2 Ўзбекистон республикаси



Download 4,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/97
Sana21.06.2022
Hajmi4,62 Mb.
#690003
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   97
Bog'liq
6.2.-Муҳандислик-графикаси

Методлари.
талабада бу хусусиятлар билимни амалиѐтга тадбиқ қилиш 
бўйича қайта - қайта ҳаракат содир қилиш орқали унда билим чуқурлашади, 
кўникма ва малака ҳосил бўлади, ижодий қобилият ва истеъдод 
ривожланади. ҳар бир галдаги машқда талаба ўрганилаѐтган материалининг 
янги томонларини топади ва уни янада чуқурроқ англай бошлайди. бу 
вазифаларни бажаришда мустақил таълимнинг аҳамияти катта бўлиб, уни 
тўғри ташкил қилиш билан бирга материалларни тўғри танлаш катта 
аҳамиятга эга. 
Мустақил ишлар мураккаблиги ва қийинлик даражаси кучайтирилиб 
бориши ва ривожланувчи характерга эга бўлиб, талабаларда турли хил 
фикрлашни, ақлий мустақилликни таъминлаши зарур. мустақил ишларда 
ижодий вазифалар қўйилиши ва машқларда таҳлил қилиш билан ижодий 
фаолият қўшиб олиб борилиши керак. масалан, 
а
нуқтанинг берилган 
горизонтал ва фронтал проекцияси бўйича фазонинг қайси чорагида 
жойлашганлигини аниқлаш талаб қилинган бўлсин. 


127 
а

х о 

 
а

бу қуйидаги мантиқий фикрлаш орқали ечилади: 
1.
Нуқта фазонинг тўртта чорагида бўлиши мумкин, яъни 
а(1,2,3,4).
2.
Нуқтанинг фронтал проекцияси 
а
проекция ўқи 
х
дан пастда 
жойлашган бўлиши мумкин, яъни 
а(3,4).
3. Нуқтанинг горизонтал проекцияси 
а

х 
ўқининг юқорисида 
жойлашган, демак у горизонтал проекциялар текислиги 
н
нинг 
х
ўқи 
атрофида ҳаракатланишга мувофиқ 3 чоракда жойлашган экан, яъни 
а(3).
Ана шундай мулоҳазага тақлид қилиб, талаба шу кўринишдаги 
мисолларни қийинчиликсиз еча олади. 
Энди фронтал проекция 
а
2
ни 
х 
ўқига жойлаштирайлик. кейинги мисолда 
а
1
ни 
х 
ўқига жойлаштирайлик. бу ҳоллар энди талабадан ижодий 
ѐндошишни талаб қилади. олдинги мисолда нуқтанинг проекциялар 
текисликларидан узоқлиги тушунчаси унча аҳамиятга эга эмас эди, ҳатто у 
эсга ҳам олинмаган эди. бу янги мисолларда нуқтанинг проекциялар 
текисликларидан узоқлиги масаласи юзага қалқиб чиқиб, биринчи даражали 
бўлиб қолди. янги мисолларни ечиш орқали талаба нуқтанинг нуқтанинг 
проекция текисликлари қисмида жойлашган ҳолатини аниқлайди. нуқтанинг 
бундай ҳолатлари умуман 26 та бўлиб, талаба олдида кўникма ва малака 
ҳосил қилиш учун кенг имкон очилади. мустақил таълим олдига қўйилган 
вазифаларни ҳисобга олган ҳолда мавзуларни қуйидагича танлаш лозим: 
1.
Амалий машғулотларда исботланган ҳолатларга ўхшаш муаммо ѐки 
ечиб кўрсатилган усул бўйича шунга ўхшаш масалалар; 
2.
Баъзи назарий билимларни амалиѐтга тадбиқ қилиш; 
3.
Мавзу бўйича асосий маълумотларни эълон қилиб, уларни 
умумлаштириш ва хулоса чиқариш;
4. Ўтилган мавзунинг давоми бўлган, аммо тушуниш унча қийин 
бўлмаган қўшимча мавзулар; 
5. Ўтилган мавзуни кенгайтиришга мўлжалланган мавзулар; 
6. Ижодий ѐндошишни талаб қиладиган масалалар. 
Биз қуйида мустақил таълим материалларини тайѐрлашнинг модуль 
усули схемасини келтирамиз. 
Модуль – бу мустақил таълим материалларининг нисбатан кичик қисми 
бўлиб, қандайдир ўзаро боғланган ғоялар, далиллар, ҳодисалар баѐнини ўз 


128 
ичига олади. улар кўпинча долзарб ўқув-услубий ва бошқарувга оид 
ахборотларни ўзида мужассамлаштиради. уларни таълим олувчи қисқа 
муддатда ўрганиши мумкин. бу жадал билиш жараѐнида унинг диққат - 
эътиборини жамлаш имконияти билан белгиланади. 
Модуллар қатор омиллар (мўлжалланган ўқув материаллари, 
контингентнинг сифатий характеристикалари, таълим мақсади, шакли, усули 
ва мазмуни, мустақил таълим олиш тизимида танланган модел)га боғлиқ. 
улар шу омилларга боғлиқ равишда кўпайтирилиши ѐки камайтирилиши 
мумкин. одатда, модуллар ўқув курсининг айрим бўлимларига мувофиқ 
гуруҳларга бирлаштирилади. 
Модуль қуйидаги тузилмавий таркибий қисмларга эга: 
1.
мустақил таълим олиш йўл - йўриқларига оид кўрсатма, ўқув 
материалини ўрганишнинг мақсад ва вазифалари. 
2.
таълим олувчи ўрганиши керак бўлган ўқув материалининг 
мазмуни. 
3.
мустақил топшириқлар, эгалланган билимларни, кўникма ва 
малакаларни мустаҳкамлаш мақсадида амалий машқлар. 
4.
мустақил таълим олиш натижаларини текшириб кўриш мақсадида 
таълим олувчиларнинг ўз - ўзини баҳолаш мезони. 
5.
услубий материаллар (қўлланмалар, кўрсатмалар, тавсиялар)нинг 
мустақил ўқиш сифатини таъминлаши. 
6.
мустақил ўқиш жараѐнида фойдаланиладиган ўқув ва услубий 
ахборот манбалари. 
Модулнинг асосий характеристикалари: 


Download 4,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish