95
Жўнатма узатувчи (шахс, техник восита, кимѐвий ѐки жисмоний ҳолат)
воситасида уни манзилига етказиб берувчи узатувчи каналга келиб тушади.
Жўнатма ѐки сигнални узатиш бошланиши биланоқ, шу пайтдан бошлаб
жўнатиш босқичи якунланади ва узатилаѐтган ахборотни олиш босқичи
бошланади.
Канал жўнатмани қабул қилувчига чиқаради, у ушбу жўнатмани
олинишини қайд этади. Жўнатма йўналтирган шахс олувчи деб аталади. У
олинган жўнатмани қайд этади ва уни тушунарли маънода коддан чиқаришни
амалга оширади. Коддан чиқариш остида жўнатмани қабул қилиш, уни
тушуниш ва баҳолаш кўзда тутилади.
Жўнатмалар асосан бузилган ҳолда бўладилар. Бу
коммуникация
жараѐнида шовқинни мавжудлиги билан боғлиқдир.Ташкилий ташкил
қилувчилар (кўп босқичлилик, бошқариш кўлами ва х к.) унинг манбалари
бўлишлари мумкин. Масалан, ахборотни хизмат бўлинмалари ўртасидаги
узатишда бузилиши (ахборотли энтропия қонуни). Бошқарувчи
ахборот
асосан табиий тил ѐрдамида узатилади, у ахборотли ошиқчаликка эга. Ўзбек
тилини коммуникацион жараѐн воситаси сифатидаги ахборотли ортиқчалиги
32 %да баҳоланади, бу кўпгина бошқа тилладан анча кўп. Ахборотли
ортиқчалик - хабар моҳиятини бузилишининг манбасидир. Ахборотни
бошқарувнинг тўртта босқичи орқали узатилишида
дастлабки хабардан
100 % гача бузилишларни олиш эҳтимоли бор. Шовқин ҳамма вақт мавжуд
бўлади, шунинг учун коммуникация жараѐнининг барча босқичларида
узатилаѐтган жўнатманинг баъзи бир бузилиши содир бўлади. Менежер
мавжуд шовқинни кўпроқ бартараф этиши ва жўнатма маъносини иложи
борича аниқроқ узатиши керак.
Коммуникацион жараѐннинг сўнгги босқичи жараѐн
иштирокчилари
ролларини алмаштиргандаги тескари алоқадан иборат бўлади. Бутун давра
такрорланади, аммо бошқа йўналишда. Тескари алока - олувчининг
жўнатмага жавобидир. Жўнатма манзилигача етиб бордими ва қандай
96
маънода етиб борганлигини билиш имконияти пайдо бўлади. Тескари алоқа
олинган жўнатмага қараганда бошқароқ кодли
тизимда акс эттирилиши
мумкин. Масалан, кўпинча биз бошимизни бир жумлага силкитиш билан
жавоб қайтарамиз. Раҳбарлар учун тескари алоқа тўғридан тўғри (бевосита
кузатиладиган хулқни ўзгариши) ѐки воситали (меҳнат унумдорлигини
ошиши) сифатида бўлиши мумкин.
Коммуникация жараѐнини амалга
ошириш учун коммуникацион
тармоқдан, яъни коммуникацион жараѐн иштирокчиларини ахборот
оқимлари билан улашдан фойдаланилади. Бу тармоқ вертикал, горизонтал ва
диагонал алоқалардан ташкил топади. Вертикал алоқалар бошлиқдан қўл
остидагилар томон, горизонтал эса- даражалар бўйича тенг якка шахслар ѐки
бўлинмалар ўртасида шаклланадилар. Диагонал алоқалар – бошқа бошлиқлар
ва бошқа қўл остидагилар билан алоқалардир. Бу алоқаларнинг тармоғи
ташкилот тузилмасини ташкил этади. Ташкилий тузилманинг вазифаси
коммуникацион оқимга тўғри йўналиш беришдан иборатдир.
Ходимларнинг сони бўйича ҳар хил гуруҳлар учун коммуникацион
тармоқларнинг ўрнашиб қолган намуналари мавжуд. Улар “ғилдирак”,
“юлдуз”, “тўгарак”, “занжирча”, “пирпирак” ва ҳ.к. деб аталадилар. (4.2.2-
расм).
Do'stlaringiz bilan baham: