Патологик


Алтерация. Яллиғланишни пайдо булишида туқималар



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

 
Алтерация. Яллиғланишни пайдо булишида туқималар 
шикастланишининг аҳамияти 
Алтерация- ҳужайралар ва тўқималарни шикастланиши) дистрофик 
жараёнлардан (оксилли, ёғли, гиалинли, шилимшик, вакуолли-сувли ва 


207 
бошқалар) шунингдек некробиоздан ва некроздан иборат. Шикастланиш 
ҳужайраларни, ҳужайралараро моддаларни, нерв охирларини, томирларни ўз 
ичига олади. 
Бирламчи ва инкиламчи альтерацияларни фарк қилинади. 
Бирламчи альтерация деганда - патоген омилнинг бевосита таъсиридан 
юзага келган узгаришлар комплекси - шикастланиши тушунилади. Бу 
яллиғланишнинг биринчи даври бўлиб, морфологик ва функционал жиҳатдан 
билинар-билинмас ўзгаришдан тортиб туқима ва ҳужайраларни тула 
деструкцияси ва ҳалокати билан намоён булади. Ҳужайралар стромасида 
мукоид ва фибриноид букиши, ҳатто фибриноид некрози пайдо булиши 
мумкин. Яллиғланишда ҳужайраларни ультратузилишидаги узгаришлар 
цитоплазманинг таркибий қисмларида, ҳужайранинг ядросида ва 
мембраналарида содир булади. Митохондрийларни улчамлари катталашади, 
букадилар; баъзи митохондриялар аксинча буришади, кристаллари 
парчаланади, эндоплазматик ретикулумни цистерналарини шакли ва 
катталиги ўзгаради, везикулалар концентрик тўзилмалар пайдо булади. 
Рибосомаларда ҳам ўзгаришлар пайдо булади. Ядрони шакастланиши 
хроматинни чеккада жойлашиши, ядронинг мембранасини ёғилиши билан 
намоён булади. 
Томирлар деворининг альтерацияси унинг бевосита шикастланиши ёки 
дистрофик ўзгаришларидан иборат бўлиб, уткаэувчанлигини оширади. Дист-
рофик узгаришлар қушувчи туқималарда, эпителий, нерв ҳужайралари ва 
толаларида ошкор қилинади. Дистрофия ҳар хил тўқималарда ҳар хил 
куринишда намоён булади, кон элементларида ҳам учрайди, унинг реологик 
ҳоссалари ўзгаради. 
Бирламчи альтерациядан сўнг иккиламчи альтерация бошланаци. 
Иккиламчи альтерация бу бирламчи альтерация натижасида пайдо бўлган 
ўзгаришлардан, бирламчи альтерациянинг маҳсулотларининг таъсиридан 
келиб чиқади. У яллиғланиш жараёни давомида пайдо булади. Сабаби 
шундаки, бирламчи альтерацияда ҳужайраларни шикастланиши энг аввал 
уларни цитоплазмасига ҳамда лизосомаларни мембранасига тегишлидир. 
Лизосомаларни шикастланиши оқибатида уларни таркибидаги гидролитик 
ферментлар ажралиб чиқадилар. Улар ҳужайраларни тузилишини янада 
шикастланишида "лизосомал эффект" ни пайдо булишида муҳим аҳамиятга 
эга. Бу ферментлар ҳужайралар таркибига кирадиган ҳамма моддаларни 
(оқсиллар, нуклеин кислоталар, карбон сувлар, липидлар) парчалаш 
кобилиятига эга. Яна бу ферментлар этиологик омил мавжудлигида ёки усиз 
ҳам альтерация жараёнини ҳамда деструкцияни давом эттиради, бунинг 
натижасида биологик фаол моддалар - яллиғланишнинг медиаторлари ҳосил 
бўлади. Шу сабабли лизосомаларни хозирча яллиғланишнинг "старт 
майдончаси" ҳам дейилади. 
Шундай қилиб иккиламчи альтерация шикастланган жойдаги 
қуйидагиларни таьсиридан пайдо булади: 


208 
1.Тўқимага лизосоманинг гидролитик ферментларини бевосита 
таъсиридан; 
2.Лизосомал ферментлар воситасида яллиғланиш медиаторларини 
(биологик фаол моддаларни) ажралиб чиқиши орқали; 
3.Иккиламчи альтерацияни юзага келишида курсатилган омиллардан 
ташкари ҳужайралар хам катта аҳамиятга эга. Макрофаглар ва нормал 
киллерлар (лимфоцитлар, промоноцитлар) ҳужайраларни парчалаш 
кобилиятига эга (ҳужайра воситасидаги цитотоксиклик). Цитотоксикликни 
ижро қилувчи ҳужайраларни фаоллашуви бирламчи альтерация натижасида 
ажралиб чиққан медиаторлар иштирокида руй беради. Ҳужайралар орқали 
юзага келадиган цитотоксиклик специфик маҳсус - иммунологик таниш 
билан боғлиқ) ва носпецифик (иммунологик таниш билан боглик булмаган) 
булади. Альтерациянинг бу турлари аутоиммун яллиғланиш ва 
трансплантантни қучиш реакциялари механизмларида катта аҳамиятга эга. 
Иккламчи альтерация натижасида фақат ҳужайраларгина шикастланиб 
колмайди. Ҳужайралар оралиғидаги моддаларни шикастланишга ҳос 
реакцияси қушувчи туқиманинг асосий моддасини (протеогликанлар ва 
гиалурон кислота) дезорганизация (тузилишини бузилиши) идан иборат. 
Лизосоманинг гидролазалари ана шу моддаларни (асосий моддалар 
бириктирувчи ҳусусиятини таъминловчидир) аста-секин парчалай бошлайди, 
асосий модда коллоидларининг дисперслиги ва уларни гидрофиллиги ортади. 
Бунинг оқибатида кушувчи тўқиманинг утказувчанлиги ўзгаради. 
Яллиғланишда кушувчи туқиманинг элементлари - коллаген, ретикуляр ва 
эластик толалар Ҳаммаси бир хил узгаришга учрайди. Шу туфайли қатор 
патологлар яллиғланишни қупинча кушувчи тўқиманинг реакцияси деб 
ҳисоблайдилар. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish