Папирос чекиш жараёнида тамаки қуруқ ҳайдалади, бунда турли хил
махсулотлар: никотин моддаси, углерод (П) оксид, цианид кислота,
аммиак, карбонсувлар, ёғ, сирка, чумоли ва валериана кислоталари,
акреолин, антрацин, пирен, эфир мойлари, водород сульфид, фармалдегид,
пектин
моддалар, пиридин, анилин, аммоний ацетат (II) оксид, лютидин,
коллидин, канцероген углеводород ва бошқалар ҳосил бўлиш жараёни
кечади. Умуман, ушбу жараёнда минг-минглаб жуда майда бўлган
зарарли
заррачаларни чекиш натижасида нафас йўлларига - ўпкага олинади.
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича, тамаки тутуни таркибидаги
моддаларнинг энг хавфлиси никотин ҳисобланади.
Олимларнинг айтишича тамакида яна бир қанча бошқа кимёвий
бирикмалар борки, улар албатта организм учун зарарли ва захарли таъсир
кўрсатадилар.
Янада дахшатлироқ нарса - чекувчининг нафас йўлларида - трахеяда,
бронхлар ва бронхиолаларида, ўпка тўқималарида, шунингдек, ички
аъзоларида радиоактив модда оз-оздан тўпланади. У полоний-210 деб
номланади. У ўзидан нурлар чиқаради ва
бундай радиоактив таъсир
натижасида организмда ёмон ўсимта (рак) келиб чиқади.
Тамаки тутунидаги-пиридин асослари ҳам энг захарли ҳисобланади.
Синил кислота ёки бошқача номи цианистоводород кислота. У калий
цианид хосил қилади. Улар ички-ҳужайра ва тўкима нафасини издаи
чиқарувчи ўта кучли захар ҳисобланади.
Умуман киши тамаки тутуни орқали ўз организмига кислородни 2-3
марта кам олади. карбонат ангидридини эса 200 марта кўп олади. Тамаки
тутуни таркибида ўта салбий таъсир қиладиган ис гази 5%-ни ташкил
қилади.
Сигаретани тутатиб чекилаёттан сигаретанинг учида 300-600 С гача
иссиқлик ҳарорати пайдо бўлади. Бунда тамаки тутунида ўнлаб-юзлаб
зарарли кимёвий моддалар синтезланади - пайдо бўлади.
Жумладан,
никотин, ис гази (СО), карбонат ангидриди (С02) қўзғалиши, турли ҳил
қатронлар-куйиндилар, синил кислота, чумоли кислота ва бошқа
кислоталар, олтингугурт, радиоактив полоний ва бензпиренлар (рак
келтириб чиқарувчи), аммиак, формалдегидлар, қоракуя ва бошқа кўпгина
кимёвий моддалар чиқаради.
Чекилаётган тамакида 0,7-6% никотин бор. 80-120 мг никотин эркак
киши учун ўлдирувчи миқдордир.
Никотиннинг
одам
организмига
заҳарли
таъсир
механизми
қуйидагича бўлади:
1)
Моддалар алмашинуви ва энг муҳими оқсиллар алмашинуви
бузилади. 2) Организмда витаминларнинг (А, В ь В6,В
1
2) етишмаслиги
кузатилади. 3) С витамини одатдагидан 1,5 баробар камайиб кетади. 4)
Натижада организмнинг қуввати оқсайди. 5) Ўсиш орқада қолади. 6)
www.ziyouz.com kutubxonasi
Жисмоний меҳнат қобилияти пасаяди. 7) Ақлий-руҳий қобилияти ҳам
оқсая боради ва бошқалар.
Никотиннинг заҳарли таъсирига тамаки тутунидан бошқа зарарли
моддаларнинг салбий таъсири қўшилиб, кучая боради. Жумладан, киши
20 дона сигарета чекса, 309 мл. углерод оксиди, 0,032 мг. Аммиак, 0,61мг
пиридин асослари, 0,6 мг синил кислотаси ва бошқа бир канча заҳарли
моддаларни ўз организмига киритади.
Ис гази (СО) ўпкага киргач кондаги, (эритроцит
ичидаги темир
валентига бирикиб олади ва энг муҳими унинг темирга бирикиш
кислородга нисбатан 200-300 маротаба кучли таъсир этади. Маълумки,
ҳар бир эритроцит ичидаги гемоглабин ўзида 4 та темир (Ғе) элементи
тутади ва у ўзига 4-молекула кислородни ( 0 2) бириктиради ва уни
ҳужайра-тўқималарга етказиб бериб, қайтишида
карбонат ангидридини
(СО) бириктириб олиб, ўпка орқали ташқарига чиқариб юборади.
Агарда ҳавода ис гази (СО) бўлса, шу тариқа кислород ўрнига
бирикиб олиб, кислородга жой бермай, темир валентидан ажралмай конда
узоқ вақт айланиб юради ва натижада организм, биринчи галда бош
миядаги
марказлар, айниқса, мия пўстлоғидаги олий марказларнинг
фаолияти издан чиқади.
Агар нафас олаётган ҳавода 0,1 % ис гзи бўлса, у гемоглабинни 80%
эгаллайди ва огир оқибагларга олиб келади. Натижада бош айланиши.
ҳотиранинг заифлашиши, бош оғриши ва ниҳоят ўзидан кетади, оғир
заҳарланиши ўлим билан тугайди.
Хулоса шуки, тамаки ёнганидаги, чекаётганда ҳосил бўлган
тутуннинг 1см куб хажмида 4000-6000 микдррда “ултра майда”
заррачалар борки, уларда юқорида қайд этганлардан бошқа зарарли ва
захарли моддалар бор бўлиб, барчаси умр заволи ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: