Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Сиёсий иқтисод грекча сўздан олинган бўлиб «поли
-
тико» – ижтимоий, «ойкос» – уй, уй хўжалиги, «номос» 
– қонун, яъни уй ёки ижтимоий хўжалик қонунлари деган 
маънони билдиради. 1575–1621 йилларда яшаб ўтган фран
-
цуз иқтисодчиси Антуан Монкретен биринчи марта «Сиёсий 
иқтисод трактати» (1615 й.) номли илмий асар ёзиб, бу фан
-
ни мамлакат миқёсида иқтисодиётни бошқариш фани сифа
-
тида асослади. Кейинчалик классик иқтисодчилар бу фикр
-
ни тасдиқлаб, сиёсий иқтисод кенг маънода моддий ҳаётий 
воситаларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашни бошқарувчи 
қонунлар тўғрисидаги фандир деб кўрсатади.
Синдикат – бир тармоқ тадбиркорлари томонидан 
ортиқча рақобатни бартараф қилиш, барқарор фойда олиш 
мақсадида маҳсулот сотишнинг бирлаштирилиши
. Синдикат
 
– монополистик бирлашманинг картелга нисбатан юқорироқ 
шакли, бир хил оммавий маҳсулот ишлаб чиқарувчи кор
-
хоналарнинг бирлашмаси. Унда иштирок қилувчилар 
мустақилликка эга бўлишади, бироқ ишлаб чиқарилган 
маҳсулот бирлашманинг маҳсулоти сифатида сотилади.
Синергетика (юнонча “synergetikos” – «ҳамдўстлик”, 
“ҳамкорлик”) чизиқли бўлмаган динамик моделларни қуриш 
ва тадқиқ этиш соҳасида ва бошқа турли соҳаларда мурак
-
каб тизимларнинг ривожланиш ва ўзини – ўзи ташкил этиш 
умумий принципларини аниқлашга қаратилган ёндашувдир. 
Иқтисодий назарияда синергетик ёндашув мураккаб тизим
-
ларни ўз-ўзини ташкил қилиш ғоясига асосланади. Синерге
-
тикада бошқарувчи параметрлар тизимини тўғридан-тўғри 
бошқармайди, балки таъсир ўтказиш орқали унинг ички ўзи
-
ни – ўзи ташкил қилиш механизмларини ишга тушириш им
-
кониятини излайди.
Синергизм (синергия) – битта хўжалик тасарруфида 
икки ё ундан ортиқ корхоналарнинг бирлашиши натижасида 
пайдо бўладиган стратегик устунликлар.


317
Синов – етказиб берилаётган асбоб-ускуналарнинг си
-
фатини текшириш. Синов ўтказиш шартлари ҳар иккала 
томоннинг келишуви асосида тузилаётган шартномада ўз 
аксини топади. У кўпинча, тегишли асбоб-ускуналар ха
-
ридорларга жўнатилиши олдидан мазкур товарлар иш
-
лаб чиқарилган корхоналарда ўтказилади. Синов сифатсиз 
маҳсулотларни истеъмолга чиқарилишининг олдини ола
-
ди. Халкаро иқтисодий ҳамжамиятга аъзо мамлакатлар
-
нинг синов ўтка зиш тўғрисидаги махсус қарорига мувофиқ 
синов ўтказишнинг барча шартлари тўлиқ кўрсатилиши 
ва унииг натижалари муфассал асосланган бўлиши шарт. 
Қapopra асосан ХИҲга аъзо мамлакатларнинг ҳар бири ўзи
-
ни қизиқтираётган асбоб-ускуналарни синовдан ўтказиш 
ҳуқуқига эга. Синов баъзи ҳолларда томонларнинг келишу
-
вига асосан ўша асбоб-ускуналар ўрнатилаётган жойда, яъни 
харидор мамлакат ҳудудида ҳам ўтказилиши мумкин. Зару
-
рат туғилган ҳолларда синов мураккаб жиҳозлар ва асбоб-
ускуналар бўйича бир неча маротаба ўтказилади.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish