Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Минерал ўғитларни қўллаш усули ва муддати



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/74
Sana21.06.2022
Hajmi1,21 Mb.
#687990
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   74
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Минерал ўғитларни қўллаш усули ва муддати.
Кузги 
буғдой етиштиришда минерал ўғитлар меъѐрини тўғри 
белгилаш билан бирга мақбул муддатда берилишини 
таъминлаш лозим. Ўғитларни қўллаш муддати дон сифатига 
сезиларли таъсир кўрсатишини таъкидлаш керак. Минерал 
ўғитлар шудгор остига, экиш олдидан ва вегетация даврида 
туплаш, найчалаш ва бошоқлашда берилади. Асосий ўғит 
сифатида ҳаракатчанлиги паст бўлган фосфорли ва калийли 
ўғитлар экиш олдидан берилса, вегетация даврида 
озиқлантиришда азотли ўғитлар қўлланилади. 
Кузги буғдойни озиқлантириш бир неча босқичларда 
амалга оширилиб, бунда озиқлантириш сони ва муддатига 
эътибор қаратилади. 
Эрта баҳорда биринчи озиқлантириш.
 
Буғдой экилган 
майдонларда эрта баҳорда ўсимликнинг илдиз тизими 
жойлашган тупроқ қатламида азот миқдори камайиб кетади. 
Шу сабабли эрта баҳорда азотли ўғитлар билан озиқлантириш 
шарт. Эрта баҳорги озиқлантириш муддати 10-20 февралга 
тўғри келиб, азотли ўғитлар йиллик меъѐрининг 25 фоизи 
берилиши тавсия қилинади. 
Эрта баҳорда бериладиган азотли ўғитлар меъѐри 
ўтмишдош экин тури ва тупроқнинг ҳайдалма қатламидаги 
нитратли азот миқдорига қараб ҳам белгиланади. Агар кузги 
буғдой дуккакли экинлардан кейин экилган бўлса, гектарига 
35-40 кг, бошоқли дон экинларидан кейин 50-65 кг, 


38 
кунгабоқар, маккажўхори ва ғўзадан кейин 75-80 кг соф 
ҳолда азотли ўғит берилиши юқори самарали ҳисобланади. 
Озиқлантириш биринчи навбатда ривождан орқада 
қолаѐтган майдонлардан бошланади. Азотли ўғитлар билан 
кузги буғдойни эрта баҳорда озиқлантириш майсаларнинг 
эрта баҳорги қўзғалиш муддатига яқин бўлиши, кунлик 
ўртача ҳарорат 4-5 
0
С даражани ташкил этиши лозим. Жуда 
эрта ѐки кеч озиқлантиришнинг самараси паст бўлади. 
Эрта баҳорги озиқлантириш тупланишни жадаллаш-
тиради ва кўпроқ маҳсулдор поялар шаклланади. Буғдойдан 
мўл ҳосил етиштириш учун 1 кв.м майдонда 450-500 дона 
ўсимлик, 500-600 дона бошоқ шакллантириш лозим. Эрта 
баҳорги озиқлантиришни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш 
гектаридан 5-6 ц қўшимча дон ҳосили етиштириш имконини 
беради. 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish