энзимларни тупланиши Билан 
кечади. 
Протеолитик 
энзимлар 
таъсирида 
яллиғланган 
туқима 
оксилларининг парчаланишини ортиши ҳамда оқсил алмашуви ва 
парчаланиши махсулотларини тўпланиши пайдо булади. Улар ичида энг 
аҳамиятлиси азотли моддалардир: пептидлар, аминокислоталардан - тирозин, 
лейцин, триптофан, гистидин ва бошқалар кирадилар. Яллиғланишнииг 
ривожланиши билан аминокислоталарни концентрацияси ҳам ортади. 
Яллиғланган учоғда протеиноген аминларни тупланиши ҳақида 
маълумотлар ҳам мавжуд. Улар ўзларидан олдингиларидан оқсилли 
медиаторлардан протеолитик фаолланиш оркали ҳосил буладилар. 
(Кининлар, плазмин, комплемент системаси ва бошқалар). Яллиғланиш 
реакцияси глобулинлар миқдорини кўпая бориши билан кечади. 
Яллиғланган туқимага ҳос ҳусусиятлардан бири у ердаги протеолиз 
билан туқима гликолизи уртасида боғланишни мавжудлигидир. Яъни туқима 
гликолизининг кучайиши, оқсилсиз азотни тупланиши билан намоён булса, 
гликолизни сусайиши эса протеолитик жараёнларни пасайишига сабаб 
булади. 


211 
Гликолиз реакциясининг суръатини ортиши, протеолитик жараёнларни 
ва липолизни кучайиши яллиғланган туқимада маҳаллий метаболик ацидозни 
келтириб чиқаради. Макроэргик бирикмаларни концентрацияси пасаяди, у 
эса плазматик мембраналарни ион насоси фаоллигининг пасайишига олиб 
келади ва натижада ҳужайра К
+
, Mg
++
, Са
++
ионларини йуқотади. 
Ҳужайраларга шикастловчи омил таъсир қилганида (унинг таъсир қилиш 
кучига қараб) уларни парчаланиши ёки ҳужайра мембраналарининг 
утказувчанлигини ўзрариши мамкин. 
Бу ўзгаришлар ҳамда туқима муҳитига ҳужайралар парчаланишининг 
ва моддалар алмашувининг маҳсулотларини тушиши яллиғланган 
туқиманинг физик-кимёвий хоссаларини ўзгаришига олиб келади. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish