Тупроққа дастлабки ишлов бериш
.
Кузги буғдой
қатор
ораларига ишлов бериладиган техник экинлар ғўза ѐки соядан
27
кейин экилганда бегона ўтлардан тоза далага юза ишлов
берилади ва БДТ-22, БДТ-3 дискли бороналар ѐки КРХ-4,
КРХ-3,6, КХУ-4, КПН-4А универсаль культиваторларидан
фойдаланилади. Тупроққа юза ишлов берилганда дон ҳосили
бироз камайсада, меҳнат ҳаражати 1,9-2,7 марта, ѐқилғи
ҳаражати 2-3 марта, умумий ҳаражатлар эса қарийиб 2,5
марта тежалади.
Тупроққа дастлабки ишлов бериш ерни текислаш,
чизеллаш, юза ишлов бериш, дискалаш, бороналаш, каток
бостириш, молалаш сингари агротехник тадбирларни ўз
ичига олади.
Ерни бороналаш тупроқ намлигига боғлиқ ҳолда
ўтказилиб, дала нам сиғимига нисбатан 40-60% бўлганда энг
қулай ҳисобланади.
Ерни экиш олдидан бороналаш-тупроқнинг юзасини
юмшатиш, нам сақлаш, бегона ўтларни йуқотиш ва текислаш
учун қўлланилади. Бороналар ишчи органлари жуда хилма-
хил бўлади, аммо тупроққа юза ишлов беришда сихли
бороналардан кўпроқ фойдаланилади.
1.6. Кузги буғдой навлари
Республикамизнинг
турли
тупроқ
иқлим
шароитларида серҳосил, дон ва ун сифати юқори бўлган
қуйидаги кузги буғдой навлари экилмоқда.
Жумладан 2016-2017 йил ҳосили учун қўйидаги
буғдой навлари экилган:
-Қорақалпоғистон Республикасида:
Краснодар-99, Таня, Гром, Грация, Яксарт, Зимница;
-Андижон вилоятида:
28
Краснодар-99, Таня, Гром, Есаул, Грация, Чиллаки,
Андижон-4;
-Бухоро вилоятида:
Краснодар-99, Таня, Москвич, Кума, Память, Аср, Васса;
-Жиззах вилоятида:
Краснодар-99, Таня, Гром, Есаул, Чиллаки, Зимница, Бобур,
лалми ерларда Сурхак 5688, Красноводопадская-210, Санзар
4, 6, 8 навлари, Тезпишар, Марс-1;
-Қашқадарѐ вилоятида:
Краснодар-99, Таня, Москвич, Грация, Яксарт, Чиллаки,
Нота, лалми ерларда Сурхак 5688, Красноводопадская-210,
Санзар 4, 6, 8 навлари, Тезпишар, Марс-1, Интенсивная,
Кўкбулоқ;
-Навоий вилоятида:
Краснодар-99, Москвич, Яксарт, Восторг, Нота, Аср, Васса
лалми ерларда Красноводопадская-210, Санзар 4, 6, 8
навлари;
-Наманган вилоятида:
Краснодар-99, Таня, Есаул, Грация, Чиллаки, Восторг,
Андижон-4;
-Самарқанд вилоятида:
Краснодар-99, Таня, Москвич, Гром, Яксарт, Зимница, лалми
ерларда Сурхак 5688, Тезпишар, Марс-1;
-Сурхондарѐ вилоятида:
Краснодар-99, Таня, Москвич, Гром, Грация, Яксарт, Нота,
лалми ерларда Сурхак 5688, Красноводопадская-210;
-Сирдарѐ вилоятида:
Краснодар-99, Таня, Москвич, Есаул, Чиллаки, Восторг,
Зимница, Кума, Дўстлик;
-Тошкент вилоятида:
29
Краснодар-99, Таня, Москвич, Гром, Яксарт, Чиллаки,
Восторг, лалми ерларда - Интенсивная;
-Фарғона вилоятида:
Краснодар-99, Таня, Есаул, Грация, Чиллаки, Восторг,
Дурдона;
-Хоразм вилоятида:
Краснодар-99, Таня, Гром, Есаул, Яксарт, Память навлари
экилган.
Мамлакатимизнинг асосий суғориладиган ерларида
кузги юмшоқ буғдойнинг эртапишар Чиллаки, Бобур,
ўртапишар Краснодар-99, Таня, Москвич, Гром, Есаул,
Грация,
Яксарт,
лалми
ерларда
Сурхак
5688,
Красноводопадская-210, Санзар 4, 6, 8, Тезпишар, Марс-1
навлари экиб келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |