Klasterlarni shakllantirish: tajribalar, natijalar va innovatsion yondashuvlar


Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир



Download 3,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/179
Sana27.06.2022
Hajmi3,82 Mb.
#708222
TuriСборник
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   179
Bog'liq
Анжуман Клатер-2021

Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
”ги қарорига мувофиқ: қўшилган қиймат солиғи 
тўловчиси бўлган чорвачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, гўшт 
учун реализация қилинган йирик ва майда шоҳли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир 
килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун 200 сўм миқдорида 
субсидия берилади. Бунда, субсидиялар қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд 
бўлмаган, шунингдек, контрагентларни танлашда лозим даражада эҳтиёткор бўлган 
корхоналарга уларнинг субсидиялар олиш тўғрисидаги аризаларига асосан кейинги 
ойнинг 25 санасигача ажратилади.
Етиштирилган гўшт ва сутни субсидиялаш буйича статистик маълумот билан 
боғлаган ҳолда таҳлилий прогноз қиладиган бўлсак, у ҳолда 2021 йилнинг 2-ярмида 1-
ярим йиллик натижалари ўзгармасдан қолиб, яъни Хоразм вилоятида тирик вазнда 162 
минг тонна гўшт ва 1054 минг тонна сут ишлаб чикарилиб, ишлаб чиқариш ҳажмининг 10 
фоизи кичик бизнес улушига тўғри келса, ҳамда кичик бизнес улушининг тенг ярми ҚҚС 
тўловчилар бўлиб ҳисобланса ва улар барча критериялар бўйича субсидиялашга мос 
келса, у ҳолда 162 минг тонна гўшт учун 8 910 млн сўмлик, ва 1054 минг тонна сут учун 
10 537 млн сумлик, жами 19 447 млн сўмлик субсидия минтақадаги чорвачилик 
соҳасидаги кичик бизнес субьектларига ажратилиши мумкин. Ушбу маблағларни соҳани 
янада ривожлантириш учун қайта йўналтириш янада ижобий самаралар келтириши 
мумкин бўлади.
Минтақа иқтисодиётида чорвачилик соҳасининг аҳамиятини аниқлаган ҳолда 
ҳамда соҳа ривожи учун давлат томонидан яратилаётган имконият, шарт шароитларни 
ўрганган ҳолда ҳозирги кунда чорвачилик йўналишида фаолият юритаётган кичик бизнес 
субъектлари ҳолати, улардаги мавжуд ривожланиш муаммолари таҳлил қилиш мақсадида 
Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган “Зоиршох Шовот” фермер хўжалиги 
маълумотларини ўрганиб чиқдик. Фермер хужалиги 2011 йилда “Уста Юсуф” фермер 
хужалиги негизида ташкил қилинган, асосий фаолияти чорвачилик соҳаси бўлиб, 
наслчилик хўжалиги мақомига эга. Фермер хўжалиги 2020 йилги Давлат Инвестиция 
дастури доираси Ҳалк банки Урганч бўлими билан ҳамкорликда қарийб 3 млрд сўмга 
Украинадан 138 бош наслли қорамолларни олиб келган, йил якунида корамоллар сони 220 
бошни, 2021 йил 1 октябр ҳолатига 182 бошни ташкил қилмоқда. Инвестиция натижасида 
2020 йилда товар айланмаси 2019 йилга нисбатан қарийб 10 баробар ошган (2019 йилда 42 
млн сўм, 2020 йилда 385 млн сўм). 2021 йил 1 октябр ҳолатига 354 млн сўмни ташкил 
қилаётган бўлиб, гўшт ва сут ишлаб чиқариш хажмлари мос равишда 2019 йил ва 2020 
йилга нисбатан 8 ва 15 баравар ошган. 2021 йилда ҳам барқарор ўсиш тенденциялари 
сақлаб қолинган бўлиб, озуқа майдонлари миқдори 2019 йилдаги 20,6 гектардан 2021 йил 


143 
1 март холатига 67,2 гектарга ошган. Ишчи ходимлар сони ўртача 3 кишидан 10 кишигача 
кўпайган. Асосий фондлар киймати ҳам 2019 йилдаги 551 млн сўмдан 1254 млн сўмга 
ошган. Чорвачилик фермасининг умумий куввати 300 бошга мўлжалланган. 
Юқоридаги кўрсаткичлар билан бир қаторда фермер хўжалиги олдида кўплаб 
ривожланиш муаммолари мавжуд бўлиб уларни икки гуруҳга жамлаштириш мумкин: 
яъни молиявий ресурслар етишмовчилиги хамда кадрлар етишмовчилиги муаммолари. 
Молиявий ресурслар етишмовчилиги муаммолари сифатида, чорва молларини рацион 
асосида озуқлантириш, чорва молларига ветеринария ва эпизоотик ишлов бериш учун 
лаборатория ва зарурий ускуналар келтириш, мавжуд озуқа бирлигидан унумли 
фойдаланиш учун автомат озуқа аралаштиргичлар, ўт ва дон майдалагичлар етишмаслиги, 
мавжуд ер майдонидан сифатли озуқа базасини яратиш учун иқлимга мослаштирилган 
уруғликлар харид килиш ва уларни парваришлаш, сут соғиш жараёни сифати ва 
маҳсулдорлигини ошириш учун автоматик сут соғиш заллари ҳамда сигирларни қўшимча 
парваришлаш ускуна ва мосламалари етишмовчилиги хамда чорва комплексининг 
қувватидан самарали фойдаланишни ташкил килишни келтириш мумкин. Молиявий 
ресурслар етишмаслиги билан боғлик муаммоларни ечишда шундай хусусият борки, 
тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлаш токи кредит тўлик узилгунга қадар бир 
маротаба қўллашинилиши бўлиб, агар фермер хужалигида кайтарилмаган кредит карзи 
булса, банклар томонидан кайта молиялаштириш имкони йўқ, шунингдек минтакада хам 
иккиламчи хисобда чорвачилик йўналиши учун йил давомида имтиёзли кредитлар таклиф 
киладиган молиявий муассасалар йўқ. Чорвачилик сохасини ўз оталигига олиб келаётган 
Халк банкида хам айнан мазкур йўналишда шубхали кредитлар кўпайганлиги учун банк 
кредитлаш амалиётини қисқа муддатга тўхтатиб қўйган. Шу сабабли чорвачилик сохасини 
молиялаштириш тизимини қайтадан кўриб чикиб оптималлаштириш максадга мувофик 
бўлади деб таклиф берган бўлар эдик. Бунда кредитни ажратишда факат хориждан 
қорамолни келтиришга асосий урғу бермасдан, қўшимча чорвачилик ускуналарини ҳам 
олиб келтириш, чорва озуқасига ишлов бериш, хамда уни ишлаб чикариш ускуналарини 
биргаликда молиялаштиришга, хамда паст фоизда киска муддатли айланма маблағлар 
учун кредит амалиётини жорий килишни зарур деб хисоблаймиз. 
Иккинчи гуруҳга кирувчи муаммолар таркибига эса чорва молларига ветеринария 
ва эпизоотик ишлов бериш учун ветеринар, зоотехник ходимлар етишмовчилиги, хамда 
сифатли озуқа базасини яратиш учун иқлимга мослаштирилган ўсимликларни 
парваришловчи агроном мутахассислар етишмовчилиги каби муаммоларни киритиш 
лозим деб топдик. Кадрлар етишмовчилиги масаласини манфаатдор ташкилотлар билан 
хамкорликда вилоятдаги мавжуд ўрта махсус билим юртларидан бирини чорвачилик ва 
ветеринарияга ихтисослаштириш оркали ечиш мумкин. Бунда ветеринар, зоотехниклар 
билан бир қаторда чорвачилик учун озука ўсимликларини парваришлаш бўйича 
агрономия мутахассисларини хам етиштириш мақсадга мувофиқ бўлиб ҳисобланади. 
Шунингдек, бугунги рақамлаштириш даврига мос бошкарув ходимлари: таъминотчилар, 
маркетологлар, ҳисобчиларни хам юқори малакага эга бўлиши, замонавий бозор 
талабларига мослаша олиши хам чорва бизнеси ривожида мухим роль ўйнашини хисобга 
олиш лозим бўлади. Қўшимча равишда чорвачилик сохаси учун зарурий ускуна, озуқа 
рациони учун зарурий препарат ва материаллар, чорва озукаси ўсимлик уруғларини 
минтакага келтириш ва сотишга ихтисослаштирилган марказ ва тадбиркорлик 
субьектларини максадли равишда ташкил килиш лозим бўлади.
Юқорида келтирилган муаммолар нафакат ушбу соҳада фаолият кўрсатувчи кичик 
бизнес вакиллари, балки чорвачиликни қўшимча даромадга айлантирган, хамда ушбу 
бизнес билан каттароқ миқёсда шуғулланмокчи бўлганлар учун хам муҳим деб 
хисоблаймиз. Чунки бизнесни бошлашдан ёки уни кенгайтиришдан олдин унинг 
ривожланиш стратегиясини белгилашда мазкур муаммоларга олдиндан тайёргарлик 
кўриш муваффакият келтиришига ишонамиз. Чорвачилик, қишлоқ хўжалиги ва умуман 
иктисодиёт, жамиятнинг барча соҳаларида фаол ислоҳотларни амалга ошираётган, хамда 


144 
мамлакатимизни дунё иктисодиёти ва хаётига транформациясини ташкил килаётган 
давлат сиёсати фақат ва фақат энг асосий ундовчи, умидбахш омил бўлиб қолаверади.

Download 3,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish