Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


I-БОБ. БУҒДОЙДАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШ



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/74
Sana21.06.2022
Hajmi1,21 Mb.
#687990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

I-БОБ. БУҒДОЙДАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШ 
АГРОТЕХНИКАСИ, ЗАРАРКУНАНДА, КАСАЛЛИК ВА 
БЕГОНА ЎТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЧОРАЛАРИ 
 
1.1. Буғдойнинг биологик хусусиятлари 
 
Буғдой - қўнғирбошлар
 
Poaceae
 
оиласи, 
Triticum L
 
авлодига мансуб бир йиллик ғалласимон ўсимлик. 
Буғдойнинг ташқи омилларга таъсири унинг биологик 
хусусияти деб аталади. Ўсимликка таъсир этувчи ташқи 
омилларга: иссиқлик, ѐруғлик, намлик, тупроқ муҳити ва 
озиқа моддалар билан таъминланиш даражаси киради. 
Буғдой ўсимлиги биологик хусусиятларига кўра узун 
кун ўсимлиги бўлиб, мўтадил иқлим экини ҳисобланади. Бу 
экиннинг асосан уч хил биологик кузги, ярим кузги (дуварак) 
ва баҳорги навлари мавжуд.
Кузги буғдой
-
совуққа ва қишга чидамли, намга 
талабчан ўсимлик. Ривожланишнинг маълум даври қиш 
фаслига тўғри келиб, бу даврда ўсимлик маълум вақтгача 
ривожланишдан тўхтайди, шу туфайли бу даврни тиним 
даври (яровизация даври) деб аталади. 
Иссиқликка талаби.
Кузги буғдой совуққа ва қишга 
чидамли мўтадил иқлим ўсимлиги. Уруғлик дони ўз вақтида 
экилганда тўлик кўчатлар ундириб олинади, ҳамда 
ўсимликнинг илдизи бақувват ўсиб, яхши тупланади, кўп 
миқдорда пластик моддалар, шакар тўплайди. Натижада 
ўсимликнинг қишга чидамлиги сезиларли даражада ортиб, 
буғдой ўсимлиги қор остида -30-35 
0
С, қор бўлмаган 
шароитларда -20-22 
0
С даража совуққа бардош бера олади. 
Бироқ буғдойнинг тупланиш бўғинидан пастки қисмида 


11 
ҳароратнинг -17 
0
С дан пасайиб кетиши ўсимликка хавфли 
ҳисобланиб, уни нобуд қилиши мумкин. 
Кузги буғдой уруғлари 1-2
0
С ҳароратда уна бошлайди, 
бироқ паст ҳароратда униб чиқиш жараѐни жуда секин 
кечади. Уруғларни жадал униб чиқиши учун нисбатан юқори
бўлган ҳарорат, ўртача 12-14
0
С талаб этилади. Кунлик ўртача 
ҳарорат 14-16 
0
С бўлганда уруғлар 7-9 кунда униб чикади. 
Экишдан уруғларнинг униб чиққунигача 116-139 
0
С даража 
самарали ҳарорат талаб этилади. Ўсимликда модда 
алмашинув жараѐни кечиши учун минимал ҳарорат 3-4 
0
С 
ҳисобланади. Ҳаво ҳарорати ортган сари ўсимликнинг қуруқ 
модда тўплаш жараѐни ҳам ортиб боради, бироқ ҳарорат 35-
36 
0
С дан ортганда модда алмашинуви ва бошқа физиологик 
жараѐнлар бузилади. Бошоқлаш, гуллаш даврида ҳароратнинг 
кескин кўтарилиб кетиши дон шаклланишига салбий таъсир 
этади, бунда бошоқларнинг пуч бўлиб қолиши кузатилади. 
Жанубий минтақаларда баҳор ойлари кун давомида 
ҳароратнинг кескин ўзгариб туриши, кундуз кунлари 5-10 
0
С 
иссиқ, кечқурунлари эса ҳароратнинг -10 
0
С гача пасайиб 
кетиши 
ўсимликка 
салбий 
таъсир 
кўрсатади. 
Республикамизда экилаѐтган кузги буғдойнинг асосий 
селекцион навлари учун мақбул ҳарорат 25-30 
0
С даража 
ҳисобланади. 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish