Антарктидада 2500 тонна ДДТ тупланиб қолган. Ҳозир оқ айиқлар,
пингвинлар, тюленлар жигаридан ДДТ топилмока. Тинч океанда яшовчи
балиқлардан 95% — тида ДДТ ва унинг ҳосилалари топилмокда. Шундай
экан бундай атроф муҳитнинг борган сари ёмонлашишига қарши инсон ва
барча давлатлар ер юзидаги экологик ҳолатни яхшилаш учун тинимсиз
ҳаракат қилмоғи даркор.
www.ziyouz.com kutubxonasi
АЙРИМ КАСАЛЛИКЛАР ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ
Ҳурматли азиз укувчи, ушбу булимда келтирилган касалликларнинг
номлари ва уларга қисқагина тушунча беришликнинг туғри англаш учун
айтамизки, дунёда ҳозирги кунда, касалликларнинг турлари, яъни аник
ташҳисга эга бўлганлари (диагностика бўйича) 1000 дан ортиқ саналади.
Лекин қуйида биз томондан келтирилганлари эса бизнинг шароитимизда,
бизнинг ҳаёт фаолиятимизда кўплаб учраб турадиганлари ҳисобланади.
Уларни ўзимизнинг ҳаёт тарзимиз ила покликка риоя қилиш, баданни
жисмоний чиниқтириш, кундалик ҳаётимизда гигиена қонун-қоидаларига
риоя қилишимиз, озодаликка қатьий риоя қилишимиз, ўзимизга руҳий
томондан ақл-идрок ила ишониб яшашимиз ва айниқса доимо поклнкда
(тахоратда) бўлиб яшашлик, яъни ҳатти-ҳаракатни кучайтиришнинг
аҳамияти ниҳоятда катта эканини тушуниш билан, организмнинг
қувватини ошириш мумкинлигини илмий-тиббий асослар оркали ушбу
касаликларни камайтириш, ҳатто уларни йўқотиш имконияти борлигига,
Сизларни ишонтириш ва укдиришдан иборатдир.
Ю РАК-ГОМИРЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ
Юрак томирлар тизимига (системасига) тегишли касалликларнинг
хиллари жуда кўп. Аммо биз олдимизга қўйилган мақсадга мувофик
айримлари устида тўхталиб ўтишга қарор килдик.
Ҳозирги кунда дунё бўйича энг кўи тарқалган ва кўпгина ҳолларда
Do'stlaringiz bilan baham: |