АММОНИЙЛИ СЕЛИТРА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
ТЕХНОЛОГИЯСИ
Режа:
1.Аммонийли селитранинг физик – кимёвий хоссалари.
2.Олиниши ва ишлатилиши.
3.Ишлаб-чиқариш усуллари.
4.Аммонийли селитра ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси.
5.Ишлаб чиқариш саноат қурилмалари.
АММОНИЙЛИ СЕЛИТРАНИНГ ФИЗИК – КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ
Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган минерал ўғитлар ичида азотли ўғитлар ўсимликларни ривожланишида катта ўрин тутади. Азотли ўғитларга, аммоний нитрат [NH4NО3], карбамид [(NH2)2CО], аммоний сульфат [(NН4)2SО4], аммоний гидроксиди [NH4ОH] ва бошқа ўғитлар мисол бўла олади. Бизнинг табиий шароитимизда азотли ўғитлар ичида кенг қўлланиладиган ўғитлар аммонийли селитра ва карбамиддир.
Аммонийли селитра [NH4NО3] – рангсиз кристалл модда бўлиб, таркибида 60% кислород, 5% водород, 35% азотдан иборат бўлган, донадор ҳолидаги туздир, сувда яхши эрийди. Масалан, 1000С ҳароратда 1 кг сувда 10 кг дан кўп аммонийли селитра эрийди. Шунингдек, ҳаводаги намликни тез тортиб олиб қўллаш учун ноқулайлик туғдиради. Гигроскопиклиги юқори бўлганлиги учун, ҳаво нисбий намлиги 60% дан ортганда ўз-ўзидан намланади. Умуман, минерал ўғитларни гигроскопик нуқтаси қуйидаги формула орқали аниқланади:
бу ерда, (h) – гигроскопик нуқта, Ра - тузларнинг тўйинган эритмаси устидаги сув буғининг парциал босими, Р - шу ҳароратдаги тўйинган сув буғининг парциал босими. Гигроскопик нуқта ҳаво нисбий намлигига тўғри келса, модда ўзига намликни олмайди ва қуримайди.
Аммонийли селитраси атмосфера босимида минус 500С ҳароратдан суюқланиш ҳарорати 169,60С оралиғида бешта кристалл модификацияга эга. Аммонийли селитра бир кристалл ҳолатидан иккинчи кристалл ҳолатига ўтишда иссиқлик ажралиши ёки иссиқлик ютилиши мумкин. Қуйида аммоний сульфатни сувдаги эрувчанлиги келтирилган.
Аммоний селитранинг сувда эрувчанлиги
1 - куб кристалл ҳолати (169,60С - 125,20С); 2 - тетрагонал кристалл ҳолати (125,20С - 84,20С); 3 - ромбик моноклиник кристалл ҳолати (84,20С - 32,30С); 4 - ромбик бипирамидалик криссталл ҳолати (32,30С - 16,90С дан паст).
Маҳсулотларни гиграскопиклигини камайтириш ва сақлаш муддатини ошириш учун турли хил усуллардан фойдаланилади:
-йирик кристалл ҳолатида ишлаб чиқарилади (А - маркаси учун; 1-3 мм. ли 93% гача; В - маркаси учун эса 1 - 4 мм. ли 4% дан ошмаслиги керак).
-аммонийли селитра суюқланмасини донадорлаш минорасига бергунга қадар, унинг таркибига турли хил қўшимчалар; масалан, магнезиал қўшимчалар (асосий моддаси - магний нитрат Mg(NО3)2), аммоний сульфат, фосфорит кукуни эритмаси ва бошқалар қўшилади.
-донадор селитра юзаси гидрофоб плёнкалар ҳосил қилувчи сирт актив (ПАВ) моддалар масалан, суюқ парафин, ёғ, нефт ва бошқалар билан қайта ишланади;
-доналар сиртига кам гигроскопик моддалар – диатомит, каолин, вермикулитлар пуркалади.
-тайёр маҳсулот герматик полиэтилен ёки қоғоз қопларда сақланади.
Аммонийли селитра портлаш хусусиятига эга. Унинг портлаш хусусиятини тезлашишга минерал кислоталар, тез оксидланадиган органик моддалар, кукун ҳолатидаги металлар ва бошқалар таъсир қилади. Иситишнинг бошланиш даврида яъни, 1100С ҳароратда селитра эндотермик парчаланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |