Бошқармадаги низо


 Ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш



Download 2,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/57
Sana28.06.2022
Hajmi2,46 Mb.
#713694
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   57
Bog'liq
616027ea98d1e

8.2. Ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш 
Ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантиришда қўйидаги 
умумий қоидаларга риоя қилиниши керак: 
-
йиғмажилдга фақат бажарилган, тўғри расмийлаштирилган 
ҳужжатларни солиш; 
-
битта масалани ҳал этишга доир барча ҳужжатларни битта 
йиғмажилдга солиш; 
-
иловаларни асосий ҳужжатлар билан жойлаштириш; 
-
йиғмажилдда бир календарь йил ҳужжатларини гуруҳлаш, 
кейинги йилга ўтадиган ҳужжатлар бундан мустасно; 
-
сақлаш 
муддатлари 
доимий 
ва 
вақтинча 
бўлган 
ҳужжатларни йиғмажилдда алоҳида гуруҳлаш. 
Йиғмажилдда қайтарилиши лозим булган ҳужжатлар, 
ҳужжатларнинг ортиқча нусхалари, қўлёзмалар тўпланмаслиги 


113 
керак ҳамда йиғмажилд 250 варақдан ошмаслиги керак. 
Юқори 
органлар 
топшириқларининг 
йиғмажилди 
ташкилотларнинг фаолият йўналишларига қараб гуруҳланади. 
Ҳужжатлар, 
йиғмажилд 
ичида 
хронологик 
тартибда 
жойлаштирилади. 
Шахсий таркибга оид буйруқлар, асосий фаолиятга оид 
буйруқлардан алоҳида гуруҳланади. 
Режалар, ҳисоботлар, сметалар уларнинг лойиҳаларидан 
алоҳида гуруҳланади. 
Шахсий йиғмажилддаги ҳужжатлар қўйидаги тартибда 
жойлаштирилади: 
1.
Шахсий иш қоғозига қарашли ҳужжатларни ички рўйхати; 
2.
Ишга қабул қилиш ҳақида ариза (йўлланма ёки тавсиянома); 
3.
Анкета; 
4.
Кадрларни ҳисобга олиш варақаси; 
5.
Таржимаи хол; 
6.
Маълумоти ҳақида ҳужжат; 
7.
Тайинлаш, кучириш, ишдан бўшаганлиги ҳақида буйруқдан 
кўчирма; 
8.
Кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақага қўшимча; 
9.
Рағбатлантиришни 
ҳисобга 
олиш 
бўйича 
шахсий 
йиғмажилдига қўшимча; 
10.
Маълумотномалар ва бошқа ҳужжатлар. 
Турар жойдан маълумотномаси ва бошқа иккинчи даражали 
ҳужжатлар шахсий иш қоғозлари алоҳида гуруҳланади. 
Ишчиларнинг шахсий ҳисоблари бир йил давомида алоҳида 
йиғмажилдга гуруҳланади ва фамилиялар алфавит тартибида 
жойлаштирилади. 
Фуқароларнинг ишни яхшилаши тўғрисидаги таклифлари ва 
аризалари уларнинг шахсий аризаларидан алоҳида тартибда 
солинади. Бу тўғридаги ҳужжатлар хронологик ёки алфавит 
тартибида жойлаштирилади. Ҳар бир ариза ёки шикоятлар ва кўриб 
чиқиш лозим бўлган ҳужжатлар алоҳида гуруҳни ташкил этади. 
Агар аризалар ёки шикоятлар қайта келиб тушса ёки қўшимча 
ҳужжатлар такдим этилса, улар шу гуруҳ ҳужжатларига қўшиб 
қўйилади. 
Ёзишмани йиғмажилдга ўқув ёки календарь йили давомида 
гуруҳлаш лозимдир ва ёзишмалар хронологик кетма-кетликда 


114 
тизимланади: сўровдан сўнг жавоб қўйилади. Аниқ масала бўйича 
ёзишма янгиланганда ҳужжатлар жорий йил йиғмажилдларига 
тикиб қўйилади, бунда олдинги йил ҳужжатининг индекси 
кўрсатилади. 

Download 2,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish