111
8-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ТИЗИМЛАШТИРИШ ВА
САҚЛАШ.
8.1.Ҳужжатларни тартибга солиш ва унинг усуллари.
Ҳужжатларни
тартибга
солиш
деганда
уларни
номенклатурасига асосан гуруҳлаш тушунилади. Тартибга солиш
марказлаштирилган
равишда
амалга
оширилиши
лозим.
Ҳужжатларни марказлаштирилмаган
тарзда тартибга солиш
фақатгина корхона худудий бирлашмаган бўлса ёки корхона махсус
фаолиятга эга бўлгандагина рўхсат этилади.
Таркибий бўлинмалар ҳужжатларни ўз мутахассислигига қараб
тартибга соладилар. Шуни ёддан чиқармаслик керакки,
ҳужжатларни тартибга солиш ва уларни сақлаш ижрочиларга
тавсия этилмайди.
Ҳужжатларга бўлмаган қоғозларни, қоралама
нусхалар,
вариантлар, кўпайтирилган нусхалар ва кўпайтирилиши керак
бўлган ҳужжатлар йиғма жилдга солинмайди ва сақланмайди.
Тўлиқ тўлдирилмаган ва хато билан тўлдирилган ҳужжатларни
тўғрилаш ва охирига етказиш учун ижрочиларга қайтариб
берилади.
Ҳужжатларни тартибга солишда сақлаш мудатларини ҳисобга
олиш мақсадга мувофиқдир. Бир йиғмажилднинг ичида сақланиш
муддати бир хил бўлган ҳужжатлар бўлиши керак. Доимий ёки
вақтинчалик сақлашга оид ҳужжатларни бир регистрда ёки бир
йиғмажилдда гуруҳлаш истисно ҳоллардагина мумкин. Масалан,
агар улар бир масалани ечиш билан боғлиқ бўлса, бироқ иш
юритиш йўлининг охирида бундай ҳужжатлар номентклатурасига
асосан (2 турга) икки йиғмажилдга ажратилади.
Йиғмажилднинг қалинлиги 20-25 мм.дан, варақлар сони 200-
250 бетдан ошмаслиги керак. Агар маълумотлар кўпайиб кетса,
улар алоҳида-алоҳида иш қоғозларга ажратиб 1 боб, 2 боб деб ёзиб
қўйилади.
Ҳужжатларни
тартибга
солиш
жуда
катта
эҳтиёткорликни талаб қилади. Яъни илова ёки
бир турдаги
ҳужжатларнинг нусхалари каби иккинчи даражали материалларни
тикиб қўймаслик керак. Ҳужжатларни шундай тикиб қўйиш
керакки, унинг устхат(резолюция)ни ўқиш мумкин бўлиши керак.
Агар тикиладиган ҳужжатларнинг
чап томони яъни тикиб
қўйиладиган жойи кичик бўлса унга қўшимча қоғоз ёпиштирилади.
112
Йиғмажилднинг ичида ҳужжатлар хронологик тартибда, келиб
тушиш муддати (санаси) тартибида, мазмун жиҳатдан
кетма-кет
тартибда ёки тизимли равишда (масалан: корхонанинг молиявий
фаолияти ҳисоботига
тушунтириш хати, корхона баланси, илова)
жойлаштирилади. Шикоят, арз билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни
тартибга солишда керакли шикоятни
унинг муаллиф фамилиясига
қараб тезда топиш учун алфавит тартибида жойлаштириш лозим.
Ҳужжатларни
номлашда
металл
тутқичли
ёки
боғичли
йиғмажилдлардан қўлланилади. Айникса, ҳозирда регистрлардан
кенг қўлланилмокда. Чунки улар амалий жиҳатдан йиғмажилдларга
қараганда жуда қўлай.
Фармойишли ҳужжатлар (буйруқлар, фармойишлар ва х.к.)
турларга ва хронологиясига (иловалари билан бирга) кўра иш
қоғозларда тартибга солинади.
Раёсат ҳужжатларини иккита йиғмажилдга гуруҳлаш лозим:
Биринчисига - раёсат органларининг баённомалари ва қарорлари;
иккинчисига-мажлисларга
оид
ҳужжатлар
(кун
тартиби,
маърузалар, маълумотномалар, хулосалар, қарорлар лойиҳалари ва
бошқа ҳужжатлар).
Баённомалар
хронологик
ва
тартиб
рақами
бўйича
жойлаштирилади. Битта йиғмажилдга гуруҳланган, мажлисларга
оид ҳужжатлар, баённомалар тартиб рақамларига қараб
тизимланади. Ташаббусли ҳужжатлар биринчи бўлиб тикиб
қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: