Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистои Ресиубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


ТАМАКИНИНГ ОДАМ ХАРАКАТ ФАОЛИЯТИГА



Download 7,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/197
Sana21.06.2022
Hajmi7,4 Mb.
#688824
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   197
Bog'liq
Valeologiya asoslari (Sayfiddin Faxriddin o\'g\'li)

ТАМАКИНИНГ ОДАМ ХАРАКАТ ФАОЛИЯТИГА
ВА СПОРЧИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ
Маълумки мунтазам ва меъёрда меҳнат қилган киши жисмоний 
бақувват 
ва 
саломатлиги 
яхши 
булади. 
Аммо, 
тамаки 
инсон 
саломатлигининг ҳавфли душманидир.
Кўпгина ўтказилган тажрибаларга кура чекиш натижасида одам 
мушак тизимининг фаолияти, мушакларнинг ишлаш қобилияти бирмунча 
сусайганлиги аниқланган. Масалан, бир нечта сигарет чекилгач 10-15 
дақиқадан кейин мушакларнинг кучи 15% га камайганлиги аниқланган. 
Яна қизиғи шундаки, чекадиган катта одамларда чарчашлик ушбу 
кўрсаткичдан ҳам 9-15% га камайганлиги тасдиқланган.
Мушаклар координациясининг ўзаро мувофиқлашишини текшириб 
кўрилганда 
чекиш 
натижасида 
орадан 
бир 
оз 
вақт 
ўтгач 
координацияланиш 23,5%га сусайган. Бирдона сигарета чекиш тўпни 
нишонга етказишни 12%га, икки дона сигарет эса 14,5% га камайтирган. 
Кашандаларнинг иш қобилияти чекмайдиганларга қараганда анча 
пастлиги азалдан маълум.
АҚШда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатганки, кашандаларнинг 
қобилиятсизлиги туфайли қўшимча равишда йўқотилган иш кунлари 77 
млн., касал бўлиб, тўшакда ўтказилган кунлар сони 88 млн., иш қобилияти 
пасайиб кетган кунлар 306 млн. гача етган. 45-64 ёшли эркакларнинг 
чекиши туфайли йўқотилган иш кунлари иш қобилияти йўқолган умумий 
кунларнинг 28% ни ташкил қилган.
Булардан ташқари, чекиш туфайли травматизмнинг ҳар хил турлари 
ҳам етарли даражада бўлганлиги аниқланган.
ТАМАКИ ЧЕКИШ НИНГ АҚЛИЙ МЕҲНАТГА
ТАЪСИРИ ҚАНДАЙ?
Ушбу масала ҳам муҳим ҳисобланади. Чунки тамакининг ақлий 
меҳнатга таъсирини билишга кўпчилик қизиқади. Очиғини айтганда бу 
масала кашандаларнинг фикрлари бир-бирига қарама-қарши бўлиши 
маълум даражада субъектив ҳисобланади.
Одамларда ҳам тажриба ўтказилган. Бунинг учун лаборатория 
шароитида икки гуруҳ талабалардан олиб ҳар бири 9 та талабадан иборат 
бўлган ва уларга деярли бир хил даражада ақлий меҳнат қиладиган иш 
топшириб, 
чекадиган 
гуруҳдаги 
талабаларнинг 
ақлий 
меҳнат 
фаолиятининг курсатгичлари бирмунча пасайиб кетганлиги аниқланган. 
Масалан:
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ёдлаш - 4.42%га;
харфларни аниқ кўчириш - 7-9% га;
сонларни тўғри қўйиш - 5.55%га;
харфларни кўчириш тезлиги - 1.02%га;
хотира хажми эса - 5.07%га пасайиб кетган.
Айрим чекувчи кишиларнинг фикрича чекканда гўёки қувватга 
тўлгандек ва «Ёришгандек» бўлиб туюлади. Бундай фикрларга қўшилиб 
бўлмайди. Аслида эса тамаки чекиш кишининг ақлий меҳнат фаолиятини 
пасайтиради, бажарадиган иш ҳажмини камайтиради ва унинг сифатини 
ёмонлаштиради.
Хулоса қилиб шуни аниқ айтиш керакки, тамаки одам иш 
қобилиятини чин эмас, балки соҳта стимуляторидир. Тамаки кишининг 
иш қобилиятини оширади деган фикр асоссиз ва соҳтадир.
Шуни ҳисобга олиш керакки, қиш кунлари ҳавонинг бузилиш ҳавфи 
янада ортади, чунки уйни шамоллатишлар бирмунча қийинлашади.
Шунинг учун ҳам чекилса хонада ўтирган кишилар кўпинча бош 
оғриши, бош айланиши, юракнинг тез-тез уриши ва тез чарчагандек 
бўлишларидан шикоят қиладилар. Бундай ҳолатлар узоқ вақт давом 
этаверса, у ҳолда тамаки чекмайдиган кишиларда тамаки заҳаридан 
суруикали заҳарланиш рўй бериши мумкин. Бундай ҳолатлар болалар, 
хомиладор аёллар учун айниқса хавфлидир.
Давлат чекиш натижасида келиб чиқадиган ёки қайталайдиган турли 
хилдаги йўқотилган иш қобилиятсизлигига бир талай маблағлар 
сарфлайди.

Download 7,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish