23
Бир экинни маълум
бир далада мунтазам равишда
экилиши монокультура, яъни якка зироатчилик деб аталади.
Бир далада мунтазам равишда буғдой экилиши оқибатида
занг, қоракуя, ун шудринг каби касалликлар кўпаяди ва
ўсимликнинг иммунитети пасаяди. Буғдой монокультурасида
зарарли хасва, шилимшиқ қурт, дон узунбуруни, буғдой
трипси сингари зараркунандалар ҳамда бегона ўтлар кескин
кўпаяди.
Мунтазам равишда ҳар йили қатор ораларига ишлов
берилмайдиган ғалла экин тури экилганда тупроқдаги сомон,
анғиз ва буғдой илдизлари чиришга улгурмайди. Тупрокда
катта миқдорда чиримаган органик масса тўпланиб,
уруғларнинг текис унишига ва майсаларнинг қишлашига
салбий таъсир кўрсатади, бегона ўтларни кескин кўпайишига
олиб келади.
Кузги буғдой ўсиш
шароитига жуда талабчан экин,
шунинг учун уни яхши ўтмишдош экинлардан кейин экиш
керак. Кузги буғдой учун кўп йиллик дуккакли ўтлар, бир
йиллик дуккакли дон экинлари, қатор ораларига ишлов
бериладиган техник экинлар яхши ўтмишдош ҳисобланади
Суғориладиган шароитда ғўза:ғалла жадал навбатлаб
экиш тизими қуйидаги хоссалардан иборат:
-буғдойни бошқа экинлар билан тўғри
навбатлаб экиш
натижасида тупроқда кўп миқдорда органик моддалар
тўпланади, тупроқнинг агрофизик хоссалари ва унинг
микробиологик фаолияти яхшиланади;
-ўсимликнинг
касаллик
ва
зараркунандаларга
чидамлилиги ортади;
-экин майдонларидан самарали фойдаланиш ва меҳнат
унумдорлиги ортишига олиб келади;
24
- тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ
хўжалигига янги ерларни киритиш, зовур ва коллектор
қурилиши, суғориш тармоқларини қайта қуриш ва
бошқаларни ўз ичига олади.
Қисқа даврда ғўза-буғдой
навбатлаб экиш тизимини
кенг жорий этилиши натижасида маълум даражада касаллик
ва
зарарли
ҳашаротлар
камайган
бўлсада,
тупроқ
унумдорлигига ижобий таъсири камроқ бўлиб қолмоқда.
Чунки, ушбу тизимда ҳар иккала экин ҳам озиқага талабчан
интенсив экин бўлгани учун тупроқдаги гумус, азот, фосфор
ва калий миқдори камайиб бормокда. Шу сабабли ҳам тупроқ
унумдорлигини сақлаш ва ошириш учун алмашлаб экишнинг
замонавий тизимларини ишлаб чиқиш ва унга дуккакли
экинларни кўпроқ киритиш мақсадга мувофиқдир.
Маълумки, дуккакли экинлар симбиоз ҳаѐт кечириш
хусусиятига эга бўлиб, ҳар йили тупроқда 100-200 кг/га
биологик
азот
тўплайди.
Бироқ
республикамизда
суғориладиган
майдонлар чекланган, унинг қарийиб 80
фоизида асосий экин сифатида ғўза ва буғдой етиштирилади.
Алмашлаб экиш даласида кўп йиллик дуккакли экин бедани
киритиш асосий экин майдонини сезиларли камайишига олиб
келади. Бу ҳолат ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш салмоғига
салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу туфайли алмашлаб
экишнинг янги самарали тизимларини ишлаб чиқиш,
хорижий давлатлар тажрибаларидан фойдаланиш талаб
этилади.
Кўпчилик Европа давлатларида бугунги кунда биологик
деҳқончилик жорий қилинган ва алмашлаб экиш тизимига
дуккакли дон экинлари киритилган. Бир йиллик дон экинлари
билан соя, нўхат, кўк нўхат, ловия, люпин,
мош жадал
25
навбатлаб экишни ташкил этган. Бу экинлар кўп йиллик
дуккакли ўтлардан фарқли равишда ривожланишнинг
дастлабки йилидан интенсив ўсиш-ривожланиш хусусиятига
эга ҳамда бир йилда тупроқда 70-150 кг/га биологик азот
тўплайди.
Шунингдек, республикамиз шароитида мош, соя, ловия
ва нўхатнинг тезпишар навларини кузги буғдойдан
кейин
такрорий экин сифатида экиш юқори самара бериши илмий
тажрибаларда аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: