юракка,
соғлиққа,
умрнинг
узайишига
ниҳоятда катта фойдаси борлигини бир ўйлаб кўринг. Шунингдек, тана
вазнининг ошиши (семириш), кўплаб суюқлик (спиртли ичимлик - пиво
ва б., чекиш), умуман юрак уришини жадаллаштирадиган воситалардан
ҳоли бўлишлик ҳамда бироз озгинлик ва доимо меъёрида харакатда
бўлншлик ипсон умрини узайишига сабабчи бўлади.
ЭХТИЁТ БЎЛИНҒ!
ЭЪТИБОРГА МОЛИК КАСАЛЛИКЛАР
ОҒИЗ БЎШ ЛИҒИДА УЧРАЙДИГАН КАСАЛЛИКЛАР:
СТОМАТИТ - оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллигланиши. Оғиз
бўшлиғидаги яллиғланиш жараёни туфайли оғрик (айниқса тупук
ютганда), огизда суюқликнинг кўплаб ажралиши.
ПУЛЬПИТ - тиш пулпасининг (милкининг) яллиғланиши. Милкнинг
яллиғланган жойида шиш ва оғриқ сезилади.
АНГИНА - муртакларнинг яллиғланиши ёки йиринглаши. Томокда
оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши билан кечади.
ДЕНТИТ - тиш Дентин қисминииг касалланиши. Тиш дентинининг
емирлиши кузатилади.
ЛАРИНГИТ - томоқ орқа қисми (ҳиқилдоқ) шиллиқ қаватининг
яллиғланиши. Томокда оғриқ, товушнинг бузилиши билан кечади.
ФАРИНГИТ - ютқичнинг яллиғланиши. Томоқнинг айниқса ютқич
қисмида оғриқ сезилади.
МЕЪДА-ИЧАК ЙЎЛЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ
ГАСТРИТ - ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши. У ўткир ёки
сурункали шаклда бўлиши мумкин. Бунда қоринда оғриқ, овқат ҳазм
қилишнинг бузилиши, иштаҳанинг бўғилиши, кислоталик ошса меъдада
ачишиш сезилади.
МЕЪДА ЛРАСИ - меъда шиллиқ қавати яра касаллиги. Ошқозонда
оғриқ, айниқса оч қолганда оғриқнинг кучайиши, перисталтик оғриқ,
иштаҳанинг бузилиши кузатилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |