Патологик


Яллиғланиш учогида физик- кимёвий ўзгаришлар



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Яллиғланиш учогида физик- кимёвий ўзгаришлар. 
Шаде (H.Schade, 1923) яллиғланишдаги ҳамма ўзгаришларни 
таърифловчи янги, яллиғланишни физик-кимёвий назариясини таклиф қилди. 
Ҳозирги вактда яллиғланиш ривожланишининг патогенезида 
яллиғланган ўчоқдаги физик-кимевий ўзгаришларни ниҳоятда аҳамиятга 
эгалиги курсатиб берилган. 
1.Яллиғланган тўқимада оксидланишни бузилиши, гидролитик 
ферментлар фаоллигини ортиши ва гидролизни кучайиши, шунингдек 
микроциркуляцияни бузилишидан келиб чиқадиган гипоксия ҳамда липолиз 
ва протеолизларни ортиши окибатида кислоталар (сут, пероузум, 
аминокислоталар, ёғ кислоталари, кетон таначалари ва бошкалар)ни 
тупланишига олиб келади. Яллиғланган учокда рН аста-секин пасаяди ва Н
+
-
гипериония - ацидоз пайдо булади. Яллиғланишнинг бошланиш даврларида 
ацидоз буфер механизимлар билан компенсация қилинади, чунки туқима 
суюқлигининг ишкорий захираси (запаси) билан ҳосил бўлган кислоталар 
нейтралланади. Бундан ташқари кислоталарни бир қисми яллиғланган 
учоқдан қон ва лимфа орқали оқиб кетади. Кейинчалик ишқорий 
заҳираларни тугаши ва кон хамда лимфа оқиб кетишининг етишмовчилиги 
оқибатида эркин водород ионлари кенцентрацияси кўпая боради ва 
компенсацияланмаган ацидоз пайдо булади» Экссудатларда хам ацидоз 
ошкор килинади. Яллиғланишни ривожланиши билан экссудатни рН хам 
камаяди. Водород ионларини концентрациясини ортиши яллиғланиш 
реакциясининг ривожланиш сурьатига боғлиқ, ҳамда рН перифериядан 
яллиғланиш учогининг марказига караб ортиб боради. Яллиғланиш 
марказида альтерация ва моддалар алмашувининг бузилиши энг кучли 
намоён булади. Йирингли яллиғланишда рН (6,8-5,3) энг паст курсаткичга 
эгадир. Йирингли абсцесс (хуппоз)да ёки экссудатив сил жараёнида водород 
ионларининг концентрацияси 50 марта ортиши мумкин. 
2. Яллиғланиш учогида альтерация ва моддалар алмашуви бузилиши 
хамда ацидоз» натижасида тупланадиган моддалар ичида электролитларни 
хам аҳамияти бор. Электролитлар туқима муҳитининг физик-кимёвий 
ўзгаришлари оқсилларнинг коллоид холатлари билан чамбарчас боглик. 


212 
Яллиғланиш реакциясининг ривожланиш механизмларида иштирок этувчи 
электролитлар ичида энг асосий конунийлик калий ва кальций ионларининг 
ўзгаришида намоён булади. Уларнинг- орасидаги ўзаро нисбат ўзгаради. 
Маълумки, ҳужайралар таркибидаги калийни микдори ҳужайралар орасидаги 
бушликдагидан 30 марта кўп ва шунинг учун ҳужайралар парчаланган 
(альтерация)да яллиғланиш учоғида калийнинг миқдори ортади ва 
яллиғланишнинг физик-кимевий аломати - гиперкалииония; юазага келади. 
Гиперкалииониянинг-даражаси ҳужайраларнинг шикастланиши тезлиги 
(суръати) га боғлиқ. Яллиғланган учоқда калийнинг миқдори 10-20марта 
кўпайиши кайд қилинган (Шаде). Йирингли экссудатда парчаланаётган 
ҳужайралардан ажралаётган калийнинг миқдори 256-511 мМоль/л (100-200 
мг%) етиши мумкин. Нормал тўқимада эса унинг миқдори 20мг%дан ошик 
эмас. Шундай қилиб, ҳужайраларнинг емирилиши электролитларнинг узаро 
нисбатини ўзгаришига - яллиғланган тўқимада калий, натрий, хлор, фосфор 
кислота аниони ва бошқаларни тўпланишига олиб келади. 
3.Тўқиманинг яллиғланган ўчоғида осмотик босимнинг кескин 
кўпайиши (гиперосмия) пайдо булади. Яллиғланган тўқимада осмотик 
босимнинг кўпайиши гипериония билан боглик. Гиперкалииония ва 
оқсиллар, ёғлар ҳамда карбоксувларнинг гидролизланишини ортиши 
яллиғлангаи ўчоқда молекулалар миқдорини кўпайишига, демак осмотик 
босимнинг кўтарилишига олиб келади. Осмотик босимнинг кўтарилиши 
йирик молекулаларни парчаланиб кўп майда молекулаларга айланиши 
оқибатида яллиғланган тўқимада молекулалар ва ионлар концентрациясини 
кўпайишидан пайдо бўлади. Юқорида кўрсатилган нордон махсулотларни 
тўпланиши водород ионлари концентрацияси ортишига, яни яллиғланган 
тўқимани ацидозига олиб келса, альтерация жараёнида ҳужайраларни 
емирилиши гиперкалиионияга, электролитлар нисбатини ўзгаришига ва 
шулар туфайли гипериония ва осмотик гипертония пайдо бўлишига 
имконият яратади. Осмотик босим билан ацидоз орасидаги ўзаро боғланиш 
Шадедан кўчириб олинган жадвалда яққол кўриниб турибди. 
Нормал тўқима суюқлигининг депрессияси ( ) 0,62°га тенг бўлган 
ҳолда, йирингли яллиғланишда у 0,80° ҳатто- 1,4°га тенглиги аниқланган. Бу 
осмотик босимни 19 атмосферасига мувофиқ келади. Нормдла эса у 7,5-8 
атм.га яқиндир. 
Осмотик босим хам ацидозга ухшаб перифериядан яллиғланиш 
ўчоғининг маркази томон аста-секин ортиб боради. 
4.Яллиғланган тўқимада пайдо бўлган ацидоз ва гиперосмия тўқима 
коллоидларини, асосан оқсилларни ўзгаришига олиб келади. Тўқима 
коллоидларининг гидрофиллиги (букиши), яъни уларни сувни тортиши ва 
ушлаб туриш қобилияти ошади, демак яллиғланган тўқиманинг онкотик 
босими кўтарилади. Буни гиперонкия дейилади. Яллирғланган тўқимада 
онкотик босимнинг кутарилиши у ерда протеолитик жараёнларнинг 
кучайиши оқибатида полипептидлар ва бошқа юқори молекулали 
бирикмаларнинг тўпланиши билан боғлиқ, чунки лизосомал гидролазалар 


213 
оқсилларни парчалаб коллоидларни дисперсалигини оширади; Онкотик 
босимни ортишига олиб келувчи иккинчи омил - бу муҳитни кислоталигини 
кўпайиши - ацидоздир, чунки рНни кислота томон силжиши оқсилни 
гидрофиллигини орттиради, тўқиманинг гиперонкияси юзага келади. 
Натижада тўқималарнинг гидратация даражаси ва уларни тургори 
(таранглиги) ортади. Яллиғланган тўқимада бу 7-10 марта кўпдир. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish