Сичқонларда ўтказилган тажрибалар
Сичқонларнинг кўзига, таркибида жуда оз миқдорда никотин тутувчи
суюқликдан бир томчисини томизилганда сичқонлар ҳам ўша заҳотиёқ
тиришиб қотиб қолган. Демак, никотин сичқон организмига ҳам заҳарли
таъсир этиб, унинг ўлим билан тугашига олиб келган.
Қуёнларда ўказилган тажриба
Бунинг учун ҳар бири олтитадан бўлган, учта гуруҳцан иборат бўлган,
куёнлардан олиниб,
биринчи гуруҳ
қуёнларга таркибида жуда оз
микдорда никотин тутувчи эритмадан 8-9 ой мобайнида уларнинг вена
қон томирларига вақти-вақти билан юбориб борилганда тажриба муддати
тугагач, қуёнларни жонсизлантириб, маълум аъзоларини гистологик
текширувлардан ўтказилган.
Микроскоп остида ҳар бир аъзоларнинг тузилиши, ҳужайра ва
тўқималарнинг ҳолати текшириб кўрилганда кўпчилик аъзоларда турли
хил салбий, нонормал ҳолатлар-ўзгаришлар бўлганлиги аниқланган.
Масалан, аортасида қопчасимон ўзгаришлар - тугунчалар борлиги, буйрак
усти безларининг катталашганлиги, қон томирларининг ички деворларида
склеротик-қаттиқлашиш, турли хил кўринишдаги тангачалар, бляжкалар
ва бошқа аъзоларда ҳам анчагина турли хил ўзгаришлар борлиги
аниқланган.
Иккинчи
гуруқ қуёнларда эса бошқачароқ тажрибалар ўтказилган,
яъни
сунъий
равишда
қуёнларни
«банги-чекувчи
қуёнларга»
айлантирилган. Бунинг учун қуённинг бурни устига резинка ва шиша
найчадан фойдаланиб «чекиш учун мослама» яратиб, унинг тумшуғига
ўрнатилган ва унга папирос чекканга ўхшатиб тамакини вақти-вақти
билан тутатиб борилган. Шу тарйқа тажриба давом эттирилган. Ушбу
гуруҳ қуёнларнинг ҳолатини бошқа нормал, тамаки «чекмаган» гурухдаги
қуёнлар ҳолатлари билан солиштирилганда бирмунча турли хил анатомик
ўзгаришлар борлиги аниқланган.
Одамларда олиб борилган тажриба
Олимлардан Е.А.Шербаков ўзида синаб кўрган. Олим аслида чекувчи
бўлмаган. Синаш учун у бир неча сигаретани кетма-кет чекабошлаган.
Оқибатда у аввало тамакининг ёқимсиз ҳиди ва тутуннинг кайфини
бузганлиги,
кўзи
ёшланганлиги,
тутун
таъсирида
қисқа-қисқа
йўталганлиги, боши айланганлиги, кўнгли беҳузур бўлганлиги*юрагида
ўзгариш
бўлганлиги
ва бошқа салбий
ёқимсиз
ҳолатларга дуч
келганлигини сезган ва улар ҳақида маълумотлар ёзган.
Оламга машхур ёзувчи Л.Н.Толстой ўзининг «Ёшлик» деган ҳикоя
асарида тамакининг таъсирини қуйидагича тарифлайди: «Назаримда
www.ziyouz.com kutubxonasi
папирос чекмб мазза қилаётгапдек бўлдим. Аммо оғзимда ачимсиқ маза,
нафасимда эса ноқулайлик сездим. Сўнгра бемалол чека бошладим.
Уйнп ҳам вакт ўтиши билан тамаки тутуни босиб кетди, папирос
чекаётган найчада \ам анчагина ўзгаришлар бўлди.
Ойнага қарасам рангим оппоқ дўка румолга ўхшаб куринди. Девонга
йиқилиб тушишимга озгина қолди. Кўнглим айниб қусиш даражасига ҳам
бордим. Гуёки улаёггандек бўлдим ва қўрқувдан бирор кишини ёрдамга
чақирмокчи, доктор чакиришликни илтимос қилишни ўйладим. Лекин,
бироз сабр қилишга туғри келди. Яхшики, ушбу ҳолат кўпга чўзилмади.
Бошнмдаги оғриқ яна кучайгандек бўлди, бўшашишлик, ҳолдан
тойдирди ва шу тариқа узоқ муддат диванда ётдим...» Мана сизга тамаки
чекишнинг натижаси. Юкоридаги каби мисолларни куплаб келтириш
мумкип. Бундай ва шунга ўхшаш биринчи бор чеккан, эндигипа чекишни
бошлаган кишиларда кўп ҳолларда учрайди. Буни тамакидан ўткир
заҳарланишнинг белгилари деб гушунилади. Кейинчалик эса киши
тамакини сурункалик чекиш оқибатида аввапо унга ўрганиб қолади ва
энди ўзига хос гурли хил организмда бўладиган, даволаш қийин бўлган,
ўзгаришлар
ҳисобига
сурункали
заҳарланиш
белгилари
пайдо
бўлабошлайди.
ТАМ АКИНИНГ БОЛА ОРГАНИЗМ ИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ
Маълумки, бола қанчалик ёш бўлса, ўзининг анатомик ва айниқса
физиологик ҳамда нозиклигига қараб катталар организмидан шунчалик
фарқ қилади. Шунга кўра тамаки катта кишиларга нисбатан ёшларга янада
кучлироқ салбий таъсирларини кўрсатади. Чунки ёш организм захарли
моддаларга жуда кучли сезгир бўлади.
Ҳомиладор аёл чекадиган бўлса, туғиладиган болага тузалиб бўлмас
даражада зарар етади. Усмирлик даврида кам қонликка дучор бўлади,
мактабда дарсларни яхши ўзлаштирмайди, спортда орқада қолади, тез-тез
касалликларга дучор бўладиган ҳолатга ўтиб қолади.
Болалар одатда беркитиб шошиб-пишиб чекадилар. Бунда тутунни
тсз тортишда хароратининг ошиши тезлашгани туфайли тамаки тез ёниб,
тамаки ичида яна бошқа зарарли моддалар синтезланиб (рак келтириб
чиқарувчи бензпиренлар) тутун орқали нафас йўлларига, ўпкага киради.
Ўсмирлар одатда папирўсни охиригача чекадилар, кўпинча қолган
папирўсни чекадилар, натижада папирўсни ана шу қисми ҳаммадан ҳам
зарарли ҳисобланиб, унинг организмга салбий таъсири янада кучаяди.
Болалар одатда овқатланиш учун ажратилган пулга папирўс олиб
чекадилар ва шунингдек улар папирўсни бир-бирларига узатадилар.
Натижада гигиена қоидалари бузилиб, бир-бирларига узатадилар ва айрим
юқумли касалликларни тарқалишига сабабчи бўладилар. Чекиб ташланган
папирўсни олиб чекиш янада катта ҳавф туғдиради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Хулоса қилиб айтганда, болаларни чекишга ўрганишлари энг ярамас
одатлардан ва заҳарли ҳолатлардан ҳисобланиб, инсон умрининг
қисқаришига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |