Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал – хоразмий номли урганч давлат университети


Шакллантирувчи эксперимент натижаларининг таҳлили



Download 0,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/37
Sana21.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#70954
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37
Bog'liq
shaxsning irodavij sifatlari va ularni tarkib toptirishni tashxislash

 
3.2. Шакллантирувчи эксперимент натижаларининг таҳлили
Шакллантирувчи экспериментни ташкил этиш дастурини тайѐрлашнинг 
асосий мезонларини белгилаб олишлик, бизнинг ишончли ва аниқ натижалар 
олишга имкон берувчи асосий ҳолат саналади 
Биз дастлабки аниқловчи диагностик босқич натижалари асосида шуни 
айтиб ўтишимизга тўғри келадики, ўқувчилар характеридаги иродавий ва 
интеллектуал 
хусусиятларнинг 
камол 
топиши, 
уларнинг 
ўзаро 
мужассамлашувида тарқоқлик борлиги, фаолиятни тўғри ташкил этишда
тизимнинг йўқлиги, ўз имкониятларини реализация қилиш мотивацияда 
аниқликнинг етишмаслиги, мақсад қўйишдаги чалкашликлар ва унга 
эришишда изчилликнинг йўқлиги каби муаммолар устида ишлашни талаб 
этди.
Шундан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларда иродавий хусусиятларни 
шакллантиришга ѐрдам берувчи “21 кунлик” мавзуга оид дастур ишлаб 


90 
чиқилди (6-иловада). Унинг ѐрдамида ўқувчиларнинг уч ҳафта оралиғида ўз 
хатти-ҳаракатларини бир маромда ишлашга имкон берувчи фаолият тизимини 
шакллантириш учун тавсия этдик ва машғулотлар олиб бордик. 
Дастурда кўзда тутилган асосий мақсад экспериментнинг аниқловчи 
диагностик босқичида ўқувчилар характерида иродавий хусусиятларни 
шакллантириш учун тавсия этилган қуйидаги мезонлар ҳисобга олинди: 
1. 
Тажриба-синов 
жараѐнида 
иштирок 
этувчи 
ўқувчилар 
характерининг иродавий ва интеллектуал хусусиятларини етарлича 
шаклланмаган тоифадагилар ажратиб олинди. 
2. 
Психокоррекцион дастур икки босқичдан иборат бўлиб, 
биринчисида иродавий хусусиятларни, иккинчисида эса интеллектуал 
сифатларни шакллантиришга қаратилди.
3. 
Ишлаб чиқилган психокоррекцион дастур уларга дастлаб гуруҳий 
тарзда тушунтирилиб, сўнгра индивидуал назорат шаклига айлантирилди. 
4. 
Иродавий ва интеллектуал хусусиятларининг психокоррекцион 
дастур кўрсаткичлари билан аниқловчи диагностик босқич натижалари ўзаро 
қиѐсий талқин этиш кўзда тутилди ва амалга оширилди. 
Шакллантирувчи тажриба-синовимиз натижалари билан қуйидаги 
жадваллар орқали танишиш имкониятига эга бўламиз. 
Шу ўринда бир нарсани эътироф этиб ўтиш лозим. Чунончи, ўқувчилар 
характеридаги иродавий хусусиятларни психологик коррекциялашга 
йўналтирилган дастуримиз натижаларининг таҳлили, бизни айрим янги 
илмий тахминларни илгари суришга имконият туғдирди.
Психокоррекцион дастурни татбиқ этиш якунида ўқувчиларнинг 
аниқловчи диагностик босқич натижалари билан шакллантирувчи босқичдан 
кейинги методикаларни қўллашдан олинган кўрсаткичларни ўзаро таққослаш 
жараѐни амалга оширилди. 
Шакллантирувчи эксперимент натижалари шундан далолат бермоқдаки, 
ўқувчиларнинг иродавий хусусиятларини шакллантириш учун тақдим этилган 


91 
психокоррекцион дастурни татбиқ этиш жараѐнида иштирокчилар 
фаолиятини тартибга солиш ва мавжуд имкониятларини руѐбга чиқариш, 
мотивларини намоѐн қилиш иштиѐқи мавжудлигидир.
Аниқловчи диагностик ва шакллантирувчи тадқиқот босқичлари орасида 
ўқувчиларнинг натижаларида ўзига хос тафовутлар кузатилди. Қиѐсий таҳлил 
таълимнинг ҳар бир босқичлари бўйича эътиборга олинди. Дастлабки
тадқиқот босқичида ўқувчилар характерида иродавий хусусиятларининг 
шаклланганлиги 
даражасини 
индивидуал 
ўзига 
хослик, 
сустлик 
гавдаланганлигини таҳлил этиб ўтган эдик. Шакллантирувчи эксперимент 
натижалари эса иродавий хусусиятларда ижобий томонга ўзгаришида 
динамиклик хусусияти намоѐн бўлганлигини кўрсатмоқда.
Ўқувчиларнинг таълим жараѐни учун ҳам, кундалик фаолиятини ташкил 
этишида ҳам иродавий хусусиятларини шахс фазилатлари даражасига 
ўстириш, унинг келажагини белгилашда ўзига хос ютуқларга олиб келади.
Психокоррекцион дастур туфайли ўқувчиларнинг “ўзини тута билиши”, 
сабр-тоқатлилик, қатъиятлилик ва тиришқоқлик хусусиятларини намоѐн 
этишларида ўзгаришларга эришган (3.2.1-жадвал).
Шакллантирувчи эксперимент натижалари ўқувчиларнинг иродавий 
хусусиятларида 
аниқловчи 
босқичига 
нисбатан 
ўзгаришлар 
юзага 
келтирганини қуйидаги миқдорий кўрсаткичлар билан изоҳлаймиз. 
“Ўзини тута билиш”: 1-босқич ўқувчиларида 21,6 балл (11,74 балл-
аниқловчи диагностик босқич натижаси) ни, орадаги ишончлилик кўрсаткичи 
–p<0.01 га тенгдир. Шунингдек, сабр-тоқатлилик- 13.46 балл (8.80 балл-
аниқловчи диагностик босқич натижаси)ни ташкил этиб, улар орасидаги 
ишончлилик кўрсаткичи –p<0.001 га баровар (3.2.1-жадвал). Иккинчи ва 
учинчи босқич ўқувчиларида ҳам шакллантирувчи эксперимент натижалари 
“ўзини тута билиш ва бошқариш”, “сабр-тоқатлилик”, “қатъиятлилик”, 
“тиришқоқлик” хусусиятлари бўйича ижобий ўзгаришларни акс эттирди 
(3.2.1-жадвалга қаралсин). Масалан, 2–босқич ўқувчиларида “қатъиятлилик” 


92 
кўрсаткичи аниқловчи диагностик босқичда 9.20 баллга, шакллантирувчи 
босқичда эса 12,61 баллга эга бўлганлиги, улар орасидаги ишончлилик фарқ 
эса p<0.01га тенг эканлиги муҳим кўрсаткичдир.
3.2.1-жадвал. 

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish