2 Ўзбекистон республикаси


-амалий машғулот. Муҳандислик графикаси фанларини ўқитишда



Download 4,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/97
Sana21.06.2022
Hajmi4,62 Mb.
#690003
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   97
Bog'liq
6.2.-Муҳандислик-графикаси

3-амалий машғулот. Муҳандислик графикаси фанларини ўқитишда 
талабалар мустақил таълимини ташкил этиш 
Режа: 
1. Муҳандислик графикаси фанларини ўқитишда мустақил таълим
 
мазмуни, методи ва воситалари; 
2. Талабалар мустақил таълим олиш фаолиятини ташкил этиш ва 
бошқариш технологияси. 
Матни: 
1.Муҳандислик графикаси фанларини ўқитишда мустақил таълим
мазмуни, методи ва воситалари 
Ҳозирги вақтда олий таълим тизимида талабаларни ўқув жараѐнининг 
фаол ва ижодкор иштирокчиси сифатида шакллантириш анъанаси пайдо 
бўлмоқда. бу ўзгаришларнинг таъсири шундаки, ҳозирги жамиятда 
ташаббускор, саводхон, янги маълумотларни мустақил олувчи ва 
фойдаланувчи, ўз касбий малакасини мунтазам оширувчи мутахассисларга 
зарурият сезил-моқда. 
Олий мактабда ўқув жараѐни мутахассисларни ҳар томонлама 
шакллантиришга йўналтирилган бўлиб, уларнинг маълум касбий билим, 
малака ва кўникмаларни эгаллаш шароитида талабаларнинг билиш 
фаолиятини ривожлантириш ва бошқариш бўйича ҳар томонлама тизимли 
иш олиб боришни талаб этади. олий мактабда таълим кўплаб маълумотлар 
сиғимини эгаллашга, самарадор, ижодий тафаккурни шакллантиришга, 
шахснинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга, мантиқий таҳлил ва 
маълумотларни ҳар томонлама қайта ишлашга бўйсундирилмоғи лозим. 
Мутахассислар тайѐрлашда замонавий талабларга биноан таълим 
жараѐнини ташкил этишнинг муҳим шартларидан бири талабаларнинг 
мустақил ўқув фаолиятини фаоллаштириш ҳисобланади. 
Жумладан, тайѐрланаѐтган мутахассис кадрларнинг мустақиллиги, 
ижодкорлиги, тадбиркорлиги, фаоллиги каби хислатларни таркиб 
топтиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Республикамиз олий таълим тизимида 1998-1999 йилидан бошлаб 
мустақил таълимга бўлган эътибор кучайтирилди. чунки, ўқув материалини 
мустақил ўзлаштиришга, унинг илмий ахборотлар сиғимини мустақил 
кенгайтиришга ва мустаҳкамлашга ўрганган талабагина етук мутахассис 
бўлиб етишади. Мустақил таълим ўқув фанига ажратилган соатнинг бир 
қисми бўлиб, унга белгиланган материалларни талабалар томонидан 
мустақил ўзлаштириш кўзда тутилади. унинг ҳажми ўқув фанига ажратилган 
соатларнинг бакалавриатда 15-20 фоизини, магистратурада эса 40-45 


119 
фоизини ташкил этади. ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини 
ислоҳ қилиш бўйича меъѐрий ҳужжатларда мустақил таълим ўқув 
жараѐнининг аудиториядан ташқари шакли эканлиги ва у кафедра 
профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган дастур бўйича назарий 
ва амалий(уй вазифаси, реферат, график топшириқ, курс иши ѐки унинг бир 
қисми ва ҳ.к.) топшириқ шаклида ташкил этилиши кўрсатилган. ўқув 
фанларининг 1999 йилда чоп этилган намунавий дастурларида мустақил 
таълим «ишчи дастурга кирмай қолган материалларни ўзлаштириш» деб қайд 
этилади. мустақил таълимнинг қайси шаклда ўтказилиши ўқув фанининг 
ишчи ўқув дастурида аниқ кўрсатилган бўлиши лозим. чунки, мустақил 
таълим талабалар билимининг сифатига бевосита таъсир кўрсатувчи асосий 
омиллардан биридир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1999 йил 
24 декабрь йиғилишида «талабаларда мустақил фикрлаш, билим олиш 
хусусиятларини шакллантириш муаммолари ҳақида»ги масала кўрилиб, 
«профессор - ўқитувчилар шахсий иш режаларидаги услубий иш қисмига 
талабаларнинг мустақил фикрлаш ва билим олиш қобилиятини 
шакллантиришга қаратилган услубий қўлланмалар ва кўрсатмалар (вазиятли 
масалалар тўпламлари, хусусий вазифалар ва тарқатма ашѐлар ва б.)ни 1999-
2000 ўқув йили давомида ишлаб чиқиш киритилсин» деб ҳайъат қарор қабул 
қилган. 
Олий таълим давлат стандартлари асосида ишлаб чиқилган янги ўқув 
режаларида талабаларнинг мустақил таълим олиш шаклига алоҳида эътибор 
берилган. мустақил таълимни ташкил қилишда талабанинг вақт бюджетини 
оптимал тақсимлаш муҳим ўрин тутади. бу ерда кафедра ташкилий ва 
назорат ишлари учун маъсул бўлиб, талабанинг вақт бюджетини ҳисобга 
олган ҳолда мустақил ишларни мувофиқлаштириб туришлаври лозим. 
ўқитувчилар эса унинг изчил ва мазмунли бўлиши учун жавобгар 
ҳисобланади. талабанинг мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини 
қанчалик ривожланганлигини назорат қилиш ва баҳолаш меъѐрлари фан 
хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади. 
Мустақил таълим учун ажратилган вақт бюджетьини таҳлил қилиш 
шуни кўрсатдики, бунда бир хилликка йўл қўйилган, яъни ҳар бир фаннинг 
ўзига хос хусусияти эътиборга олинмаган. маълумки, аудитория ўқув 
соатлари ва ундан ташқари таълимга ажратилган соатлар нисбатини аниқлаш
ўқув жараѐнини такомиллаштиришнинг асосий шартларидан биридир. 
ҳозирга қадар бу масалада ягона ѐндошувга келинмаган. мутахассисларнинг 
асосий қисми талабаларнинг ҳафталик ўқув соатлари бюджети 54 соатни, 
аудитория машғулотлари 36 соатни ташкил этишидан келиб чиқиб аудитория 
ва ундан ташқари мустақил таълим машғулотлари учун ажратилган вақтлар 


120 
нисбати 1 : 0,5 каби бўлишини ва мустақил таълим учун ажратилган кунлик 
вақт 3 соатдан ошмаслиги лозим деб ҳисоблайдилар. 
Кейинги йилларда ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурларини таҳлил 
қилиш кўрсатмоқдаки, баъзи таълим йўналишлари ўқув дастурларининг 
янгиланган 
вариантларида 
«мустақил 
таълим» 
«мустақил 
иш»га 
алмаштирилиб хатога йўл қўйилган. зотан, мутақил иш - бу мустақил таълим 
олишнинг биргина шакли бўлиб, мустақил таълим олиш – аудиторияда 
олинган илмий билимлар сиғимини қўшимча адабиѐтларни ўқиш, курс иш 
(лойиҳа)ларини бажариш, метрик ва вазиятли масалаларни ечиш каби 
жараѐнларда амалга оширилади. 

Download 4,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish