Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

4.1.5. Назорат 
 
Бошқарув жараѐнининг 
назорат
вазифаси қабул қилинган қарорларнинг 
бошқарув тизими ҳақиқий ҳолати, ҳақиқий эришилган натижалар ва 
режалаштирилган мақсадларга мослиги даражасини белгилайди, четга 
чиқишлар ва уларнинг сабабларини аниқлайди. Шунинг учун ҳам 4.1-расмда 
“назорат”дан чиқувчи ўқ “режалаштириш” томон кетади. 
Қоидага кўра, нафақат “миқдорий” балки “сифат” кўрсаткичлари ҳам 
назорат қилинади. Назоратни қуйидагича таснифлаш мумкин: 
- назорат объектлари бўйича; 
- ижрочилар бўйича; 
- қабул қилинаѐтган қарор бўйича; 
- назорат объектидан бундан кейин фойдаланиш имконияти бўйича; 
- муносабатларнинг тури бўйича; 
- очиқлиқ аломати бўйича; 
- қўлами бўйича; 
- ўтказиш услибиѐти бўйича; 
- ахборотни олиш ва ишлаб чиқиш усули бўйича; 
- ундовчи аҳамиятининг даражаси бўйича; 
- бажариладиган операцияларнинг объектлари бўйича (бир вазифали ва 
кўп вазифали); 


90 
- характери бўйича (узлуксиз ва даврий); 
- назорат қилинаѐтган миқдорларнинг сони бўйича (ягона ѐки бир 
ўлчамли, кўп ѐки кўп ўлчамли); 
- объектларни назорат томонидан қамраб олиниши даражаси бўйича; 
-назоратнинг тартиби бўйича; 
- назоратнинг вақти бўйича; 
- назорат операциялари бошқарилиши даврийлиги бўйича; 
- механизациялашиш (автоматлашиш) даражаси бўйича; 
- объектнинг яшаш давраси босқичлари бўйича. 
Назорат яна дастлабки, жорий ва хулосавий бўлади. Биринчиси ишларни 
ҳақиқий бошланишига қадар ўтказилади, унда стандартлар ўрнатилади, йўл 
қўйиладиган четга чиқишларнинг кўлами белгиланади ва.ҳ.к. Хўжалик
жараѐни босқичида амалга ошириладиган назорат жорий деган номга эга. 
Унинг вазифаси хўжалик операциялари ва ишлаб чиқариш вазифалари 
бажарилишидаги камчиликларни оператив аниқлаш ва ўз вақтида уларнинг 
олдини олишдир. Якуний назорат иш бажарилгандан кейин амалга 
оширилади. Бунда олинган натижалар кўзда тутилганлар билан 
солиштирилади. 
Назоратни амалга оширишда амал қилиш керак бўлган асосий 
тамойилларни ажратиш мумкин, булар: 
- назоратнинг стратегик йўналтирилганлиги; 
- назорат натижаларига йўналтирилганлиги; 
- назоратнинг ўз вақтидалиги; 
- назоратнинг эгилувчанлиги; 
- назоратнинг очиқлиги; 
- назоратнинг самарадорлиги. 
Назорат вазифасини бажаришнинг асосий қуроллари - кузатиш, 
фаолиятини ҳар томондан текшириш, ҳисобга олиш ва таҳлил қилишдир. 
Бошқарувнинг умумий жараѐнида назорат тескари алоқанинг элементи 


91 
сифатида бўлади, чунки унинг маълумотлари бўйича олдин қабул қилинган 
қарорлар, режалар ва ҳатто меъѐрлар, нормативларга тузатишлар киритиш 
амалга оширилади. Самарали қўйилган назорат албатта стратегик йўналишга 
эга бўлиши, натижаларни мўлжаллаши, етарлича оддий бўлиши керак. 
Кейинги талаб айниқса ҳозирги шароитларда муҳимдир, чунки ҳозир 
ташкилот ўз ишини кишиларга ишонч тамойилида қиришга ҳаракат 
қилмоқда, бу эса бевосита менежер томонидан бажариладиган назорат 
вазифаларини анча қисқартириш зарурлиги ва имкониятига олиб келади. 
Бундай шароитда назорат юмшоқроқ ва тежамли бўлади. 
Назоратни амалга ошириш учун барча режалар, дастур ва вазифаларнинг 
бажарилишини ҳисобга олиш талаб этилади. Бунда миқдор, сифат, 
харажатлар, ижрочилар ва муддатлар параметрлари бўлиши мумкин. 
Ресурсларнинг сарфланишини товарларнинг барча турлари, яшаш даври 
босқичлари ва бўлинмалари бўйича ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. 
Ҳисобга олишга қуйидаги талаблар қўйилади: 
-
маълумотларнинг тўлиқлиги, яъни ҳисобни бошқарув тизимининг 
барча элементлари бўйича олиб бориш; 
-
динамиклик, кўрсаткичларни динамикада акс эттириш; 
-
тизимийлик; 
-
соддалик; 
-
компьютер техникаси асосида автоматлаштирилганлик; 
-
иқтисодийлик; 
-
ворислик. 
Бошқарув тизимини фаолият юритиши устидан мунтазам ва сифатли 
ҳисобга олиш ва назоратни амалга оширилиши унинг юқори 
самарадорлигининг муҳим шарти бўлади. 
Ташқи муҳит билан мураккаб ўзаро муносабатларга эга замонавий 
ташкилотлар бошқарув жараѐнида мавжуд кўриб чиқилган умумий
вазифалардан фарқлироқ бир қатор 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish