Бошқармадаги низо


Ўз-ўзини назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар



Download 2,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/57
Sana28.06.2022
Hajmi2,46 Mb.
#713694
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   57
Bog'liq
616027ea98d1e

 
Ўз-ўзини назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар
1. 
Бизнес ҳужжатларини юритиш қандай тизимлардан иборат? 
2. 
Марказлаштирилган ва аралаш тизимлар ўртасидаги фарқни 
айтиб беринг.
 
3. 
Бизнес ҳужжатларини юритиш қандай йўлга қўйилиши 
лозим?
 
4. 
Бизнес ҳужжатларини юритишда девонхонанинг роли 
нимадан иборат?
 
5. 
Устхат нима ва у қандай аҳамиятга эга?


111 
8-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ТИЗИМЛАШТИРИШ ВА 
САҚЛАШ. 
 
8.1.Ҳужжатларни тартибга солиш ва унинг усуллари. 
Ҳужжатларни 
тартибга 
солиш 
деганда 
уларни 
номенклатурасига асосан гуруҳлаш тушунилади. Тартибга солиш 
марказлаштирилган 
равишда 
амалга 
оширилиши 
лозим. 
Ҳужжатларни марказлаштирилмаган тарзда тартибга солиш 
фақатгина корхона худудий бирлашмаган бўлса ёки корхона махсус 
фаолиятга эга бўлгандагина рўхсат этилади. 
Таркибий бўлинмалар ҳужжатларни ўз мутахассислигига қараб 
тартибга соладилар. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, 
ҳужжатларни тартибга солиш ва уларни сақлаш ижрочиларга 
тавсия этилмайди. 
Ҳужжатларга бўлмаган қоғозларни, қоралама нусхалар, 
вариантлар, кўпайтирилган нусхалар ва кўпайтирилиши керак 
бўлган ҳужжатлар йиғма жилдга солинмайди ва сақланмайди. 
Тўлиқ тўлдирилмаган ва хато билан тўлдирилган ҳужжатларни 
тўғрилаш ва охирига етказиш учун ижрочиларга қайтариб 
берилади. 
Ҳужжатларни тартибга солишда сақлаш мудатларини ҳисобга 
олиш мақсадга мувофиқдир. Бир йиғмажилднинг ичида сақланиш 
муддати бир хил бўлган ҳужжатлар бўлиши керак. Доимий ёки 
вақтинчалик сақлашга оид ҳужжатларни бир регистрда ёки бир 
йиғмажилдда гуруҳлаш истисно ҳоллардагина мумкин. Масалан, 
агар улар бир масалани ечиш билан боғлиқ бўлса, бироқ иш 
юритиш йўлининг охирида бундай ҳужжатлар номентклатурасига 
асосан (2 турга) икки йиғмажилдга ажратилади. 
Йиғмажилднинг қалинлиги 20-25 мм.дан, варақлар сони 200-
250 бетдан ошмаслиги керак. Агар маълумотлар кўпайиб кетса, 
улар алоҳида-алоҳида иш қоғозларга ажратиб 1 боб, 2 боб деб ёзиб 
қўйилади. 
Ҳужжатларни 
тартибга 
солиш 
жуда 
катта 
эҳтиёткорликни талаб қилади. Яъни илова ёки бир турдаги 
ҳужжатларнинг нусхалари каби иккинчи даражали материалларни 
тикиб қўймаслик керак. Ҳужжатларни шундай тикиб қўйиш 
керакки, унинг устхат(резолюция)ни ўқиш мумкин бўлиши керак. 
Агар тикиладиган ҳужжатларнинг чап томони яъни тикиб 
қўйиладиган жойи кичик бўлса унга қўшимча қоғоз ёпиштирилади. 


112 
Йиғмажилднинг ичида ҳужжатлар хронологик тартибда, келиб 
тушиш муддати (санаси) тартибида, мазмун жиҳатдан кетма-кет 
тартибда ёки тизимли равишда (масалан: корхонанинг молиявий 
фаолияти ҳисоботига тушунтириш хати, корхона баланси, илова) 
жойлаштирилади. Шикоят, арз билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни 
тартибга солишда керакли шикоятни унинг муаллиф фамилиясига 
қараб тезда топиш учун алфавит тартибида жойлаштириш лозим. 
Ҳужжатларни 
номлашда 
металл 
тутқичли 
ёки 
боғичли 
йиғмажилдлардан қўлланилади. Айникса, ҳозирда регистрлардан 
кенг қўлланилмокда. Чунки улар амалий жиҳатдан йиғмажилдларга 
қараганда жуда қўлай.
Фармойишли ҳужжатлар (буйруқлар, фармойишлар ва х.к.) 
турларга ва хронологиясига (иловалари билан бирга) кўра иш 
қоғозларда тартибга солинади. 
Раёсат ҳужжатларини иккита йиғмажилдга гуруҳлаш лозим: 
Биринчисига - раёсат органларининг баённомалари ва қарорлари; 
иккинчисига-мажлисларга 
оид 
ҳужжатлар 
(кун 
тартиби, 
маърузалар, маълумотномалар, хулосалар, қарорлар лойиҳалари ва 
бошқа ҳужжатлар). 
Баённомалар 
хронологик 
ва 
тартиб 
рақами 
бўйича 
жойлаштирилади. Битта йиғмажилдга гуруҳланган, мажлисларга 
оид ҳужжатлар, баённомалар тартиб рақамларига қараб 
тизимланади. Ташаббусли ҳужжатлар биринчи бўлиб тикиб 
қўйилади. 

Download 2,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish