Яллиғланиш учогида кон айланиш ва микроциркуляциянинг
бузилиши
Яллиғланиш маҳаллий қон ва лимфа айланишини, энг аввало
микроциркуляциянинг бузилиши билан ифодаланади. Микроциркуляция
деб, қонни терминал артериолалар, метартериялалар, капиллярлар ва
венулалар) томирлар ўзанида ҳаракати, шунингдек, хар хил моддаларни
шу томирлар девори орқали транспорти (утиши) тушунилади.
Яллиғланишнинг бошлангич давридаёқ яллиғланган учоқда
альтерация билан биргаликда қон айланишининг бузилиши пайдо булади.
Улар ҳамма ҳайвонлар ва инсон учун ҳам бир хил (типик) дир.
Конгейм 1878 йилда томирларни комплекс реакциясини биринчи
бўлиб кўзатди ва таъсвирлаб берди. Томирлар реакцияси билан экссу-
дация ва эмиграция яллиғланиш механизмида жуда катта аҳамиятга эга.
"Яллиғланишнинг бутун қиёфаси", унинг ҳамма ҳусусиятлари, қолаверса
тўқималардаги ҳамма ўзгаришлар - томирлар реакциялари, микро-
циркуляция томирлар ўзанининг утказувчанлиги билан тушунтирилади.
Микроциркуляцияни урганиш, шу жумладан яллиғланган учоқда
ҳам урганиш учун ажойиб усуллар ишлаб чиқилган. Буни урганишни энг
қулай йули Конгейм тажрибасидир. Бошқа тажрибалар пластикдан
тайерланган шаффоф камераларни қуён қулоғига, олмахонни гардонидаги
халтачасига ва танасининг бошқа ерларига урнатишга асосланган.
Камеранинг девори оркали биомикроскопик тадкиқотлар утказиш қулай,
бу микроскоп остида тирик ҳайвонни яллиғланиш бошланаетган ва ял-
лиғланиш авжига чиққан зонасидаги микротомирларни "уйинини"
кузатишга имкон беради. Шунингдек, бу усул ёрдамида яллиғланишнинг
ҳар хил медиаторларини таъсирида микроциркуляцияни ўзгаришини
кузатишга ҳам имконият яратади. Ҳозирги вақтда биомикроскопик
усуллар флюоресцент микроскопия билан бойитилди. Бу усул ёрдамида
рангли индикаторларни томирлардан туқимага чиқишини кузатиш
имконияти пайдо булди. Микроциркуляцияни урганиш учун куринганини
ёзиб олувчи телевизион микроскопия, электрон микроскопия,
такомиллаштирилган
микро
-
ва
кинога
олиш усулларидан
фойдаланилади. Бу- ларни ҳаммаси яллиғланишнинг ҳар хил даврларида
яллиғланган учоқдаги микроциркулятор ўзанда пайдо буладиган
ходисалар ҳақида янги ва жуда муҳим маълумотлар олишга имконият
туғдиради.
Яллиғланган туқимада қон айланиш ва микроциркуляцияни
бузилиши қуйидаги турт даврли томирлар реакцияси шаклида
ривожланади:
219
1.Артериолаларни қисқа муддатли қисилиши, яъни қисқа муддатли
ишемияси. 2.Артериал гиперемия - капилларлар, артериолалар,
венулаларнинг фаол гиперемияси. 3.Веноз-пассив гиперемия, қон ва лим-
фа айланишининг димланиши. 4.Стаз - яллиғланган туқимада қон ай-
ланишининг тухташи.
Ўткир яллиғланиш реакциясининг тўқима шикастланишидаги энг
барвақт пайдо буладиган ўзгариши майда томирларнинг артериолалар,
прекапиллярлар ва венулаларни) уткинчи (10-20 секундан бир неча
минутгача), қисқа муддатли қисилишидир. Яллиғланишда томирларни қисқа
муддатли торайиши томир торайтирувчи нервни ва артериолаларни силлиқ
толали мушакларига яллиғлантирувчи омил таъсирдан рефлектор йули билан
пайдо булади. Томирларни қисқа муддатли торайиши аввал бирламчи
қўзғатувчи омилни таъсири қисқа бўлганлигидан, келиб чиқади, иккинчидан,
симпатик
иннервациянинг
медиатори
–
норадреналин
тезликда
моноаминооксидаза таъсирида парчаланади, чунки яллиғланган туқимада бу
ферментни миқдори кўпаяди.
Кейинроқ - артериал гиперемия пайдо булади - артериолалар,
капиллярлар, венулалар кенгаяди, қон оқиши тезлашади.
Артериал гиперемия ва томирларни кенгайиши бир канча сабаблар
таъсирида пайдо булади. Бошланишида яллиғлантирувчи омилни томирни
ҳаракатлантирувчи нервига таъсиридан, рефлектор равишда, асосан аксон
рефлекси орқали ёки марказий нерв системаси орқали амалга ошиб, қисқа
муддатли спазмдан сўнг майда томирлар ва капиллярларни кенгайиши
бошланади. Бу вақт вазоконстриктор таъсир вазодилятатор таъсирдан
эртароқ йуқолади. Томирларни кенгайиши ва кейинчалик қон айланишини
бузилиши вазомотор нервларни тезликда фалажланиши оқибатида дарҳол
пайдо булиши мумкин. Дархақиқат, ўткир яллиғланишда фаол гиперемияни
тусатдан пайдо булиши ва тезлик билан тарқалишини вазомотор аппарат-
нинг иштироки билан тушунтириш мумкин.
Артериал гиперемия яна яллиғланган туқимада кўп миқдорда
томирларни кенгайтирувчи медиаторларни ҳосил булишидан ва уларни
артериолалар ва прекапиллярларни деворларидаги мушакларини бушаш-
тириши натижасида юзага келади. Булар артериал қонни оқиб келишини
кўпайтиради, унинг ҳаракатини тезлаштиради, ишламай турган ка-
пиллярларни очадилар ва буларда қонни босимини оширадилар. Бундан
ташқари томирларни кенгайиши муҳитнинг РНини ацидоз томон силжи-
шидан, калий ионларини тупланишидан, томирлар атрофидаги қушувчи
туқиманинг эластиклигини камайишидан келиб чиқади.
Яллиғланишдаги гиперемия оддий гиперемиядан фарқланиб, капил-
лярларни тезроқ кенгайиши, ишлай бошлаган капиллярларни янада
кўпайиши ва шу ҳодисаларни анча узоқ давом этиши билан ифодаланади.
Яллиғланишнинг авжида унинг учогидаги томирлар қон-томирларини торай-
тирувчи моддалар ёки вазоконстриктор таъсирларга жавоб сифатида
торайиш қобилиятларини маълум даражада йуқотадилар. Қоннинг ҳаракати
секинлаша бошлайди, фаол гиперемия астагина веноз гиперемияга ва стазга
220
утади. Бу ходиса аввал яллиғланиш учогининг марказида, сўнг секин-аста
перифериясида содир булади. Аммо яллиғланиш учогининг перифериясида
узоқ муддат артериал гиперемия сақланиб қолади.
Веноз гиперемияда қон харакатини тезлиги камаяди, қон харакатининг
қиёфаси ўзгаради. Масалан, артериал гиперемия даврида қоннинг
ҳужайралари гуж бўлиб, асосан томир марказида (буйлама, уқ оқим)
жойлашса, томирларни ички деворида плазма ва озрок лейкоцитлар булади,
Веноз гиперемияда эса мана шу тақсимланиш бузилади. Коннинг реологик
ҳусусиятлари ўзгаради. У қуюқроқ ва ёпишқоқрок (экссудацияни оқибатида)
бўлиб қолади. Эритроцитлар букадилар, узаро тартибсиз жойлашиб
агрегатлар хосил қиладилар, улар томирларда секинлик билан ҳаракатланади
ёки кичик диаметрли томирларда тиқилиб тухтаб қоладилар.
Веноз гиперемия қатор омиллар таъсирида пайдо булади. Омилларни 3
гуруҳга булиш мумкин: биринчиси қонга, иккинчиси томирлар леворига,
учинчиси атрофдаги туқимага таалуқлидир.
1.Қон билан боғлиқ омилларга лейиоцитларни томирлар ичида жой-
лашиши, эритроцияларни букиши, қоннинг суюқ қисмини яллиғланган
туқимага сизиб чиқиши (экссудация), қоннинг қуюқлашиши, Хагеман
омилининг фаоллашуви оқибатида тромбларни хосил булиши ва гепаринни
камайиши кабилар киради. Яллиғланган туқимада қоннинг ивиш жараёнла-
рини фаоллашуви оқибатида лимфатик томирларда фибрин массаларини
хосил
булиши
лимфани
яллиғланиш
учогидан оқиб кетишини
қийинлаштиради.
2.Томир девори омилларини веноз гиперемияга таъсири томир эндо-
телийсини букиши ва бунинг натижасида майда томирнинг бушлиги яна
кичрайиши билан намоён булади. Ўзгарган венулалар эластиклигини
йуқотади ва инфильтрат ҳамда экссудатларни эзувчи таъсирига мулойим
бўлиб қолади, чунки томирларни мустахкамловчи, махсус қушувчи
туқималар ультраструк-туралари - десмонлар туқималар шикастланишида
эриб кетади.
3.Ва ниҳоят туқима омилига келсак, уларни букиши (эдема) веналарни
ва лимфатик томирларни босиб қуяди ва веноз гиперемия пайдо булишига
имконият яратади.
Стаз холати ривожланишидан олдинроқ қонни маятниксимон хара-
кати кўзатилади, систола вақтида қон артериялардан веналар томон, диастола
даврида эса тескари томонга харакат қилади. Нихоят қоннинг харакати
бутунлай тухтайди ва стаз пайдо булади.
Микроциркулятор ўзанда, асосан капиллярларда қон харакатини
махаллий тухташи стаздир. Стазни оқибатида қон ҳужайралари ва
туқималарда асл ҳолига қайтмас ўзгаришлар пайдо булиши мумкин.
Яллиғланишдаги қон айланишининг бузилишидан бири экссудация ва
лейкоцитлар эмиграциясидир.
Қоннинг суюқ қисмини, электролитларини, ва кон ҳужайраларини
томир деворидан яллиғланган туқимага чиқишига экссудация дейилади. Бу
жараёнда лейкоцитларни чиқиши (эмиграцияси) алоҳида урин олади.
221
Do'stlaringiz bilan baham: |