Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Сменалилик коэффициенти
 
– ускуналарнинг вақт бўй
-
ича иш билан таъминлаш даражаси кўрсаткичи; сутка даво
-
мида ишлаб берилган машина-сменаларнинг ўрнатилган бар
-
ча сменалар сонига нисбати орқали аниқланади.
Смета – қурилиш, монтаж ишлари, асбоб-ускуналар со
-
тиб олиш учун кетган меҳнат, материал ва пул харажатлари 
миқдори белгиланган ҳужжат; молия режасининг бир тури 
бўлиб, унда асосан харажатлар акс эттирилади.
Солиқ бўшлиғи – назарда тутилаётган солиқ тушумла
-
рининг суммаси билан реал йиғилган даромад ўртасидаги 
фарқ.
Солиқ имтиёзи – солиқ тўловчиларнинг айрим тоифа
-
ларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ
тўлашдан тўлиқ, қисман ва вақтинча озод қилиш шакли.
Солиқ кредити – бюджетга тўланиши лозим бўлган 
солиқ суммасини маълум муддатга камайтириш, кечикти
-
риш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки солиқни қайтариш шакли.
Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш – солиқ 
суммасини бўлиб-бўлиб тўлаш вақтинчалик молиявий 
қийинчиликка эга бўлган корхоналарга давлат томонидан 
ёрдам кўрсатиш мақсадида тўлаш муддатини солиқ тўлов
-
чи қарз суммасини бир йўла ёки босқичма – босқич тўлаган 
ҳолда кейинроқ муддатга кўчиришдан иборатдир.


319
Солиқ манбаи – бу субъектнинг даромадидир. Баъзи 
солиқларда даромад ва фойда ҳам солиқ объекти, ҳам солиқ 
манбаи бўлади. Лекин бошқа солиқларда объектлар ҳар хил, 
манба эса – даромад бўлади. Солиқларнинг шундай қонуни 
борки, улар ҳеч қачон манба миқдоридан (объектдан) ор
-
тиб кетмаслиги лозим. Акс ҳолда манба йўқолади. Тарихда 
бунга мисоллар бор. Мустабид советлар даврида (1962 й) 
ҳайвонларга пул солиғи чиққан эди. Бу солиқ объектдан кат
-
та бўлганлигидан моллар боши кескин камайиб кетди, чорва
-
чилик ҳароб бўлди. Ҳар қандай тўғри солиқ оқибат натижада 
даромаддан олинади.
Солиқ объекти – солиқ солинадиган даромад, хара
-
жат, оборот ёки мулклар қийматидир. Унинг фойда, иш 
ҳақи, қўшилган қиймат, ер, иморат, жами харажат каби тур
-
лари мавжуд. Масалан, ҚҚСда объект ортилган маҳсулот
(бажарилган иш ва хизматлар) оборотидир, даромад 
солиғида – даромад (фойда), мол-мулк солиғида – мулк 
қиймати, ер солиғида ер майдони ва бошқалардир.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish