0,366**
Тиришқоқлик
1
** p<0,01, * p<0,05.
Аммо ўқувчиларда юзага келган эмоционал кўтаринкилик, ютуқлардан
қувониш ва келажак режаларининг олдидаги масъулиятни ҳис этиш
ўқувчиларда қатъиятликнинг намоѐн бўлиши ва ўз олдиларига қўйган
мақсадларига эришишда интилишлари мумкинлигини қайд этишда – r=0.366
ва ишончлилик даражаси p<0.01 миқдорини акс эттиради.
Биз
тадқиқотимиз
натижаларининг
умумий
кўриниши
ва
хусусиятларнинг корреляцион таҳлилига таяниб, ўқувчилар характерида
иродавий хусусиятларнинг шаклланишида ўзаро уйғунлашув мавжуд
эмаслиги, айрим ҳолларда улар ўртасида муносабатлар кузатилиши ва ушбу
тарқоқликда сабр-тоқатлилик хусусиятлар орасини боғловчи вазифасини
бажара олмаѐтганлигидан гувоҳлик беради. Балки ўқувчиларнинг иродавий
хусусиятлари бундай кўриниш олишига бошқа бир сабаблар таъсир этиши
80
ҳам мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда ҳар хил вазиятларга нисбатан
эмоционал ҳолатлардан бири бўлмиш хавотирланишни ўрганишни лозим
топдик.
Биз педагогика коллежи ўқувчиларида характернинг иродавий
хусусиятларини тадқиқ этиш билан бир қаторда уларнинг интеллектуал
хусусиятларини ҳам ўрганиш бўйича экспериментал изланишимизнинг
хусусида мулоҳаза юритишимизга тўғри келади. Бунинг учун улар
тафаккурининг оригиналлиги, лабиллиги, муаммоларни таҳлил этувчанлик,
янгича
ѐндашиш,
оригиналлик
билан
мураккабликларга
нисбатан
комбинацияларни
ҳосил
қилдик.
Уларнинг
ҳар
хил
фикрларни
умумлаштиришга ҳам мойилликларини, муаммолар ечимига нисбатан амалий
фаолияти, муаммога нисбатан тизимли ва атрофлича мулоҳаза билдиришга
ўрганганлиги, мазкур муаммога нисбатан алоқадорлиги масаласини тадқиқ
этишга эътибор қаратдик. Бунинг учун биз “Тафаккурнинг индивидуал
стиллари” (услублари) (А.Алексеева ва Л.Громовалар методикасига таяндик;
5-илова).
Экспериментнинг аниқловчи босқичида ўқувчиларнинг тафаккур
стилларини таълим шароитида қандай кўринишда шаклланаѐтганлигини
баҳолашга эришдик. Натижаларнинг миқдорий таҳлилида уларнинг таълим
босқичлари, умумий кўрсаткичлари ҳамда иродавий ва интеллектуал
хусусиятларни ўзаро алоқадорликда ўрганишга ҳаракат қилдик. Энди
натижаларнинг таҳлилига мурожаат этайлик. Эмпирик миқдорларимиз шу
нарсани кўрсатмоқдаки, методиканинг хусусиятига кўра, тафаккур
стилларининг ҳар бир ақлий даражасига хос бир нечта кўрсаткичларни ўзида
акс эттиради.
Масалан, синтетик тафаккур стили орқали оригиналлик, зиддиятли
ҳолатларга нисбатан комбинациялашган ғояларга таяниш, улар бошқаларнинг
фикр-мулоҳазаларидан фарқли ўлароқ ўзларининг алоҳида нуқтаи назарига
эга эканлигини баҳолаш имконини беради. Ғоявий тафаккур стилида эса
81
мақсадга эришишда, эҳтиѐжларга қизиқиш юқорилиги, муаммоли вазиятлар
шароитида бошқаларнинг фикрини ички зиддиятларсиз идрок этишни ва
қабул қилишни, у эмоция характеридаги ҳис-туйғу ҳамда баҳолашнинг
субъектив моментларида етакчилик қилган вазиятларни баҳолашни
тавсифлайди. Прагматик тафаккур стилига эга бўлган ўқувчилар ўз ишларини
таълим жараѐнида тўплаган тажрибаларига таяниб иш тутиши билан
тафовутланиб туради. Шунингдек, прагматик тафаккур стили-ўқувчини
бевосита тажрибасига асосланиб, материаллар ва ахборотларни яққол
натижалар олиши учун фойдаланишга асосланган фикрлаш усули. Улар
талабларни яхши ҳис этишади, хулқ-атвор тактикасини осон танлайдилар
Вазиятларни ўзларининг ҳисобига ўзгартиришга, шароитларга мослашувчан
ва қайишқоқликка эгаликни англатади.
Агар ўқувчидан аналитик тафаккур стили бўлса, у муаммога тизимли ва
атрофлича ҳамда мезонлар асосида кўриб чиқишга, фикрлаш усулига,
мантиқийликка, ўз услубига эга ва муаммони хотиржам ҳал этишга мойил
бўлади. У муаммони ечишдан олдин, керакли маълумотларни тўплайди ва
батафсил режалаштиради.
Реалистик тафаккур стили етакчилик қилган ўқувчи муаммоларга
фактларга таяниб ѐндашадиган фикрлаш усулига эга саналиб, айнан масалага
омилкор ѐндашуви ва унинг гувоҳи бўлишга мойиллигидан далолат беради.
Реалистик тафаккур эгалари муаммога аниқликни билан ѐндашишни маъқул
кўришади.
Тажрибамизда ўқувчиларнинг интеллектуал хусусиятларини ўрганиш
бўйича натижалар таҳлилига эътибор қаратамиз. Улар ақлий жиҳатларининг
умумий натижаларида ўзаро муносабатларини аниқлашга (уларнинг
корреляция коэффициентларини аниқлашга) эришдик.
Ўқувчилар характерида таркиб топиши кутилаѐтган интеллектуал
хусусиятларни шаклланганлик даражасини тадқиқ этиш бир қатор илмий
тахминларни илгари суришимизга сабаб бўлди.
82
3.1.6-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |