Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1.Менталитет нима?
2.Ментал тушунчаси-чи?
3.Аттитюд - нима деган тушунча?
4.Ижтимоий прототип деганда нимани тушунасиз?
5.Миллий маданият нима?
6.Миллий маданият сизни қониқтирадими?
7.Ижтимоий маданият нима?
8. Менталитет инсонда қандай шаклланади?
9. Халқ фольклорлари ва менталитетини изоҳланг?
10.Менталитет ва миллий онг?
20-мавзу: Ўзбек миллий ўйинларининг тавсифи.
Режа:
171
1.Шахс камолотининг ташқи омиллари.
2.Ўйин фаолияти ва унинг тарихи.
3.Миллий ўйинларнинг хусусиятлари.
4.Миллий ўйинлар ва ўйин фаолиятини уюштиришнинг ўзига хос
хусусиятлари:
5.Янги тоифага хос миллий ўйинлар.
6.Миллий ўйинларнинг ѐш хусусияти ва мавсумийлиги.
7.Миллий ўйинлар келиб чиқиш тарихи билан этнопсихологик
ҳолатларни акс эттириши.
8.Миллий ўйинларни ҳаракатга келтирувчи кучлар.
9.Миллий ўйинлар шахсни шакллантириш, бақувват ва соғлом
ўсиши учун асос яратиши;
10.Миллий ўйинларни такомиллаштириш.
Шахснинг ахлоқий хислатлари, ақлан баркамоллиги, юксак дид ва фаросатлилиги,
шахслараро муносабатга киришувчанлиги, билиш мотивларига бойлиги, ўз-ўзини
бошқариш имкониятига эга эканлиги қадрият, маънавият ва руҳият категориялари
барқарорлигини билдиради. Шунинг учун ижтимоий гармония, жамият ва жамоа
муҳити талаб қилувчи шахс сифатларини ўқувчиларда таркиб топтириш келажакка
муносиб замин ҳозирлайди. Умуминсоний хусусиятларини ѐш даврлари ва жинс
тафовутларини ҳисобга олган ҳолда ѐшларда шакллантириш уларда хулқ ва
фаолиятнинг мотивацион, эмоционал, когнитив ва регулятив жиҳатларини бир
даврнинг ўзида иамоѐн бўлишини таъминлайди. Шу сабабдан фазилатларни
шакллантиришнинг у ѐки бу хусусиятли ташқи ва ички таъсирлари болаларга қанчалик
эрта етиб борса, шунчалик камолот 1’езлашади.
Шахснинг камоли муайян тизимга эга бўлган ташқи омилларни шакллари,
кўринишлари хилма-хилдир: табиий, ижтимоий, гуруҳий,
жамоавий, фаолият, феъл-атвор, муомала ва бошқалар. Ана шу омилларнинг генетик
келиб чиқишидан энг қадимийси ўйин фаолияти ҳисобланиб, борлиқ, жамият сирлари,
мўъжизалари ва тажрибаларни қуриш, идрок қилиш, таъсирланиш ҳамда уларни
ўзлаштиришга имкон яратиш. Р1нсон авлодлар яратган маънавий бойликларни,
кўникма ва малакаларни ўйин фаолиятида кўради, сўнгра уларни ролда ижро этишга
киришади. Ўйинлар одам томонидан бир неча марта такрорланиши, машқ қилиши
натижасида инсоний қадрият, маънавият ва руҳият таркиблар эгалланиб борилади.
Ўйин ва ўйин фаолиятининг узоқ ўтмиши мавжуд бўлиб, унда табиатга, оилавий
турмушга, маиший хизматга, касб-корга нисбатан вояга етган одамларнинг муносабати
акс эттирилади. Ўйинлар ўзини келиб чиқиши бўйича турли-туман бўлишидан ташқари,
улар миллийлик хусусиятларига эгадирлар. Миллат, элат, халқ хусусиятларини
ифодаловчи ўйинлар миллий ўйинлар дейилади. Ҳар қайси миллатга хос ўйинлар
ѐшларнинг жисмоний, ахлоқий: ақлий ва нафосат жиҳатидан ривожланишига
йўналтиради. Миллий ўйинлар ҳам болалар, ҳам катта ѐшдаги одамлар томонидан
севиб ижро қилинади. Ўйин ва ўйин фаолияти муайян тузилишга, тизимга, ролга,
мазмунга, сюжетга эга бўлиб, яккаҳол ҳамда ҳамкорликда ижро этилади.
Миллийлик, миллий хусусиятлар этнопсихологиянинг долзарб муаммоларига айланиб
бораѐтганлиги сабабли миллий ўйинлар алоҳида аҳамият касб қилмокда. Миллий
ўйинларнинг илмий жиҳатдан таснифи, ўзига хос кўриниши психик тараққиѐтнинг
негизи ҳисобланади.
172
Бошқа халқлар ва миллатлардан ўзбек миллий ўйинлари ва ўйин фаолиятини
уюштиришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд:
-ўйин ѐки ўйин фаолиятида ўзбек халқининг (ҳудудий хусусиятидан қатъи назар) яшаш
тарзи, интилиши, хоҳиши, истаги, эзгу нияти, унинг мавсумийлиги, касб-корга
тааллуқли жиҳатлари акс эттирилган бўлади. Эмоция, ҳиссиѐт, характер, миллий қиѐфа,
таъб, билиш жараѐнлари, хулқ- атвор, уларни намоѐн бўлиш тезлиги, давомийлиги,
кечиши миллий хусусиятга эгадир. Нафақат миллий ўйинлар, балки халқнинг рақслари,
уларнинг сюжети, суръати, осойишталиги; унинг қўшиқлари частотаси, тембри,
товушлар амплитудаси, бадиий ижодиѐти хусусиятлари, миллий калорити билан
уйғунлашгандир;
-миллий ҳаракатли ва спорт ўйинларининг моҳияти, мазмуни, маъно ифодалиги,
манбаи, негизи, уларнинг анъанаси, уларда акс эттирилувчи кечинмалар, сюжетида ўз
аксини топган шахслараро муносабат, муомала, характерологик ва шахс
хусусиятларидан келиб чиқади;
-ижтимоий ва ижтимоий-психологик омиллардан ташқари миллий ўйинлар табиий,
жўғрафий қонуниятларига, уларга нисбатан хайрихоҳлик катъий, беаѐв кураш ѐки
сажда, ѐлвориш, илтижо қилиш миллий идрок, тасаввур, иродавий кучга асосланади;
-ижтимоий тажриба ва уни эгаллаш, шаклланган этник стереотипларга асосланиш
натижасидан келиб чиқувчи миллийлик умумийлик, хусусийлик, алоҳидалик
яккаҳоллик, гуруҳийлик жамоавийлик табиат ва жамиятга муносабатни акс эттириш
тарзида ўйин вужудга келиши мумкин;
-табиат мўьжизалари, илоҳий кучларга эътиқод, ақл-заковатдан ҳайратланишни
ифодаловчи сюжет ва мазмундан иборат бўлган миллий ўйинлар;
-касбни тасвирловчи, унга барол тиловчи, уни такомиллаштиришга олиб борувчи
имконият ва ҳаракатни ҳис-туйғу ѐрдамида намоѐн этувчи, қадрият, маънавият,
руҳиятга асосланувчи миллий ўйинлар;
-миллатлараро таъсир натижасида яралувчи, лекин миллийликнинг у ѐки бу
қирраларини сақлаб қолувчи байналминал хусусиятли ўйинлар;
-ижтимоий гармония таъсири, ижтимоий онг ривожи, маданият, фан ва техника
маҳсуласи сифатида туғулувчи янги тоифага хос миллий ўйинлар;
-миллий ўйинлар ҳудудий кўринишлари, такомиллашиш имкониятлари, ѐш даврлари
хусусияти, жинсий тафовути, мавсумийлиги, мавсумбоплиги, расм-русумга
Й5шалтирилганлиги билан ажралиб туради;
-миллий ўйинлар муайян сюжет, мазмун, қоида ва муддатга асосланади. Улар
унитилиш, янгиланиш, такомиллашиш хусусиятига эга бўлиб, кўникма, малака ва
одатларни машқлантиришни тақозо қилади. Бу нарса ижтимоий тажрибани авлодлар
томонидан ўзлаштириш тариқасида юзага келиб туради. Оқибат натижада мангулик
хусусиятини касб этади, шахсни у ѐки бу йўсинда камол топишига ўз таъсирини
ўтказувчи ўйинлар туғилади.
Миллий ўйинлар ҳақида мулоҳаза юритилганда аксарият ҳолларда қуйидагиларга
эътибор бериш мақсадга мувофиқдир:
-ўғил болаларга мўлжалланган миллий ўйинлар, яъни ўғил болалар ўйини;
■•қиз болалар учун махсус яратилган миллий ўйинлар;
-кекса аѐллар учун яратилган миллий ўйинлар мажмуаси;
-кекса эркаклар ижро этувчи миллий ўйинлар;
-вояга етган одамларга қаратилган ўйинлар;.
173
-аралаш жинслар иштирокида ижро этилувчи миллий ўйинлар; -турли ѐшдаги ва
жинсдаги одамлар ижросида бажарилувчи миллий ўйинлар;
-махсус ниқоб, жиҳоз, безак талаб қилувчи ролли, сюжетли миллий ўйинлар.
Миллий ўйинларнинг келиб чиқиш тарихи умуминсоний ижтимоий тараққиѐт билан
узвий боғлиқ бўлиб, тасодифий, инстинктив ҳолатлар негизидан уларнинг омилини
қидириш, ортиқча биоқувватни сарфлашдан иборат деган муаммодан келиб чиқмаслик
лозим, чунки ижтимоий-тарихий тараққиѐтнинг муайян босқичидан ўйинлар ва
ўйинчоқлар вужудга келиб, маълум функцияларни бажаришган.
Миллий ўйинлар ўзининг келиб чиқиш тарихи билан этнопсихологик қолатларни акс
эттирувчи хусусиятга эга бўлиб, ўзига хос тузилишй, моҳияти, сюжети, мазмуни,
кўлами билан элат, халқ, миллат, турмуш тарзи, касб-кори, шахслараро муносабати,
қиѐфаси, характери, ҳис-туйғуси, хулқ- птвори кабиларни қамраб олган бўлади.
Миллий ўйинларнинг таркиби байналминал жабҳаларни ўзида ифодалаб бўлиб, хусусий
миллийлик умумий байналминал ўзига хослик моҳияти бидан уйгунлашиб кетади.
Миллийлик билан умуминсонийлик моҳияти мавжуд бўлган умумийлик аломатлари
ўзаро бир-бирларини тўлдириб туради. Улар ўзаро таъсир этувчи умумий қоидаларга,
омилларга, ҳаракатга келтирувчи механизмларга асосланиб алоҳидалик, умумийлик,
хусусийлик ўртасида узвий, узлуксиз алоқа ҳукм суриб туриши мумкин.
Миллий ўйинларни ҳаракатга келтирувчи кучлар элат ва халқлардаги мавжуд
турларнинг эҳтиѐжини қондира олмаслиги билан туғилиб келаѐтган ҳаѐтий, хаѐлий,
жисмоний талаблар билан имконият ўртасидаги қарама- қаршиликлардир. Табиат билан
жамият ҳодисаларини яққол акс эттириш имкониятининг йўқлиги шахслараро
муносабатни янги босқичга кўтарилиш туйғуси, эзгу ниятлар ўйинлар ҳамда
ўйинчоқлар тарзида иужудга келади.
Ижтимоий-тарихий тараққиѐтнинг тақозоси билан барпо бўлувчи шахс томонидан ижод
қилинувчи, яратилувчи, кашф этилувчи ўйин турлари ва ўйинчоқлар унинг тарихий
ролини асло инкор қилмайди, балки тарихийлик принципи барқарор ўрин эгаллаши
ўчун Зарур шарт-шароитлар нужудга келтиради.
Миллий ўйинлар акс эттирилаѐтган воқелик моҳиятидан ташқари ўз ижодкорларининг
ѐш ва жинс ҳусусиятларини қамраб олиб, муайян қоидалар на роллар яққол тавсиялар
орқали ижро этишни талаб қилади. Р1жтимоий гараққиѐт тақозоси билан талаблар
такомиллашиши, унга мос равишда хусусиятлар ҳам ўзгариб бориши мумкин.
Ўйинлар маълум тузилишга, қатъий таркибларга эга бўлиб, изчил, босқичма-босқич
амалга оширишни талаб қилади. Шу жиҳатдан улар интеграл ва иерархик
хусусиятларни акс эттиради, бола шахсини шакллантириш, жисмоний бақувват ва
соғлом ўсиши учун бевосита хизмат қилади, тарихий тажрибаларни англаган ѐки
англамаган ҳолда ўзлаштириш учун имкониятлар яратади.
Миллий ўйинлар ўз моҳияти ва сюжети билан мавсумий, кундалик тасодифий
тоифаларга мансуб бўлиб, иштирокчилар эҳтиѐжи, кузатувчилар, пазоратчилар талаби
билан ижро этилишга йўналгандир. Миллий ўйинларнинг психологик табиати,
хусусиятлари, уларни шахсга таъсир ўтказиш имконияти; уларни шаклланиш
174
жараѐнининг ўзига хослигини гекшириш, ҳар қайси ўйин турини тажрибадан ўтказиш
уларни шаклланиш босқичи, фазаси, даражалари таркиб топтиришда қўлланилиши
зарур аоситалар умумийликка хизмат қилиши сингари муаммоларни ҳал қилиш долзарб
вазифа бўлиб ҳисоблаиади. Бунинг учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш
мақсадга мувофиқдир:
-миллий ўйинларни тўплаш ва уларни муайян қоидага муносиб тарзда гуруҳ, ѐки
туркумга ажратиш;
-ҳар бир ўйин сценарийсини мақсадга мувофиқлаштирилган равишда қайтадан ишлаб
чиқиш, ўзгартиришлар киритиш, уларнинг моҳияти ва сюжетини қайта қуриш;
-ҳар бир миллий ўйинни ташкил қилиш ва бошқариш методикасини яратиш;
-рол, сюжет ва мазмундан келиб чиқиб, иштирокчиларнинг ѐш, жинс хусусиятларини
ҳисобга олиш;
-миллий ўйинлар сценарийси ва ижро этиш йўллари билан масъул ҳодисаларни
таништириш, уларга яққол тавсиялар ва установкалар бериш, тренинглар уюштириш;
-тажриба босқичлари ва материалларни танлаш, шунингдек уларни муайян даражада
тартибга келтириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |