Патологик



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Серозли экссудат. 
 
Серозли экссудат тўқималарда, кўпинча сероз бўшликларда тупланади. 
Таркибида 3-6% оқсиллар, асосан альбуминлар сақлайди, деярли шаффоф 
суюқлик, чўкмасида сегмент ядроли гранулоцитлар, сероз катламларни озроқ 
микдоридаги кўчиб тушган ҳужайралари мавжуд. Серозли экссудат сероз 
бўшликларни яллиғланиши (серозли плеврит, перитонит, перикардит, 
артритлар ва б.) натижасида хосил буладп. Шунингдек бу экссудат аллергик 
яллиғланишларида, хашаротлар чакканида, куиганда пайдо бўлувчи суюклик 
тула терининг кўпчиган жойи, оёқ кийим торлигидан юзага келган 
қаваришлар натижасида ҳосил бўлади. Серозли яллиғланиш асосан ўткир 
кечади. Серозли яллиғланишнинг оқибати асосан ижобийдир. Бундай 
экссудат осонгина қайтадан изсиз сурилиб кетади ёки сероз пардаларнинг 
бироз қалинлашуви пайдо бўлади. Амалда серозли экссудатни эдема 
суюқлигидан (транссудат) ажратмоқ зарур. Серозли экссудат транссудатдан 
солиштирма оғирлиги, оқсиллари, ҳужайралар таркиби ва рН бўйича фарқ 
қилади. 
 
Сероз экссудат ва транссудатларнинг баъзи ҳоссалари 
 
Хоссалари 
Серозли эксудат 
Транссудатлар 
 
Солиштирма огирлиги 
1,016-1,018 
1,003-1,006 
Оксилнинг микдори 
3-6г% 
0,05-2г% 
Альбумин-глобулин 
коэффициенти 
1
4
3
альбуминлар 
Ҳужайралар микдори 
(1мкл) 
3000 ва ундан хам 
купрок 
100 дан кам. 
рН курсаткич 
6,9 
7,2 


229 
Катарал экссудат. 
Катарал экссудат шиллик, пардаларни яллиғланиши натижасида юзага 
келади ва суюк шаффоф, таркибида кўп микдорда шилимшик модда 
аралашган экссудат ҳисобланади. Экссудатнинг таркибида лейкоцитлар, 
лимфоцитлар, кўчиб тушган эпетелиал ҳужайралар бўлиб, бундай экссудат 
шиллик, парда бўйича окиб келади. Буларга мисол тарзида катарал ринитни, 
риносинуситни, гасгритни, энтероколитни кўрсатиш мумкин. Катарал 
яллиғланишлар организмнинг химоя кучларини кучсизланиши окибатида, 
шиллик, пардаларда кўпаювчи сапрофит бактериялар патоген хусусиятга 
ўтиши натижасида пайдо бўлади. Булардан ташқари, бундай экссудатнинг 
пайдо бўлишида бошка микроблар, термик ва кимёвий кўзғатувчилар хам 
катта аҳамиятга эгадир. Одатда бундай экссудат, яъни бу яллиғланиш ҳеч 
кандай окибатсиз ўтиб кетади. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish