3 - босқич ўқувчиларида характернинг интеллектуал
хусусиятларини шаклланганлик даражаси кўрсаткичлари
1
2
3
4
5
6
Синтетик
1
-0,695**
0,085
-0,311
0,275
0,122
Ғоявий
1
0,423
0,680**
0,138
-0,213
Прагматик
1
0,515*
0,495* -0,059
Аналитик
1
-0,015 -0,202
Реалистик
1
0,265
Лабиллик
1
** p<0,01; * p<0,05.
Ўқувчиларнинг аналитик тафаккур стилига эгалари ғоявий тафаккур
оифалари билан ижобий корреляция ҳосил қила олган (r=0,680, p<0.01). Бу эса
уларнинг таҳлил этиш кўникмасига эга бўлиши учун маълум назарий асос,
нуқтаи назарни илмий жиҳатдан шакллантириш муҳимлигини англаган.
дейиш мумкин. Шунингдек, учинчи босқич контингентларида прагматик
фикрлаш “аналитик” (r=0,515, p<0,05) ва “реалистик” (r=0,495, p<0,05)
фикрлаш билан ҳам ижобий боғланиш ҳосил қилганлиги кузатилди. Бу эса
уларнинг шахсий бевосита тажрибаси асосида материаллар, ахборотлар ва
яққол натижалар олиши ва фойдаланишда таҳлилчанлик, масаланинг аниқ
таркибий тузилмаси негизида ва мавжудлигича кўра билиш муҳимлигини, бу
эса муаммони осон ҳис этиши, хулқ-атвор тактикасини осон танлаш
кўникмасини шакллантирганликдан далолат беради. Бундан кўринадик,
ўқувчиларнинг тафаккурлашларида бошқа стиллар орасида муносабат
етарлича боғланиш ҳосил қила олмаган.
Ўқувчиларнинг ўзини шахсан бошқара олмаслиги билан уларнинг
қатъий ўзига хос назарий мулоҳаза юритиш кўникмаларининг шахсий
88
фазилатлар тарзида шаклланишига имконият бермаяпти. Бу сўзсиз уларнинг
иродавий хусусиятлари билан интеллектуал сифатлари орасида яққол
ижобий боғланишга олиб келинмаганлигидан далолат беради. Таҳсил
олувчилар характерининг иродавий ва интеллектуал хусусиятлари орасидаги
ўзаро боғланишларни ифодаловчи иккинчи ҳол, яъни сабр-тоқатлилик билан
лабиллик орасида ҳам тескари корреляцион муносабат кузатилди. Буни
ижобий деб қарашга ҳақли эмасмиз r=-0,276, p<0,05. Бу ўринда шуни айтиб
ўтиш керакки, агарда ўқувчиларда сабр-тоқатлиликнинг ўсиши билан
уларнинг таълим жараѐнида ақлий ҳаракатлар лабиллигига эришиши
шунчалик юқори даражада бўлиши лозим эди. Аксинча, тадқиқотларимизда
улардаги сабр-тоқатлилик бошқа иродавий хусусиятлар билан ички
боғланиш бўйича ҳам ижобий муносабатларни акс эттирмаган эди. Бу ҳолат
интеллектуал хусусиятлар билан алоқасида ҳам кузатилмоқда. Натижаларнинг
бундай кўриниш олиши, таълим жараѐнида ўқувчилар билан ўзлаштиришда
юз бераѐтган камчиликларнинг бир омили сифатида уларда сабр-
тоқатлиликнинг заифлиги, билимларни ўзлаштиришда ўзларини бошқаришда
чидамлиликнинг камлиги, бесабрликнинг доминантлиги ҳеч кимни
таажжубга солмаса керак. Оқибатда ўқувчилар ўзларида бўлғуси педагогик
касбий фаолият учун энг зарурий шахсий фазилатларни камол топтиришда
ҳам бефарқликка берилмоқдалар, дейиш мумкин. Тадқиқотмизнинг
натижалари шундан далолат бермоқдаки, бугунги кунда илк ўспирин
ѐшдагилар характерининг иродавий ва интеллектуал хусусиятлари орасида
уйғунликни, ўзаро алоқадорликни таъминлаш зарурати бор. Бу эса уларни
таълим олишида, дастлабки педагогик билим, кўникма ва малакаларни
эгаллашга имкон берувчи психологик-коррекцион тадбирларни олиб бориш ва
уларнинг натижаларини кўздан кечиришни ҳамда муаммога сабаб бўлувчи
ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар тақдим этиш кераклигидан
далолат бермоқда.
89
Биз томонимиздан амалга оширилиши кўзда тутилган психокоррекцион
дастурни ишлаб чиқиш (яратиш) бошқа муаммоларга қараганда фарқ қилувчи
ҳолатларни инобатга олишни, аниқ мезонлар асосида ишни ташкил этишни
тақозо этади.
Биз дастлабки аниқловчи диагностик босқич натижалари асосида шуни
айтиб ўтишимизга тўғри келадики, ўқувчилар характерида иродавий ва
интеллектуал
хусусиятларининг
шаклланиши,
уларнинг
ўзаро
мужассамлашувида, тарқоқликларнинг борлиги фаолиятни тўғри ташкил
этишга ўргатишдаги тизимсизлик, ўз имкониятларини реализация қилишда
мотивацияда аниқликнинг етишмаслиги, мақсад қўйишдаги чалкашликлар ва
унга эришишда изчилликнинг йўқлиги, муаммолар устида ишлаш жараѐнида
қатъиятлиликнинг заифлиги намоѐн бўлди. Бунга ўхшаш нуқсонларни
бартараф этиш учун навбатдаги параграфларда психокоррекция ишларининг
натижаларига тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |