231
аллергик яллиғланишда (Артюс Шварцман феноменларида),ёмон хоссали
усмаларда хосил булади.
Геморрагик экссудат ўткир пайдо булувчи,шиддатли
кечувчи
яллиғланишли жараёнлари пайдо булади. Унинг окибати асосий касалликка
боглик.
Аралаш шаклдаги экссудатлар организмнинг химоя кучларини
заифлашувида иккиламчи инфекцияларни, масалан, стафилоккокларни
кушилишида кўзатилади. Бундай холларда серозли экссудатга йирингли ёки
фибринозли
экссудатлар кушилиши мумкин, у вакт бундай экссудат сероз-
йирлнгли, сероз- фибринозлива ҳ.к.лар деб аталади. Катарал яллиғланиш хам
аралаш хусусиятга эга булиши мумкин. Сероз экссудатни геморрагик
экссудатга айланиши прогностик жихатдан айникса ёмон бўлиб, у ҳамма вакт
огир инфекция кушилганлигини ёки ёмон хоссали усмани зурайиб
кетганлигини курсатади.
10.8. ПРОЛИФЕРАЦИЯ (ҲУЖАЙРАЛАРНИ БУЛИНИБ КЎПАЙИШИ)
Ҳужайраларни булиниб кўпайиши-пролиферацияси яллиғланишни
якунловчи, тўқималар нуксонининг кайтадан
тикланиши-репарация
давридир. Яллиғланиш реакциясини бутун давомида, тўқиманинг
шикастланиши бошланишиданок пролифератив жараёнлар пайдо булади. Бу
жараён яллиғланишни кейинрок даврларида, айникса яхши ифодаланади.
Ҳужайраларни купайиши асосан строманинг мезенхимал ҳужайралари
хисобига, шунингдек органларни паренхимасини элементлари хисобига
содир булади. Бириктирувчи ҳужайранинг ўзак ҳужайралари – полибластлар
ёки лимфоид ҳужайралар, майда кон томирларнинг адвентиция ва
эндотелиал ҳужайралари, ретикуляр ҳужайралари,
йирик лимфобластлар
(грануляцион тўқима) кўпая бошлайдилар. Шунга мувофик холатда
яллиғланиш инфильтратининг ҳужайравий таркиби хам узгаради.
Аста-секин полиморф ядроли лейкоцитлар йукола бошлайди (нобуд
булади). Мононуклеарлар- моноцитлар хамда тўқималарни макрофагларини
(гистиоцитлар) аҳамияти шундаки, улар халок бўлган ҳужайраларни,
шунингдек алтерация даврида пайдо булувчи тўқималар некрозининг
махсулотлрини ютадилар ва хазм килиб юборадилар. Лимфоцитлар эса
антижисмлар
хосил
килувчи
плазматик
ҳужайранинг
манбалари
хисобланадилар. Яллиғланган тўқимада пролиферация юзага кела бошлайди.
Ҳужайраларни табакаланиши натижасида чандик тўқимани асосий элементи
коллагенни синтезловчи фибробластлар ва фиброцитлар пайдо булади.
Яллиғланиш сохасида ҳужайраларни купайиши ва янги тўқимани
хосил булиши энг аввал тўқималар парчаланишининг
махсулотлари хамда
эмиграцияланган лейкоцитлар томонидан рагбатлантирилади.
Ҳужайралар парчаланиши натижасида усишнинг стимуляторлари,
усиш гормонлари деб номланган моддалар, некрогормонлар ёки биоген
стимуляторлар-трифонлар, десмонлар, кейлонлар хосил булади.
232
Булардан ҳужайралар пролиферациясини бошкарувчи моддалар –
кейлонлар айникса мухим аҳамиятга эга.
Агар тўқиманинг яллиғланиш учогидаги ҳужайра
элементлари
регенерация кобилиятига эга булса ва тўқималар унча катта булмаган
шикастланишга учраса, ундай холда яллиғланиш жараёнидан сунг битиши
чандиксиз, яъни тўқимани анатомик ва функционал жихатдан тула
тикланиши пайдо булади. Шундай хусусият
шиллик пардаларни ва терини
копловчи эпителий ҳужайраларида мавжуд. Маълум булишича мушак
тўқимаси анча ёмон регенерация килади ва нихоят нерв тўқималарни катта
сохада куп микдорда халок булишидан юзага келган дефект-нуксонни урни
бириктирувчи тўқима билан тулади ва сунг чандик хосил булади. Шундай
йул билан асосан яллиғланиш якунланади. Аммо баъзи холларда, чандик
тўқимасини хаддан ташкари
куп хосил булиши кузатилади, у органни
шаклини узгартириши ва функциясини бузиши мумкин. Бундай ходиса юрак
клапанлари, бош мия пардалари ва ҳ.к. яллиғланишда айникса хавфлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: