Термиз давлат университетиПедагогика факультети “Мусиқий таълим” кафедраси ўқитувчиси 1970 йил 13 сентябрда туғилган миллати ўзбек Мелиқулов Баҳодир Ибрагимовичга



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/29
Sana21.06.2022
Hajmi0,62 Mb.
#687160
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29
Bog'liq
ozbek xonandalik sanati tarixi

 

Домла Ҳалим Ибодов.
 
Анъанавий қўшиқчилик санъатимизнинг ёрқин 
намоёндаларидан бири Домла Ҳалим Ибодов Бухоро шаҳрида тўқувчи 
оиласида дунёга келди. Ўн ёшидан таниқли хонанда ва созанда Уста Шароф 
раҳбарлигида дойра чертиб, халқ қўшиқларини ижро эта бошлади.
 
Устоз унга секин-аста «Шашмақом» намуналаридан таништира бошлади 
ва машҳур санъаткорлар Ота Жалол ва Ота Ғиёслар билан яқиндан 
танишишига ёрдам берди. Ўн саккиз ёшидаёқ Бухорода етук хонанда бўлиб 
элга танилди. У мақом намуналарини жозибали овози билан ижро этар
шинавандалар қалбида завқ-шавқ уйғотарди. Ўзи устоз бўлиб ёшларга ашула, 
дойра усулларидан дарс берарди. 1923 йилда Москвада биринчи қишлоқ 
хўжалик кўргазмасида Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Мулла тўйчи 
Тошмуҳаммедов, Аҳмаджон Умрзоқов, Шорахим Шоумаров, Ғулом Зафарий, 
Абдуқодир Исмоилов, Тўхтасин Жалиловлар билан биргаликда қатнашиб зўр 
муваффақиятларга эришди. Сафардан қайтгач, машҳур хонанда ҳақида мана 
шундай мисралар ҳам битилди: 
Москвага Домла Ҳалим қилди сафар. 
Қўшиқ билан унда топти кўп зафар. 
1928 йилда Самарқандда мусиқа ва хореография институти очилиши 
муносабати билан Домла Ҳалим Ибодов бу ерга таклиф қилинади ва 
мусиқашунос Н. Н. Миронов ундан «Шашмақом»нинг кўпгина 
намуналарини ёзиб олади. Самарқандда у атоқли бастакор ва хонанда Ҳожи 
Абдулазиз Абдурасулов билан бирга ҳамнафас бўлиб, жуда кўп 
концертларда, сайилларда иштирок этди. 
Домла Ҳалим Ибодов 1931 йилдан бошлаб Ўзбекистон радиосида ишлай 
бошлади. У ижро этган «Савти Сарвиноз», «Қашқарчаи ушшоқ» «Ироқ», 


30 
«Насруллои», «Мўғулчаи дугоҳ», «Тўлқин», «Наврўзи Сабо» сингари ашулалар 
ҳозиргача олтин фондда сақланади. 1933-1934 йилларда мусиқашунос 
Е.Е.Романовская Домла Ҳалим ижросида қатор куй ва қўшиқларни, мақом 
йўлларини ёзиб олади. Устоз қатор анжуманларда жумладан 1932 йилда 
Республика санъат қурултойида, 1936 йилда санъаткорларнинг I-Республика 
конференциясида, 1937 йилда Москвада биринчи ўзбек декадасида 
қатнашиб, зўр муваффақиятларга эришди. 
У жуда кўп иқтидорли шогирдларга устозлик қилди. Юнус Ражабий
Мухтор Ашрафий, Толибжон Содиқов, Мутал Бурхонов, Мардон Насимов
Дони Зокиров, Шариф Рамазонов, Набижон Ҳасанов, Олимжон Ҳалимов 
(ҳофизнинг ўғли, Ўзбекистон халқ артисти, бастакор) лар шулар 
жумласидандир. 
Домла Ҳалим Ибодов санъатимиз олдидаги бебаҳо хизматлари учун 
«Ўзбекистон халқ ҳофизи» фахрий унвонига сазовор бўлган. Эндиликда 
унинг номи билан аталиб келинаётган Бухородаги санъат билим юрти устоз 
орзу қилган хайрли ишларни адо этиб келмоқда. 
Устоз санъаткор, мусиқий маданиятимизнинг атоқли намоёндаси Домла 
Ҳалим Ибодов 1940 йилда вафот этди. Устознинг мўҳтабар номи, мазмундор 
ҳаётининг саҳифалари мусиқий санъатимиз тарихи зарварақларида 
жилоланиб, мангулик касб этиб турибди. 


Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish