ТАСДИКЛАЙМАН»
«Шуртаннефтгаз» УШК
бош мухандиси
________ Ш.Р.Насимов
«___»__________2015 й
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2002 йил 05 апрел №82 сонли буйруғи талаблари ва тасдиқланган режа асосида 4-ХЁХО ёнғиндан муҳофаза этадиган объектларда гуруҳли машқ ўтиш бўйича “Шуртаннефтгаз” УШК нинг Пропан-бутан аралашмаси олиш цехида ўтказиладиган машғулот мавзуси:
Пропан-бутан аралашмаси олиш цехи ишлаб чиқариш жараёнини ўрганиш.
ПБАОЦехида 177 киши меҳнат қилади,шулардан 32 таси МТХ,11 таси чилангар,1 та пайвандчи, 3 киши фаррош, қолганлари кузатувчи ва машинистлардан иборат.
Бизнинг цехимиз табиий газни совутиш ва қиздириш ёрдамида пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаларидан ташкил топган.
Табиий газдан пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси
1-навбати.
ПБАОҚ-1 навбати Ленинград шаҳридаги “Леннихиммаш” лойиҳалаш институти лойиҳаси ва ишчи чизмалари асосида ўрнатилиб бўлиб, 1997 йилда ишга туширилган.Лойиҳавий қуввати йилига 3 млрд.м3 ни ташкил этади.Шундан ПБФ 50 000 тн, конденсат 21 000 тн.ни ташкил этади. Ҳозирда технологик қурилмада соатига ўртача 330 000 м3 табиий газдан пропан-бутан аралашмаси ва метан-этан фракциялари,ҳамда конденсат ажратиб олинади.
Қурилма тархига шарҳ
Табиий газ қурилмага 40-48 кгс/см2 босим,35-50оС ҳарорат билан фильтрларга киради. Фильтрларга кириб табиий газ таркибидаги цеолит чанглари ва механик зарраларидан тозаланиб, иссиқлик алмашинув аппаратлари теплообменниклар Т-1,Т-2,Т-3 га кириб,табиий газ совиган ҳолда (-55оС) сепаратор-1 га киради. Бунда газдан оғир углеводородларни ажратиб олиб, Т-4 теплообменниги орқали К-1 колоннасининг ўрта қисмидан берилади ва юқори қисмидан чиқаётган табиий газ ТДА (турбодетандер агрегати) га киради. ТДА да босим ва ҳарорат тушиши ҳисобига табиий газ суюқ углеводородга айланиб С-2 сепараторига киради. С-2 да ажралган суюқ углеводородлар К-1 калоннасининг ўрта қисмига берилади,
Метан фракцияси К-1 нинг юқори қисмини совутиш мақсадида дефлнгматор Т-5 орқали
Т-1, Т-3 га жўнатилади. К-1 нинг ўрта қисмидан кирган суюқ углеводородлар 90-106 оС гача киздирилиб этан фракцияси ажратиб олинади. К-1 калоннасининг юкори кисмидан чиккан этан фракцияси Т-2 орқалиТ-1,3 дан чиккан метан фракциясига қўшилиб ТКА (турбокомпрессор агрегати) орқали Газни ҳайдаш цехига жўнатилади.К-1 нинг куб қисмида қолган оғир углеводородлар К-2 колоннасининг ўрта қисмига узатилади.К-2 га кирган суюқ углеводородлар куб қисмига тушиб, пар ёрдамида 165-190оС гача қиздирилганда юқори қисмидан ПБФ 75-80оС ҳарорат билан чиқади ва теплообменниклар, ҳамда АВО лар ёрдамида совутилиб Е-1 идишига тушади.Е-1 идишига йиғилган ПБФ насос орқали ГНС га жўнатилади. К-2 калоннасининг кубида қолган оғир углеводородлар АВО ёрдамида совутилиб ТП (товарний парк) га жўнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |